Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,53 Mb.
bet84/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

Назорат саволлари


  1. Халқаро валюталар бозори вужудга келишига объектив заруратни изоҳланг.

  2. Олтин-валюта захираларида валюталар улуши.

  3. Халқаро валюталар бозорида операциялар ташкил этиш.

  4. FOREX савдо тизимининг ишлаш механизми.

  5. FOREX савдо тизимининг афзалликлари.

  6. FOREX савдо тизимининг камчиликлари.

  7. FOREX савдо тизимида даромад олиш босқичлари.
      1. мавзу. Криптовалюталар бозори


Крипто активлар.
Криптовалюта – рақамли валюта сифатида.
Криптовалюталарнинг иқтисодий моҳияти ва юридик статутуси хусусидаги баҳсли ҳолатлар.
Криптовалюта турлари.
Криптовалюталар қўлланиш хусусиятлари. Криптовалюталар билан операциялар: сотиб олиш ва сотиш. Блокчейн технологиялари.
Майнинг. Биткоин.
Ўзбекистонда криптоактивлар муомаласини ташкил этиш.
Таянч сузлар: криптовалюта, виртуал пуллар, электрон пуллар, биткоин, бош китоб, Блокчейн, майнинг.


    1. Криптовалюталар ва пул муомаласи


Криптовалюталар ва пул муомаласи хакида суз юритганда уларнинг пул эволюциясидаги урнини аниклаштириб олиш керак, албатта. Агар пулнинг эволюциясига эътибор каратадиган булсак, бартер тизимидан сунг товар пуллар вужудга келди ва айирбошлаш воситаси сифатида оммавий фойдаланила бошлади. Халкаро иктисодий муносабатларнинг кенгайиши туфайли товар пулларнинг сунгги шакли булган металл пулларнинг юзага келган танкислиги когоз пулларни оммалашишига олиб келди. Шу билан бир каторда банкларнинг кредитлаш тизимидаги узига хос хусусияти уларнинг пулларнинг кейинги шакли булган банк депозитларининг яратилишига замин хосил килди.
Утган асрнинг сунги декадасида интернет тармогининг юзага келиши ва унинг XXI асрда глобаллашуви ракамли воситаларнинг ривожланишига олиб келди. Бу эса уз навбатида пулларнинг кейинги авлоди булган ракамли пулларни хам пайдо килди. Ракамли пуллар икки турга булиниб, бири электрон пуллар деб аталса, иккинчи тури виртуал пуллар деб юритилмокда. Ҳар иккиси хам моддий куринишга эга булмасдан ахборот шаклида компьютер курилмаларида сакланади. Электрон пуллар Марказий банк томонидан муомалага киритилади ва расман амалдаги расмий валюта билан тенг кучли хисобланади. Виртуал пуллар уз навбатида иккига булиниб, бири марказлашган, иккинчиси марказлашмаган хисобланади.
Виртуал пулларни таснифлаганда, биринчи навбатда, виртуал пул схемалари компонентларига эътибор каратиш лозим, хусусан улар куйидаги 3 компонентдан иборат:

  1. Виртуал пулни чикариш ва кайтариб олиш;

  2. пулдан фойдаланиш ва айланиши буйича ички тартибни жорий килиш ва куллаш механизми;

  3. тулов ва хисоб-китоб жараёни.

Х,ар бир операция ишончли марказий бугин томонидан ёки марказлашмаган тарзда иштирокчилар томонидан бошкарилиши мумкин.
Гибрид схемалар хам мавжуд булиб, унда марказий масъул бугин баъзи функцияларни бажаради, колганлари эса бозор иштирокчилари орасида таксимланади.37
Барча компонент марказий бугиндан бошкариладиган виртуал пуллар марказлашган виртуал пуллар деб аталади. WebMoney ушбу виртуал пулларга ёркин мисол булади. Агар юкоридаги компонентларнинг барчаси марказлашмаган тарзда тизим иштирокчиларининг узлари томонидан амалга оширилса, бундай виртуал пуллар марказлашмаган виртуал пуллар хисобланади. Бундай тизимда марказий бугиннинг йуклиги транзакцияларнинг хакконийлиги ва бетакрорлигини тасдиклайдиган механизмни талаб этади. Марказлашмаган виртуал пул тизимларида бундай механизм сифатида криптографиядан фойдаланилади. Шу боис ушбу валюталар криптовалюта деб аталади.
Умумий килиб айтганда, пулларнинг янги авлоди булиши тахмин килинаётган криптовалюта бу криптланган, марказлашмаган ва томонлар уртасида алмашинадиган хамда майнинг деб аталадиган усул оркали оммавий китобда тасдикланадиган ракамли валюта хисобланади. Майнинг махсус дастурий таъминотга эга булган компьютер курилмалари воситасида бир катор математик усуллар оркали транзакцияларнинг хакконийлиги ва бетакрорлигини тасдиклаш жараёнидир. Оммавий китоб эса криптовалюта яратилишидан бошлаб барча тасдикланган транзакцияларгача сакланадиган Бош китобдир. Яратилиши ва транзакциялар криптография тизими оркали назорат килиниши боис криптовалюта деб аталади. У моддий куринишга эга булмасдан, факатгина, ракамли шаклда ракамли хамёнларда сакланади хамда ракамли хамёнлар уртасида айирбошланади. У псевдонимликка асосланганлиги боис барча транзакцияларни оммага ошкор килиш имконини беради.
Ушбу криптовалюталарнинг тури куп булиб, уларнинг аксарияти 2009 йилда муомалага киритилган Bitcoin криптовалюта тизими механизми асосида ёки бироз узгартирилган механизмда ишлайди. Bitcoin криптовалютаси криптовалюталар бозорининг карийб 60 фоизидан ортик кисмини эгаллагани ва энг оммалашгани боис, куйида Bitcoin тизимини тадкик этамиз.
Вйсовда тизимнинг ишлаш жараёни куйидаги боскичларда амалга ошади:

  1. Янги транзакция барча иштирокчиларга эълон килинади.

  2. Х,ар бир иштирокчи янги транзакцияларни блокга йигади. У Blockchain деб аталиб, Бош китоб (Ledger) вазифасини бажаради.

  3. Х,ар бир иштирокчи уз блокида кийин proof-of-work математик амалиёти ечимини излайди.

  4. Иштирокчи ечимни топиши биланок уни колган иштирокчиларга эълон килади.

  5. Колган иштирокчилар ушбу ечимни ундаги барча транзакциялар хакконий ва илгари фойдаланилмаган булсагина кабул киладилар.38

Куйидаги жадвалда Bitcoin тизими ва амалдаги марказлашган тулов


37 Virtual Currencies and Beyond: Initial Considerations/ IMF Staff Team, IMF Staff Discussion Note, January 2016
38 Bitcoin: A Peer-to-Peer Electronic Cash System/ Satoshi Nakamoto, www.bitcoin.org
тизимининг фаркларини куриш мумкин булади.
Марказлашмаган

(таксимланган китоб) тизими (Blockchain)
Марказлашган тулов тизими

Ушбу жадвал маълумотларидан хам куриш мумкинки, Марказлашган тулов тизимида тизим Марказий банк томонидан тижорат банклари оркали бошкарилади. Унда Марказий банкнинг асосий роли туловларнинг хакконийлиги ва бетакрорлигини таъминлашдан иборат. Марказлашмаган (таксимланган китоб) тизимда эса бундай марказий бугинга эхтиёж йук. Чунки туловлар буйича маълумотлар (Ledger) тизимнинг барча иштирокчиларида мавжуд булиб, улар ошкора хисобланади ва тизим иштирокчилари томонидан тасдикланади.





Download 2,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish