Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


шакллантирилган валюталар бўйича маълумот33



Download 2,53 Mb.
bet81/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

шакллантирилган валюталар бўйича маълумот33




7.1-расм маълумотларидан кўриниб турибдики ушбу валюталар орасида энг кенг тарқалган валюта АҚШ доллари бўлиб, 60% давлатларнинг марказий банкларидаги валюта захираси ушбу валютада шакллантирилади, ундан кейинги ўринда евро бўлиб, еврода шакллантирилган валюта захиралари 24%ни ташкил этади. Учинчи ва тўртичи ўринларда Япон иени ҳамда Буюк Британия фунт стерлинги бўлиб, ушбу валютада шакллантирилган захиралар мос равишда 5,4% ва 5,6%ни ташкил қилади. Бошқа валюталарда шакллантирилган захиралар улуши 5%га тўғри келади. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, форексдаги асосий операцияларда АҚШ доллари иштирок этади. Аниқроқ айтадиган бўлсак форексдаги тахминан 85 фоиз битимда АҚШ доллари иштирок этади, ундан кейинги ўринда евро бўлиб, у қарийб 39 фоизни ташкил этади. Учинчи ўринда Япон иени бўлиб, унинг ҳисобига тўғри келадиган улуш 19 фоизни ташкил этади.
Хорижий валюта бозорида амалга оширилган транзакциялар валюталарнинг айрибошлар курсини белгилаб беради. Хорижий валюта бозорида икки хил айрибошлаш курслари транзакциялари мавжуд. Предоминант транзакциялар, спот транзакциялари деб ҳам юритилади, бунга кўра транзакциялар тезда яъни икки кунда амалга оширилади. Иккинчиси эса Форвард транзакциялар бўлиб, бу ерда айрибошлаш келажакдаги белгиланган муддатда амалга оширилади. Спот айрибошлаш курси спот транзакциялари учун белгиланган курс, форвард айрибошлаш курси форвард транзакциялари учун айрибошлаш курси ҳисобланади. Маълум бир сабабларга кўра валютанинг қадри ошиши ёки тушиши мумкин.
33 https://www.bbva.com/en/foreign-currency-market-work/

Мисол учун: 1999 йилнинг бошида бир евро $1.18га тенг бўлган ва 2010- йилнинг 23-июнига келиб эса бир евро $1.23 тенг деб деб баҳоланган. Бу шуни англатадики евронинг қадри АҚШ долларига нисбатан 4% га ошган: (1.23- 1.18)/1.18=0.04=4%.
Айрибошлаш курсларининг муҳим жиҳати шундаки улар маҳаллий ҳамда хорижий маҳсулотлар баҳосига таъсир қилади. Мисол учун Францияда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг АҚШ долларидаги баҳоси иккита омил таъсирида белгиланади: ушбу француз маҳсулотининг евродаги баҳоси ҳамда евро ва доллар ўртасидаги айрибошлаш курси34.
Тасаввур қиламиз: Америкалик фирма Француз маҳсулотини сотиб олишни режалаштирмоқда. Агарда ушбу маҳсулотнинг баҳоси 1000 евро ҳамда евро ва доллар ўртасидаги айрибошлаш курси €1=$1.18 га тенг. Америкалик фирма ушбу маҳсулотни сотиб олишни 2 ойга кечиктирди. Бу орада эса евронинг қадри долларникига қараганда ошди ва улар орасидаги айрибошлаш курси қуйидаги ҳолатга келди: €1=$1.4. Агарда маҳсулотнинг маҳаллий нархи 1000 евролигича сақланиб қолган бўлса, унинг доллардаги нархи 1 180 доллардан 1 400 долларга ошади. Барча бозорларда сотиш ва сотиб олиш нархлари орасида фарқ бўлгани каби форексда ҳам сотиш ва сотиб олиш нархлари орасида фарқ мавжуд ҳамда ушбу нархлар ва улар орасидаги фарқ қуйидагича номланади:
Сотиб олиш нархи - ask price Сотиш нархи- bid price
Улар орасидаги фарқ- spread
Улар қуйидаги кўринишда бўлади (7.1-жадвал)
7.1-жадвал



Валюталар
жуфтлиги

Сотиш нархи

Сотиб олиш
нархи

Улар орасидаги
фарқ

EUR/USD

1.3350

1.3354

0.030%

USD/EUR

0.7487

0.7489

0.027%

USD/JPY

99.16

99.19

0.030%

JPY/USD

0.0101

0.0101

0.000%

USD/GBP

0.6289

0.6289

0.000%

GBP/USD

1.5904

1.5906

0.013%




    1. Download 2,53 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish