Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,53 Mb.
bet65/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

Опцион назарий нархи – опционнинг асосий кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда аниқланадиган опцион бўйича мукофотнинг назарий ҳисоб-китоб қиймати.
Ҳисоб-китоб учун энг кўп фойдаланиладиган Блэк-Шоулз модели 1973 йил Фишер Блэк ва Майрон Шоулз томонидан таклиф этилган. Ундан ташқари, бошқа моделлар ҳам мавжуд, масалан, Кокс-Рубинштейн модели.
1994 йил ташкил қилинган Long-Term Capital Management (LTCM) хедж- фондининг машъум тарихи Блэк-Шоулз формуласи муаллифларининг номи билан боғлиқ. Фонд бошқарувчилари қаторида 1997 йил иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорларига айланган Майрон Шоулз ва Роберт Мертон бор эди (Мертон япон математиги Кийоши Итонинг илгари ракета баллистикасида парвоз йўналишини ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланилган назариясини қўллаб, формулани такомиллаштирган). Фонд операциясининг асосида, хусусан, олимлар томонидан ишлаб чиқилган математик моделлар ётган. LTCM рискли, лекин облигациялар билан катта фойда келтирадиган операцияларга ихтисослашган. 4,7 млрд доллар миқдорида ўз капиталига эга бўлган ҳолда, фонднинг 120 млрд доллар қарзи бор эди. Ҳосилавий воситалар бўйича фонд позицияларининг номинал ҳажми 1,25 трлн долларга баҳоланган
(бироқ, бу воситаларнинг катта қисми экзотик молиявий шартномалар бўлганлиги сабабли мутахассислар ҳалигача уларнинг реал қийматини ҳисоблаб чиқа олмаяпти). Фонднинг қисман 1998 йил Россия ГКОга (давлат қисқа муддатли купонсиз облигациялари) қўйилмалар киритиш билан боғлиқ бўлган улкан йўқотишлари Федерал захира тизимини фондни қўллаб- қувватлаш зарурати ҳақида бош қотиришга мажбур қилди, чунки «домино самараси» Американинг энг йирик инвестицион банклари учун жиддий молиявий йўқотишларга олиб келиши мумкин эди. Федерал захира тизимининг босими остида 14 та йирик банк фондга 3,5 млрд доллар маблағ тақдим этди27.
Ижро этиш шартлари нуқтаи назаридан опционларнинг иккита асосий тури ажратиб кўрсатилади – америкача ва европача опционлар.

Download 2,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish