FT-SE 100. Буюк Британияда энг тарқалган индекс («Футси 100» деб ўқилади ва айтилади), 100 та акция негизида ҳисоблаб чиқилади. 1984 йилнинг 3 январидан бошлаб ҳисоблаб чиқилади, бошланғич қиймати – 1000. Танланма
гуруҳга кирадиган компаниялар Буюк Британия фонд бозори умумий капиталлашувининг 7% ини ташкил қилади.
Германия
Германияда асосий фонд индекси 30 та акция бўйича ҳисоблаб чиқиладиган ва капиталлашув бўйича чамалаб кўрилган DAX 30 индекси ҳисобланади. Электрон тизимда савдолар натижалари бўйича Xetra DAX индекси ҳисоблаб чиқилади. У амалда DAX 30 билан мос келади, лекин электрон сессия узоқроқ давом этади, шу сабабли ёпилиш нархлари жиддий фарқ қилиши мумкин. Шунингдек, 320 та акция бўйича композит индекс CDAX ва DAX 100 ҳам ҳисоблаб чиқилади.
Франция
Францияда асосий фонд индекслари САС 40 ва САС General ҳисобланади. САС 40 энг йирик 40 эмитентнинг акциялари бўйича ҳисоблаб чиқилади. 1000 базасига асос қилиб 1987 йил 31 декабрдаги индекс қиймати олинган. САС General 250 та эмитентнинг акциялари бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Япония
Nikkei (Nikkei Dow Jones Average) индекси Токио фонд биржасида савдо қилинадиган 225 та акция негизида ҳисоблаб чиқилади. Бу худди Dow Jones Industrial Average каби ҳисоблаб чиқиладиган ўртача арифметик чамалаб кўрилмаган индексдир. 1950 йилдан бери чоп этилади. Topix индекси 1968 йилдан бери ТФБ 1-секциясида савдо қилинадиган барча акциялар бўйича ҳисоблаб чиқилади. Бу чиқарилган акциялар сони бўйича чамалаб кўрилган классик индексдир.
Шунингдек, «Этак (пастки қисм, чет) индекси» деб аталадиган индекс мавжуд. Унинг ғояси шундан иборатки, бозор фаоллиги урф бўлган юбкалар узунлигига тўғридан-тўғри боғлиқ. Ушбу назария фойдасига далиллар 1920 йиллар ва 1960 йиллар модасидан олинган бўлиб, ўша пайтлар қизлар кўпроқ мини-юбкалар кийиб юрган, акциялар нархлари эса осмонгача кўтарилиб кетган. 1930 йиллар ва 1970 йилларда, макси-юбкалар мода бўлган пайтда эса акциялар чалажон ҳолатда бўлган.
Бозор қатнашчилари ва воситалари сони
Бозор қатнашчилари ва бозорда савдо қилинадиган воситалар ҳақида маълумотлар ҳам акциялар бозорининг ривожланиши миқдорий кўрсаткичлари ҳисобланади. Агар қатнашчилар ва воситалар сони кам бўлса, бозор ликвидлиги таъминланмайди, бу эса нархларнинг кескин пасайиб ва кўтарилиб кетиши ҳамда ўзгарувчанликка олиб келади. Барча инвесторлар иқтисодий маънода ҳам, вақт нуқтаи назаридан ҳам харажатлар минимал бўлган бозордан фойдаланишга интилади. Шу сабабли бозор қатнашчилари ва воситалари сони бозорни тавсифлаш учун жуда муҳим ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |