Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият турлари ва уларга қўйиладиган талаблар
Инвестициявоситачисинингфаолияти Мижознинг топшириғига биноан, мижоз номидан ва унинг ҳисобидан қимматли қоғозларга доир битимлар ҳамда операцияларни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси инвестиция воситачисидир.
Инвестиция воситачиси мижозларининг қимматли қоғозлари ва пул маблағлари, агар қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан бошқача қоида белгиланмаган бўлса, инвестиция воситачисининг ўз ҳисобварақларидан алоҳида ҳисобварақларда туриши керак.
Инвестиция воситачиси ҳар бир мижознинг қимматли қоғозлари ва пул маблағлари ҳисобини юритиши, қимматли қоғозларга доир битимлар ва операцияларни мижоз билан тузилган шартномага мувофиқ амалга ошириши, тузилган битимлар ва амалга оширилган операциялар тўғрисида унга ҳисобот бериши шарт.
Инвестиция воситачиси мижозларнинг қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртма бериш, ўтказиш борасидаги топшириқларини виждонан ҳамда уларнинг келиб тушиши тартибида бажариши керак. Мижозларнинг топшириғига биноан амалга ошириладиган битимлар инвестиция
воситачисининг ўз дилерлик операцияларига нисбатан устун равишда бажарилиши керак.
Агар инвестиция воситачиси томонидан тегишли топшириқ олингунига қадар инвестиция воситачиси ва унинг мижози ўртасидаги мижоз хабардор қилинмаган манфаатлар тўқнашуви мижозга зарар етказилишига олиб келса, инвестиция воситачиси зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплаши шарт.
Инвестиция воситачиси томонидан инвестиция воситачиси сифатидаги фаолиятни тўхтатиб туриш, тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ёки у тугатилган тақдирда, тегишли ахборот қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан икки иш куни ичида оммавий ахборот воситаларида ва фонд биржасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Инвестиция воситачиси сифатида ўз фаолиятини тўхтатиб тураётган, тугатаётган ёки тугатилаётган инвестиция воситачисида ҳисоби юритилаётган қимматли қоғозлар мижознинг қарорига кўра бир ҳафталик муддатда бошқа инвестиция воситачисига ўтказилади, бундай қарор мавжуд бўлмаган тақдирда эса, қимматли қоғозларнинг эгаси танлаган инвестиция воситачисига қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган муддатларда кейинчалик ўтказиш учун Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига (фаолиятни тўхтатиб туриш ҳоллари бундан мустасно) ўтказилади.