Бозор рисклари – бу бозор омиллари ўзгариши оқибатида актив қийматини пасайиши риски ҳисобланади. Шунингдек нархларни ноаниқлик билан ўзгаришига ҳам боғлиқ ҳисобланади. Бозор риски макроиқтисодий табиатга эга бўлади, яъни рискни вужудга келиш манбаси молия тизимидаги макроиқтисодий кўрсаткичлар билан бевосита боғлиқ ҳисобланади. Ушбу риск бутун тизимга боғлиқ бўлгани сабабли бутунлай бартараф қилиб бўлмайди. Бозор рискини қуйидаги учта стандарт шакли мавжуд:
Фонд (ёки нарх) риски – бу акциялар нархининг тушиши риски.
Фоиз риски – бу фоиз ставкаси ўзгариши риски.
Валюта риски – бу валюта курслари ўзгариши риски.
Бозор рискларини баҳолаш учун амалиётда VaR усулидан кенг фойдаланилади.
2008 йилдаги инқироздан кейин бозор рискларини аниқлаш ва баҳолаш муаммоси долзарб бўлиб қолди. Ушбу давр талабига муносиб иқтисодчи олимлар томонидан қатор статистик усуллар ва янги миқдорий баҳолаш усуллари тадқиқ қилинди. Иқтисодчи олимлар Dimitrios Bisias, Mark Flood,
Andrew W. Lo,Stavros Valavanis томонидан тадқиқ қилинган «ASurvey of Systemic Risk Analytics» номли асарда тизимли рискни турли томондан миқдорий баҳолашнинг 31та услубиётининг шарҳи берилган.53Улурдан амалиётга жорий қилиш имконияти нуқтаи назаридан энг самарадор ва энг кенг тарқалган тўртта усулни қуйида кўриб чиқамиз.
Стресс-тест усули. Стресс-тестлар алоҳида молиявий институтни ёки бутун тизимни макроиқтисодий ёки макромолиявий ўзгаришларига нисбатан қанчалик заифлигини баҳолашга хизмат қилади. Стресс-тестлар бошқа усуллардан фарқли тарзда тизимли рискни вужудга келиши эҳтимоллигини эмас, балки агар ўзгариш (шок) рўй берса, оқибатлар қанақа бўлишини аниқлайди. Стресс-тест ўтказилишида одатда бир ёки бир нечта (позитив, ўрта, негатив) сценарийлардан фойдаланилади. Улар дастлабки шок катталиги, прогнозлаш горизонти, риск омилларини стресс-тест объектининг барқарорлигига салбий таъсирининг даражаси каби параметрлар бўйича фарқланишади.
Стресс-тестнинг қуйидаги йўналишлари мавжуд:
пастдан тепага усули. Масалан банклар ўзининг йўқотишлар даражасини ҳар бир сценарий бўйича мустақил аниқлашади ва умумлаштириш учун юқори турувчи мегарегулятор (Марказий Банк)га тақдим қилишади.
тепадан пастга усули. Масалан Марказий Банк томонидан ягона методология бўйича бутун тизим (тижорат банклари)ни тестдан ўтказилиши.
Пастдан тепага усулда ҳар бир банк ўзининг риски ва йўқотишлари тизим ёки контрагентларга таъсири ёки ўзаро таъсирини эмас, балки ўз фаолиятига таъсирини баҳолайди.
12.1-жадвал