Механик савдо тизими уни доимий назорат қилишни тақозо этади. Бозор конъюнктураси ўзгарган ҳолларда савдо роботи унинг асосида ишлаб чиқилган савдо стратегияси оптималлаштириш ва ўзгаришлар киритишни талаб қилади.
Савдо алгоритмлари яратиш бўйича дунёда энг тарқалган дастурлардан бири MetaStock дастури ҳисобланади.
Механиксавдотизимиэлементлари
Ҳар қандай савдо роботи асосий элементлардан иборат бўлиши лозим.
Бундай элементлар йиғиндиси савдо роботининг архитектураси деб аталади.
Назорат саволлари
Молия бозорларида таҳлил қилишнинг асосий ғоялари нималардан иборат?
Молия бозорини таҳлил қилишнинг фундаментал ва техник таҳлилига нималар киради?
Фундаментал таҳлилнинг ижобий ва салдий жиҳатларини баён этинг.
Макроиқтисодий кўрсаткичлар нечта қийматга эга?
Техник таҳлил нима ва у қачон вужудга келган?
Техник таҳлилнинг ижобий ва салбий жиҳатлари нимада?
мавзу. Молия бозори рисклари ва портфелни бошқариш Молия бозори рисклари: моҳияти, асосий турлари ва баҳолаш усуллари. Бозор рисклари. Фонд риски. Фоиз риски. Валюта риски.
Тизимли риск ва уни аниқлаш индикаторлари.
Портфел назарияси: Марковицгача ва ундан кейинги баҳолаш усуллари. Индексга боғлиқ портфел самарадорлик мезони.
Молия бозори рискларини пасайтириш ва олдини олиш имкониятлари.
Молия бозори рисклари:моҳияти, асосий турлари ва баҳолаш
усуллари Инвестор томонидан қабул қилинаётган ҳар қандай молиявий қарор риск билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлади. Бу молия бозорида яққол ўз аксини топади. Бунга 2008 йилдаги жаҳон молиявий-иқтисодий инқироз, унинг сабаблари ва оқибатлари мисол бўлиши мумкин. Бозор нуқтаи назаридан риск – бу актив нархини кўзда тутилмаган ва кутилмаган тарзда ўзгаришидан келиб чиқадиган йўқотишлар риски ҳисобланади.
Молиявий инструментларни сотиб олиш билан боғлиқрисклармолия бозорида салбий иқтисодий ҳодисалар вужудга келиши билан боғлиқ бўлади ва қуйидаги оқибатларга олиб келиши мумкин: (1) фойда даражаси кутилаётган даражадан паст бўлиши ёки умуман кузатилмаслиги; (2) қимматли қоғознинг қиймати тушганда инвестор киритган капиталининг маълум қисмини йўқотилиши; (3) қимматли қоғознинг қадрсизланиши.
Бундай оқибатлар шубҳасиз потенциал инвестор қарорига таъсир ўтказади. Инвесторлар молия бозоридаги рисклар моҳиятини билиш, тўғри баҳолаш ва уларни самарали бошқариш учун молия бозоридаги рискларларни иккига бўлишида, яъни: бозор (ёки тизимли, диверсификация қилинмайдиган) рисклари ва бозордан ташқари (ёки ўзига хос, тизимсиз, диверсификацияланадиган) рисклар.