4.Жисмоний шахсларни солиқлари ва солиққа тортиш
4.1-мавзу. Жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар.
Аҳолидан олинадиган солиқ ва йиғим турлари (давлат ва маҳаллий). Давлат солиқ сиёсатининг воситаси сифатида солиқларнинг аҳамияти.
Аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий ҳимоя қилишда солиқларнинг вазифалари.
Давлат ва маҳаллий бюджетларнинг молиявий асосини мустаҳкамлашда молия-бюджет механизмини қайта қуришнинг моҳияти. Жисмоний шахслардан солиқ ундириш тартиби. Солиқ тўловчилар, солиқни тадбиқ этиш тартиби. Ўз вақтида солиқ тўланмаганда қўлланиладиган маъмурий ва молиявий жазо. Аҳолидан олинадиган солиқларнинг умумий тавсифи. Солиқ ставкалари турлари.
4.3-мавзу. Жисмоний шахслардан олинадиган маҳаллий йиғимлар
ва бошқа солиқсиз тўловлар.
Солиқ объектлари, солиқ тўловчилар. Солиқ солишда ҳисобга олинадиган ер майдони ўлчовини аниқлаш тартиби. Солиқ ставкалари, ер солиғини табақалаштириш. Ер солиғи бўйича имтиёзлар. Ҳисобланган ва тўланган солиқларни кўриб чиқиш тартиби. Ер кадастри дафтари маълумотларини олиш.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари. Мол-мулк солиғи тўловчилари имтиёзлари. Бозор ярмаркалари ва олди-сотди қилиш учун махсус белгиланган бошқа жойларда патта тўловининг миқдори. Реклама солиғи. Лицензия йиғимлари.
Амалий машғулотларнинг мавзулари.
Солиқларнинг таснифини ўрганиш. Солиқ тизими, унинг таркиби, тузилмаларини аниқлаш.
Фойда солиғини ҳисоблашга доир қурилиш ва саноат корхоналарнинг ҳисобот маълумотлари бўйича солиқни ҳисоблаш.
Йил чораклари, олти ойлик, туққиз ойлик ва йиллик молиявий ҳисобот маълумотлари, бўйича солиқларни ҳисоблаш ва уни тўлаш тартиби.
Фойдага солинадиган солиқни ҳисоблашда корхонанинг молиявий натижаларининг шаклланиши.
Корхона фаолиятининг даромадлилигини ва бозордаги рақобатдошлигини аниқлаш учун маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш давомида вужудга келадиган харажатларни аниқлаш.
Жорий даврда солиқ солинадиган базадан чиқариб ташланмайдиган, лекин кейинги даврлар солиқ солинадиган базасидан чиқариладиган харажатлар турлари.
Корхоналарнинг фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботни тузиш.
Фойда солиғини ҳисоблаш.
Корхоналарнинг ҳисобот маълумотларига асосланиб фойда солиғини ҳисоблаш тартиби.
Солиқларни ҳисоблашда ҳисоб-китоб ҳужжатларни тузиш. Бир марталик томоша ва ўйинлар даромад солиғи ҳисоб-китоб ҳужжатларини тузиш.
Хорижий юридик шахсларнинг ҳисобот маълумотларига асосан фойда солиғини ҳисоб-китоб қилиш.
Фаолият турларини ҳисобга олган ҳолда уларни даромадларини ҳисоблаш.
Солиққа тортиладиган айланмани ҳисоблаб топиш, фаолият тури бўйича тақсимлаб, солиқ ставкалари орқали бюджетга тўланадиган солиқ суммасини ҳисоблаш, фойда солиғининг ҳисоб-китобини тузиш.
Хорижий юридик шахсларнинг ҳисобот маълумотларига асосан фойда солиғини ҳисоб-китоб қилиш.
Фаолият турларини ҳисобга олган ҳолда хорижий юридик шахсларнинг даромадларини ҳисоблаш.
Солиқка тортиладиган айланмани ҳисоблаб топиш ва фаолият тури бўйича тақсимлаб, солиқ ставкалари орқали бюджетга тўланадиган солиқ суммасини ҳисоблаш, фойда солиғини ҳисоб-китобини тузиш.
Корхонанинг ҳисобот маълумотлари асосида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш.
қўшилган қиймат солиғи бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш.
Акциз товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ҳисобот маълумотлари бўйича солиқка тортиладиган айланмани ҳисоблаш.
Солиқ ставкалари ёрдамида бюджетга тўланадиган солиқ суммасини ҳисоб-китоб қилиш.
Акциз солиғини ҳисоблаш ҳужжатларини тўлдириш, декларацияни расмийлаштириш.
Вилоят, шаҳар, туман ҳудудида жорий қилинган маҳаллий солиқлар бўйича солиқ тўловчи маълумотларидан фойдаланиб солиқларни ҳисоблаш.
Корхонанинг баланс маълумотларига асосланиб мол-мулк солиғини ҳисоблаш.
Корхона асосий воситаларининг ўртача қийматини ҳисоб-китоб қилиш.
Чорак бўйича асосий воситаларни ўртача қийматини ҳисоблаш ва солиқ суммасини аниқлаш.
Ер солиғини ҳисоблаш ва ундириш.
Ер солиғини тўловчи корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар, жамоа корхоналари, фермер хўжликлари, қўшма корхоналар. Солиқка тортиш объектлари.
Мулкчилик шаклидан катъий назар фойдаланилаётган ерлар: ер мулки қилиб, эгаликка, фойдаланишга, олинган ерлар, солиқ бўйича озод қилинган корхоналар.
Do'stlaringiz bilan baham: |