6–мавзу. Менежментнинг ташкилий тузилмалари ва усуллари.
Бошқарув босқичлари ва поғоналари таркибини ўрганиш. Бошқарув тузилмасини ифодаловчи омилларни ўрганиш. Бошқарув ташкилий тузилмасини такомилаштириш йўлларини ўрганиш
7-мавзу. Бошқарув қарорлари.
Бошқарув қарорларининг моҳияти ва уларнинг таснифи. Бошқарув қарорларига қўйиладиган талаблар. қарор қабул қилиш босқичлари. Самарали қарорлар. қарорни аниқлаш, баҳолаш, танлаш ва амалга ошириш. Бошқарув қарорларини усуллари ва уларни бажарилишини ташкил этиш. қарорни амалга оширишда назоратнинг моҳияти. қарорнинг сифати.
8-мавзу. Бошқаришда ахборот ва коммуникация.
Бошқаришда ахборотларни аҳамияти. Бошқариш тизимида ички ташқи ахборотлар. Ахборотларнинг туркумланиши. Коммуникация ва унинг бошқаришдаги роли.
9-мавзу. Менежер фаолиятини ташкил этиш.
Раҳбарларга қўйиладиган талабларни ўрганиш. Шахсларнинг фазилатларини ўрганиш. Раҳбарнинг ижобий ва салбий хислатларини ўрганиш.
10-мавзу. Инқироз шароитида бошқариш
Бошқаришга инқирозни таъсири. Инқироз сабаблари. Инқироз шароитида бошқарув тизимини такомиллаштириш. Бошқарув жараёнида назорат, ҳисобга олиш, унумдорлик кўрсаткичи бўйича бошқарув. Меҳнат самарадорлиги. Бошқарув тизимини тадқиқ этиш.
11–мавзу. Менежмент маданияти ва услуби.
Маданият ва менежмент. Менежмент маданиятининг асосий элементлари. Раҳбарлик услуби. Раҳбарнинг ўзига хос хусусиятлари.
12-мавзу. Таваккалчиликни бошқариш.
Таваккалчилик тўғрисида тушунча. Таваккалчилик жараёни. Таваккалчилик турлари. Таваккалчиликни бошқариш ва унинг усуллари. Таваккалчиликни таҳлил қилиш усуллари. Хавф тушунчаси ва хавф турлари. Хавф даражасини ортишига сабаблар. Хавфни камайтириш ва рентабелликни ошириш йўллари.
3. Мустақил ишни ташкил этиш шакли ва мазмуни.
Ушбу фанни яхши ўзлаштириш учун талаблар бозор иқтисодиётининг қонуниятларини, корхоналарнинг бозор муносабатлари шароитида фаолият кўрсатиш механизмини корхоналарни бошқаришнинг ташкилий тузилмаларини, бошқаришнинг усули ва услублари, менежер фаолиятини ташкил этиш, фирмани муваффақиятли бошқариш йўлларини мустақил ўрганишлари керак.
Интернет ва шу каби бошқа манбалардан энг сўнгги иқтисодий ва социологик янгиликларни ҳамда республикамизнинг ижтимоий ва иқтисодий хаётига оид статистик кўрсаткичларни йиғиш ва тегишли хулосаларни чиқариш асосида семинар дарсларига тайёрланиши, мавзулар бўйича таянч конспектлари ишлаб чиқишлари, мавзулар бўйича терминологияларни ўрганишлари, рефератлар тайёрлашлари, бошқотирма ва тестлар тузишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |