10-мавзу. Молиявий ҳисоботнинг шакллари ва уларни тўлдириш тартиби Молиявий ҳисоботнинг ахамияти ва мохияти.Молиявий ҳисоботнинг таркиби ва турлари. Ҳисобот шаклларининг тузилиш тамойиллари,уларни тўлдириш ва тақдим этиш тартиби. Йиғма бухгалтеия ҳисоботи.Молиявий ҳисоботнинг айрим турлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ўрганиш,статистик ҳисобот билан танишиш. Бухгалтерия баланси (1 - шакл)ни тузиш ва тўлдириш билан танишиш. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2 - шакл)ни тузиш ва тахлили. Асосий воситалар харакати тўғрисидаги ҳисобот (3 - шакл)ни тузиш ва тахлили. Пул оқимлари харакати тўғрисида ҳисобот ( 4 - шакл)ни тузиш ва топшириш тартиби билан танишиш. Xусусий капитал тўғрисида ҳисобот ( 5 - шакл)ни тузиш ва тахлили. Дебеторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисида маълумотнома (2а-шакл) билан танишиш.
3. Амалий, семинар, тажриба дастурлари ва мустақил таълим учун курсатмалар.
Мустақил ишни ташкил этишни шакли ва мазмуни Фанни ўзлаштиришда илғор педагогик технологиянинг таркибий қисмлари бўлмиш:
- фанни мазмунини курсатувчи кургазмали альбомлардан фойдаланиш;
- “1C Бухгалтерия” дастуридан фойдаланиш;
- фирма ва компанияларнинг молиявий ҳисобот ва бизнес режа маълумотларига асосланиб ўзлаштириш;
- молиявий ахвол ва тўлов қобилиятини ўрганиб рақобатга чидамли бўлиш учун амалга ошириладан тадбирларни кўрсата билиш;
- фирма ва компанияларни иктисодий самарадорлигини яхшилаш буйича таклифлар беришга ўргатиш;
Талаба мустақил ишни ташкил этишда қуйидаги шакллардан фойдаланади:
- айрим назарий мавзуларни ўқув адабиётлар ёрдамида мустақил ўзлаштириш;
- берилган мавзу бўйича ахборот (реферат) тайёрлаш;
- амалиётдаги мавжуд муаммолар ечимини топиш илмий мақола, анжуманга маъруза, тезисларни тайёрлаш ва хоказо.
4. Мустақил ишларнинг намунавий мавзулари
Жорий йилда хўжалик юритувчи субъектнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичларини ўрганиш.
Бахолашнинг мақсади ва вазифалари. Бахолашнинг асосий тамойиллари.
Калькуляциянинг мақсади ва вазифалари.
Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатларнинг роли, бухгалтерия ҳужжатларининг турлари уларни туркумлаш ва ҳужжатларнинг реквизитлари.
Инвентаризация тўғрисида тушунча, унинг аҳамияти ва турлари. 19-сон “Инвентаризацияни ташкил этиш ва уни ўтказиш” номли бухгалтерия ҳисоби миллий стандартининг хўжалик юритувчи субъектларда амал қилиши
Хўжалик юритувчи субъектнинг технологик хусусиятидан келиб чикиб уларда бухгалтерия ҳисобини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари
Мемориал-ордер шакли, журнал-ордер шакли, бош журнал шакли ва жадвал автоматлаштирилган шакли, уларнинг камчиликлари ва афзалликлари.
Хўжалик юритувчи субъектларда харажатларни гурухлаш,харажатларни ҳисобга олиш ва тақсимлаш тартиби.
Молиявий ҳисоботнинг ахамияти ва мохияти.Молиявий ҳисоботнинг таркиби ва турлари.
Йиғма бухгалтерия ҳисоботи.Молиявий ҳисоботнинг айрим турлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ўрганиш,статистик ҳисобот билан танишиш.