Кичик корхоналар ва микрофирмаларда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш
28
20
6
12
-
-
2
8
Тайёр маҳсулот ва уни сотишнинг ҳисоби
12
8
4
4
-
-
4
Фондлар ва молиявий натижалар ҳисоби
18
12
6
4
-
-
2
6
Бухгалтерия ҳисоботи
16
12
2
8
-
-
2
4
Бюджет муассасаларида бухгалтерия ҳисоби хусусиятлари
18
14
4
8
-
-
2
4
Жами
236
160
48
92
-
-
20
76
Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни 1 – мавзу. Корхоналарда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш асослари ва моҳияти. Корхоналарда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш. Корхона рахбари ва бош бухгалтернинг ҳуқуқи ва мажбуриятлари. Корхона бухгалтериясининг ташкил қилишни ва уларнинг функциялари.
2 – мавзу. Пул маблағлари, ҳисоблашувлар ва кредит муомалаларининг ҳисоби. Пул маблағлари, ҳисоб – китоб ва кредит муомалаларини ҳисобга олишнинг аҳамияти ва вазифалари. Банкдаги ҳисоб – китоб счёт ива уни ҳисобга олиш, ҳисоб – китоб счётидаги маблағлар ҳаракатини ҳужжатлаштириш. Касса операцияларини ҳужжатлаштириш ва ҳисобга олиш. Чет эл валютасида операцияларни ҳисобга олиш.Мол етказиб берувчи ва харидорлар билан ҳисоб – китобларнинг турли шакллари шароитида ҳисобга олиш тартиби.Бюджет ва бюджетдан ташқари тўловлар юзасидан ҳисоб китоблар ҳисоби.Дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб китоблар ҳисоби.
3 – мавзу. Материаллар ҳисоби. Ишлаб чиқариш заҳиралари ҳисобининг вазифалари, уларни туркумлаш ва баҳолаш. Материаллар билан боғлиқ муомалаларни ҳужжатлар билан расмийлаштириш. Материалларни омборда ҳисобга олиш. Материалларни бухгалтерияда ҳисобга олиш.Ишлаб чиқариш захиралари ҳаракатини синтетик ва аналатик ҳисоби. Материалларни сарфлаш ҳисоби ўртача баҳода, ФИФО, ЛИФО усуллари баҳолаб сарфлаш ҳисоби. Материаллардан фойдаланишни назорат қилиш.
4 – мавзу. Асосий воситалар ва номоддий активларнинг ҳисоби. Асосий воситаларнинг туркумланиши, бахоланиши ва бухгалтерия ҳисобининг вазифалари. Асосий воситалар харакатининг ҳисоби. Асосий воситаларнинг аналитик ва ситетик ҳисоби.Асосий воситаларнинг кирими ва ҳисобидан чиқариш ҳисоби. Номоддий активларни корхоналарда ҳисобга олиш ва ҳисобини юритиш тартиби. Асосий воситаларнинг эскириш ва амартизациясини ҳисобга олиш. Асосий воситалар таъмирини ҳисобга олиш.
5 – мавзу. Меҳнат ва иш ҳақини ҳисобга олиш. Меҳнат ва иш ҳақини ҳисобга олишнинг асосий вазифалар. Меҳнатга ҳақ тўлаш шаккиллари, тизимлари, фонди ва унинг таркиби. Иш ҳақи ҳисобини ҳужжатларда расмийлаштириш. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг аналитик ва синтетик ҳисоби. Меҳнат таътили ва касллик варақаси бўйича ҳақ тўлаш. Иш ҳақидан ажратма ва тўловлар ҳисоби.
6 – мавзу. Ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини калъкуляция қилишнинг ҳисоби. Харажатларни туркумлаш ва ҳисобининг вазифалари. Турли мулкчилик шакиллари мавжуд шароитида харажатларни ҳисобга олиш ва таннарх ҳисоблашнинг усуллари. Моддий харажатларни ҳисобга олиш.Ишлаб чиқариш таннархига қўшиладиган харажатлар. Ёрдамчи ва умумишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби. Давр харажатлари ҳисоби. Молиявий харажатлар ва бошқа харажатларни ҳисобга олиш. Ишлаб чиқаришда юзага келган яроқсиз ва брак маҳсулотларни ҳисобга олиш.
7 – мавзу. Қишлок хўжалиги корхоналарида бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари. Қишлоқ хўжалиги корхоналрида ишлаб чиқаришнинг узига хос хусусиятлари ва бухгалтерия ҳисобининг вазифалари. Ўсимликчилик тармокларининг хусусияти ва ўсимчилик харажатлари ва маҳсулот олишнинг аналитик ва синтетик ҳисоби. Ўсимликчилик маҳсулотларини таннарини хиоблаш. Чорвачилик харажатлари ҳисоби. Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари. Саноат ва бошқа хизмат кўрсатувчи хўжаликларда харажатлар ҳисоби.
8 – мавзу. Кичик корхоналар ва микрофирмаларда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш. Кичик корхоналарни хусусиятлари ва уларда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш. Асосий воситаларни ҳисобга олиш. Материалларни ҳисобга олиш. Меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби. Кичик корхоналарда харажатларни ҳисобга олиш. Кичик корхоналарда маҳсулот реализацияси ҳисоби. Бухгалтерия ҳисобини соддалашган ва журнал ордер шакли.
9 – мавзу. Тайёр маҳсулот ва уни сотишнинг ҳисоби. Тайёр маҳсулот (иш ва хизмат) лар ва уларни ҳисобга олишнинг вазифалари. Тайёр маҳсулотни бахолаш ва унинг номенклатураси. Тайёр маҳсулотнинг омбордаги ва бухгалтериядаги ҳисоби. Тайёр маҳсулотни жўнатишни ҳисобга олиш. Тайёр маҳсулот сотилишининг аналитик ва синтетик ҳисоби.