Фаннинг мақсади ва вазифалари
Мазкур ўқув дастурида ўқувчиларга амалдаги тармоқ таълим стандартлари доирасида чуқур билим ҳамда амалий кўникмаларни бериш, ўқитишнинг интерактив услублари, янги авлод ахборот коммуникация технологиялари, компьютерлаштирилган дастурлар қўллаган ҳолда машғулотларни назарий, амалий дарслар кўринишида ташкил этилиб чуқур назарий билимлар ва амалий кўникмалар бериш мақсад қилиб қўйилган.
Фан бўйича ўқувчиларнинг билими бўйича қуйидаги талаблар қўйилади:
Хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб ишларини ташкил этиш ва юритишнинг назарий асосларини билиш;
Хўжаликнинг барча муомалаларига счётлар кореспонденциясини тузишни билиш;
Бухгалтерия ҳисоби ишларини юритиш ва хужжатлаштиришни билиш;
Бухгалтерия ҳисоботи шакллари ва уларни тузиш қоидаларини билиш;
Фан бўйича ўқувчиларнинг кўникмалари бўйича қуйидаги талаблар қўйилади:
Бухгалтерия ҳисобининг ишларини ташкил этишнинг ҳуқуқий меъёрий асосларини билиш;
Хўжалик юритувчи субъектларнинг активларини ҳисобга олиш ва хужжатлаштиришни ўрганиш;
Хўжалик юритувчи субъектларнинг капитал ва мажбуриятларини ҳисобга олш ва хужжатлаштиришни ўрганиш;
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бухгалтерия ҳисоби хусусиятларини билиш;
Кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг хўжалик ҳисобини хусусиятларини билиш;
Бюджет муассасаларида бухгалтерия ҳисобининг хусусиятларини билиш;
Фан бўйича ўқувчиларнинг малакаларига қўйиладиган талаблар
Бухгалтерия хисобини ташкил этиш ва юритиш қоидалари, йўриқнома ва андозаларини билиш;
Касса муомалаларини ҳисобга олиш ва расмийлаштиришни билиш;
Нақд пулсиз ҳисоб китоб муомалаларини хужжатлаштиришга эришиш;
Ишлаб чиқариш захиралари ҳисобини юритиш;
Омбор хўжалиги ҳисобини юритишн билиш;
Асосий воситаларни туркумланиши, синтетик ва аналитик ҳисобини юритишни билиш;
Асосий воситаларга амортизация ҳисоблаш ва ҳисобга олишни билиш;
Номоддий активларнинг туркумланиши, амортазациясини ҳисоблаш ва ҳисобларда акс эттиришни билиш;
Ходимларга ҳисобланган иш ҳақи ва ундан солиқ ҳамда ажратмаларни тўғри ҳисоблашни билиш;
Меҳнатга ҳақ тўлаш муомалаларини ҳисобларда тўғри акс эттириш ва хужжатлаштиришни билиш;
Харажатларни туркумланиши, уларни ҳисобварақларда акс эттиришни билиш;
Корхонанинг асосий, ёрдамчи ва умумишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини юритишни билиш;
Давр харажатлари, молиявий харажатлар ва бошқа харажатларни ҳисобга олинишини билиш;
Таёр маҳсулот ва уни сотиш ҳисобига доир мумалаларни ҳисобга олиш ҳамда хужжатлаштиришни билиш;
Корхона фондларини ҳисобга олиниши билиш;
Хўжаликнинг фаолият турларидан оладиган фойда(зарар)сини ҳисобга олиш ҳамда молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот тузишни билиш;
Бухгалтерия ҳисоботини тузиш ва топшириш тартибини билиш;
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида харажатларни хисобга олиш, маҳсулот таннархини аниқлаш ҳамда муомалаларни хужжатлаштиришни билиш;
Кичик корхоналарнинг бухгалтерия ҳисобини хусусиятлари, хисоб ишларини ташкил этиш ва юритиш тартибини билиш;
Бюджет муассасаларининг хусусиятлари, счётлар режаси ва балансини ҳақида умумий маълумотларни билиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |