РАНГЛАРНИНГ ЎЗГАРМАС КЕТМА-КЕТЛИГИ. Агар гулларнинг ранги бири иккинчисни тўлдириб ёки орттириб кўрсатса, у ҳолд ранглар яхши қабул қилинади (яшил-қизил, ҳаворанг-тўқ сариқ). Қизил, тўқ сариқ ва сариқ ранглар – иссиқ, ёрқин ва узоқдан яхши кўринади, яшил, ҳаворанг ва бинафшаранг – совуқ, хира ва бир оз масофада мавхум бўлиб қолади, атрофдаги фонда ютилиб кетади. Оқ ранг бошқа хамма ранглар билан мос келади. Кумушранг ва кулранг ўсимликлар нейтрал ранг ҳисобланади. Ранглар жамланмаси қуйидагича бўлиши мумкин:
Контраст – яъни, қарама-қарши рангларни жойлаштириш. Қизил-яшил, ҳаворанг-туқсарик, сариқ-бинафшаранг.
Ньюанс – бир хил рангнинг оч рангидан-тўқ рангигача: оч қизилдан-тўқ қизилгача, ҳаворангдан-тўқ кўкгача.
Гармоник – ранглар биттадан кейингиси билан жойлаштирилади. Қизил-сариқ, тўқ сариқ-яшил, сариқ-кўк, яшил-ҳаворанг.
Дисгармоник – ранглар ёнидагиси билан жойлаштирилади: қизил-тўқсариқ-сариқ-яшил-кўк-ҳаворанг-бинафшаранг.
Шаҳарларда ландшафт санъати ва курилиши. Ландшафт санъати ва қурилишининг иккинчи йирик йўналиши бўлиб шаҳарлар ва урбанизациялашган туманларнинг ландшафт таркибини шакллантириш олдинга чиқди. Бу йўналиш анчагина хусусий муаммоларни келтириб чиқарди. Уларнинг бош йўналиши шаҳарларнинг эффектив кўкаламзор тизимини яратиш муаммосидир.
Ховарднинг ишлари бу соҳада тадқиқотлар ўтказишни бошлаб берди. Совет Иттифоқи бу ерда пионер бўлиб чиқди. Москванинг 1920, 1935, 1975 йилларнинг бош тарихларидаги таклифлар шаҳарни кўкаламзорлаштиришга тизимли ёндашиб, принципиал аҳамиятга эга бўлдилар. Ҳаттоки дунёнинг янги шаҳарлари Чандигарх ва Бразилияда – лойиҳаланган кўкаламзор тизимларни ҳаётда амалга оширишнинг иложи бўлмади. Совет Иттифоқида эса ўнлаб шаҳарларнинг кўкаламзор ҳудудлари ҳаётда амалга оширилган. Уларнинг орасида ўзининг меъморий жиҳатлари билан Тошкент, Киев, Минск, Ереван шаҳарларининг кўкаламзор тизимлари ажралиб туради.
3. Ландшафт санъатининг учинчи энг кенг йўналиши деб турли худудларни лойиҳалашни ҳисоблашдир. Авваломбор бунда боғ ва паркларни лойиҳалаш. Боғ ва парклар ўзининг функционал вазифасига қараб фарқланади (ботаника, зоология, болалар, спорт ва х.к.). улар техник хусусиятларига кўра масалан, тупроқда, томда, ёпиқ маконда, сунъий материаллардан ясалганига кўра ҳам ажратилади. Замонавий боғ ва паркларнинг барча хилларини санаб ўтиш қийин. Боғларни лойиҳалаш билан алоҳида иморатларнинг ландшафт атрофини ва меъморий комплексларнинг ландшафт таркиби устида ишлаш ҳам узвий боғлиқдир. Ғарб мамлакатларининг ландшафт архитекторлари барча аҳамиятли объектлар муаллифлари гуруҳининг аъзоларидан бири бўлади.
4. Ландшафт дизайни – бу ландшафт санъати ва қурилишининг энг оммабоп замонавий йўналишларидан биридир. Кичик ҳудудлар, бурчаклар ва бошқа локал ҳудудлар уларни безатишга ландшафт дизайнерлик ёндашувини талаб қилади.
Шундай қилиб, ландшафт санъати ва қурилиши ҳозир бутун дунёда ўзини ривожланишининг янги босқичида турибди. У муҳим мустақил меъморий касб сифатида тан олинди ва унга инсон ҳаётининг маконий муҳитини такомиллаштириш бўйича катта ишлар қараб турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |