Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги давлат солиқ ҚЎмитаси солиқ академияси



Download 1,36 Mb.
bet81/142
Sana26.06.2022
Hajmi1,36 Mb.
#705344
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   142
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги дав

Суҳбатда мартабага эришиш:

  • Инсонни аҳволига қараб муносиб сўз айтиш,

  • Дағаллик қилмасдан, лутф ва мулойимлик, табассум, очиқлик,

  • Овозни баланд кўтармасдан, маъноли гапириш,

  • Сўзнинг қиммати – ыадри бщлмаса, уни тилга олмаслик,

  • ғаразли ва кинояли гапларни айтмаслик,

  • Одамларни гапини бўлмаслик, кўп гапирмаслик, тинглаш маданиятига эга бўлиш.


МУЛОҚОТДА СОҒЛОМ ФИКРЛАШ МУҲИТИ, ТУРЛИ ФОЙДАЛИ ФИКРЛАР

МУСТАҚИЛ ЭРКИН – ИЖОДИЙ ФИКР

ИНСОНИЙ МУНОСАБАТДА МАДАНИЯТЛИЛИК, САБР-ТОҚАТЛИЛИК, ЎЗГАЛАРНИ ТИНГЛАШ ВА УЛАР ФИКРЛАРИГА ХОЛИЗ БАҲО БЕРА ОЛИШ

МУЛОҚОТДА ИНСОНИЙ ҲУЛҚ ВА ОДОБ НОРМАЛАРИГА МЕЪЁРЛАРГА ЭГА БЎЛИШ

САМАРАЛИ МУЛОҚОТ МАДАНИЯТИНИ ЯРАТИШ, МУНОЗАРАДАН ИЖОБИЙ НАТИЖА ЧИҚАРИШ

ЎЗАРО МУЛОҚОТДА ҲАМЖИХАТЛИК, ШЕРИКЛАР ЎРТАСИДА ТЕНГ ҲУҚУҚЛИК ВА ФИКРЛАРНИ ҲУРМАТ ҚИЛИШ

ФОЙДАЛИ БАҲС ФИКРЛАР АЛМАШИНУВИДАН, ЯНГИ ФИКРЛАРГА ЭГА БЎЛИШ, ФИКРЛАРНИ ЧАРХЛАШ, АНИҚ ЕЧИМГА КЕЛИШ

МУЛОҚОТ


Нутқ маданияти – тилнинг туганмас бойлигини эгаллашдир. Нутқ маданиятини эгаллаш орқали киши етуклик сари бир қадам ташлаган бўлади. Инсоният умуммаданиятининг катта таркибий қисмини нутқ маданияти ташкил этади1.
Нутқ маданияти – тор маънода – тил меъёрларини эгалламоқ, яъни тафаккур, урғу, сўз ишлатиш, гап тузиш қонунларини яхши билмоқ, шунингдек, тилнинг тасвирий воситаларидан ҳар хил шароитларга мос ва мақсадга мувофиқ фойдалана олиш, ифодали ўқиш маданиятини эгаллаш демакдир.
Нутқ маданияти атамаси адабиётларда асосан икки хил маънода
ишлатилади: Биринчидан, нутқ маданияти дейилганда, нутқнинг фазилатлари (сифатлари) йиғиндиси, бу фазилатларнинг тизими тушунилади; иккинчидан нутқ маданияти атамаси намунавий нутқ сирларини эгаллаш ҳақидаги таълимотни англатади2.
Нутқ маданияти тушунчаси бу, аввало, тўғри ва шу билан бирга яхши сўзлаш, яъни маданий-нутқий процесс демакдир. Аммо маданий гапириш учун нутқда хизмат қилувчи маданий воситалар, яъни аниқроғи маданий тил воситалари лозим бўлади. Шунга кўра айтиш мумкинки, маданий нутқ икки омил асосидагина юзасига чиқа олади: а) маданий тил (адабий тил) воситаларининг мавжуд- лиги; б) ушбу маданий тил воситаларидан гапирганда ёки ёзганда мақсадга мувофиқ равишда фойдалана олиш.
Келтирилган икки омил асосида нутқ маданияти ҳодисаси ҳам, бизнингча, икки хил талқин қилиниши ва номланиши лозим бўла-ди.
1. Тил маданияти.
2. Нутқ маданияти ёки сўзлашув маданияти.
Тилшуносликда нутқ маданияти тушунчасини тил маданияти ва сўзлаш маданияти тушунчасига ажратиш изчилликка эга эмас. Умуман, бу икки тушунча, асосан, бирга ёки қориштирилган ҳолда, нутқ маданияти ёки тил маданияти атамаси билан юритилмоқда.
Нутқ маданияти тилда маълум меъёрда келтирилган тил бирлик- ларининг нутқда, қўлланиш шарт-шароитларини, қонуниятларини назарий жиҳатдан асослайди ҳамда бу меъёрга амал қилишни маъ-лум маънода назорат ҳам қилиб боради. Нутқдаги нутқ ва камчи-ликлар ташкил қилиниб, камчиликларни тугатишнинг энг маъқул йўллари кўрсатиб турилади.
Тилнинг ҳақиқий ижодкори, яратувчиси халқ ҳисобланса ҳам, унинг тараққиётида олимларимизнинг, шоир ва ёзувчиларимиз-нинг, давлат ва жамоат арбобларининг, педагоглар ва матбуот хо-димларининг ҳамма журналистларнинг хизматларини қайд қилиш лозим. Айниқса, мустақиллик даврида тилшунос олимларимиз, шоир-ёзувчиларимиз ва журналистларимизнинг хизматлари катта бўлди. Уларнинг самарали меҳнатлари туфайли тилшуносликнинг кўпгина йўналишлари бўйича қатъий меъёрлар белгиланди, она тилимиз ривожига оид янги қоидалар ва қарорлар инобатга олиниб ўтган ҳолда тил бирликларининг ёзув ва муомала жараёнидаги намунавий вариантлари тавсия этилди, тил тизимидаги кўпгина мунозарали масалалар ўзларининг назарий асосига қўйилди.
Тилдаги бирликлар ва ҳодисаларнинг реаллашуви, мустаҳкамла- нуви ҳамда меъёрлашувида ёзувнинг хизмати катта бўлиб келаёт-ганлиги шубҳасиз. Нафақат тилнинг меъёрлашуви, балки дунё халқлари тараққиётида ҳам ёзувнинг ўрнини четлаб ўтиб бўлмай-ди. Зеро, ҳар бир халқ, миллат цивилизацияси у яратган ёки фой-даланган ёзувга ҳам боғлиқ.
Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ҳамда халқимизнинг дунё фани ва маданиятида, бинобарин, тил ва нутқ маданиятида тутган ўрни, эгаллаган мавқеи ҳақида сўз юритганда бу халқнинг неча минг йиллар давомида фойдаланиб келган оромий, юнон, ҳарошта, суғд, хоразм, кушон, эфталит, паҳлавий, сурия, ҳинд, урхун (ру-ник), уйғур, араб, лотин, рус (кириллца) ёзувларини ва яна лотин ёзуви асосидаги ўзбек алифбосига ўтаётганлигимизни эслаш кифоя. Шундай экан, ўзбек адабий тилининг шаклланиши, шубҳасиз, ўзбек халқи асрлар давомида фойдаланиб келган ёзув маданиятининг такомили ҳамдир.
Шундай қилиб, ўзбек адабий тилининг қанчалик меъёрга келти-рилганлиги ва унга қай даражада амал қилиниши умуммиллий ўз-бек маданиятининг тараққиёт даражасини белгиловчи омиллардан саналар экан, бу муаммо билан шуғуланиш зиёлилар, хусусан тил-шуносларнинг бундан кейин шуғулланиши ва ҳал қилиши лозим бўлган долзарб вазифаси бўлиб қолаверади.

Нутқ сўзловчи ёки ёзувчи томонидан шакллантирилган матннинг ташқи кўриниши бўлиб, у фақатгина тилга боғлиқ саналмас-дан, шу билан бирга, ҳам руҳий, ҳам эстетик ҳодиса ҳисобланади. Шунинг учун ҳам унга намунавий нутқ сифатида баҳо берилганда тингловчи ва китобхонга кўзда тутилган мақсаднинг, айтилмоқчи бўлган муддаонинг тўлиқ бориб етиши, уларга маълум таъсир ўтка-зиши назарда тутилади ҳамда бу вазифаларнинг амалга оширишда нутқ олдига айрим талаблар қўйилади. Бу талабалар грамматик жи-ҳатдан нутқнинг тўғри бўлишини, сўзлар кўзланган маънони аниқ акс эттиришини, чиройли, ёрқин ва таъсирчан бўлишини тақозо қи-ладики, улар нутқнинг асосий хусусиятлари сифатида қаралади. Нутқ ҳақидаги таълимот – ортология ана шу сифатларни ўрганиш билан шуғулланади.


Қадигми даврларда ҳам нутқнинг бу жиҳатларига алоҳида эътибор бериб келишган. Масалан, римликлар намунавий нутқнинг си-фатларини ўзида акс эттирувчи қоидалар ишлаб чиқишган Машҳур нотиқ Цицерон фикрича, аниқлик ва тозалик нутқ учун шунчалик зарурки, уларни асослаб ўтиришнинг ҳам ҳожати йўқ. Аммо нотиқ тингловчиларни ўзига жалб қилиши учун бу сифатлар ҳали етарли эмас. Бунинг учун нутқ жозибадор бўлиши ҳам керак. Нотиқ Дионис Галикарнас эса нутқда мақсадга мувофиқликни муҳим деб ҳисоблаган.
Агар нутқ маълум вазият ва шарт-шароитларда амалга оширили-ши назарга олинса, бунда жой, вақт, мавзу ва мулоқот жараёнининг мақсади каби омиллар катта аҳамиятга эга бўлади. Айтилганларни қисқача умумлаштирадиган бўлсак, нутқнинг асосий хусусиятлари сифатида қуйидагиларни белгилаш лозим бўлади: тўғрилик, аниқ-лик, мантиқийлик, таъсирчанлик, тимсоллилик, тушунарлилик ва мақсадга мувофиқлик. Қуйида улар ҳақида қисқача маълумотлар берилади:
Савол: – Талабалар, нутқнинг асосий хусусиятлари қайсилар экан?
Талабалар жавоб берадилар:

  • Нутқнинг асосий хусусиятларига тўғрилик, аниқлик, манти-қийлик, тозалик, таъсирчанлик киради. Бундан ташқари нутқнинг тимсоллилик, тушунарлилик, мақсадга мувофиқлик каби хусусият-

лари ҳам мавжуд.



Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish