Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet17/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

Ёдда тутинг: Юнон адабиёти қуйидаги даврларга бўлиб ўрганилади:

  1. Архаик давр (эр.ав.V аср бошларигача, қабилачиликни емирилиши ва қулдорликка ўтиш даври).

  2. Антик давр (классик юнон адабиёти) эр. ав. V-IV аср. Эллин полисларнинг гуллаб яшнаши ва инқироз даври.

  3. Эллин (эллин жамияти адабиёти) IV аср охиридан I аср охирларигача.

  4. Рим (Рим империяси пайтидаги Юнон адабиёти) эр. ав. I аср охиридан бошлаб.



Юнонларнинг бизгача етиб келган қадимги ёзма адабиёт намунаси «Илиада» ва «Одиссея» достонларидир. Уларнинг муаллифи Ҳомер саналади. Бу етук асарлар узоқ йиллар давомидаги ривожланишнинг маҳсули эканлигига шубҳа йўқ. Аммо ҳеч қандай ёзма асарлар бизгача етиб келмаган.


Антик давр олимлари, масалан Арасту Ҳомергача ҳам шоирлар бўлганлигига ҳеч шубҳа қилмаган. У пайтлар ҳақида фақат мифологик характердаги ҳикоялар етиб келган холос. Археологик қазишмалар натижасида қадимги Юнонистон ҳақидаги маoлумотларга эга бўлдик.
Археологик қазилмалар давомида Генрих Шлиман (1822-1890) Микен ёдгорликларини топди, натижада Микен маданияти кашф этилди (1876). Шу билан биргаликда, Шлиман Қадимги Троя шаҳри қолдиқларини ҳам топди.
«Илиада» ва «Одиссея» нинг яратилиш вақти, шароити ҳақида маълумотлар сақланмаган. Ана шу достонларнинг яратилиши билан боғлиқ жумбоқлар, муракккаб ва охиргача ҳал бўлмаган муаммолар «Ҳомер масаласини» келтириб чиқарди. Ҳар иккала достон сюжети ҳам юнонларнинг Троя шаҳрига юриши ва Троя уруши ҳақидаги қаҳрамонлик афсоналаридан олинган. Унга кўра Троя шаҳзодаси Парис меҳмондўст Спарта шоҳи Менелайдан бир талай бойликлари ва гўзал хотини Еленани ўғирлаб кетади. Бундан ғазабланган Менелай ва акаси Агамемнон қўшини билан Трояга юриш қилади. Улар 10 йил давомида натижасиз уриш олиб борадилар. Ва ниҳоят, ҳийла билан (ёғоч от ичида) шаҳарга кириб Трояга ўт қўядилар. Елена Менелайга қайтарилади. Аммо юнон қаҳрамонликларининг уйларига қайтиши осон кечмайди. Ана шу воқеаларнинг жамланиши юнон мифологиясининг «Троя туркуми» ни ташкил этади. Ҳомер эпосигача Троя уруши ҳақидаги қисса авлоддан-авлодга ўтиб, ўзгаришларга учраб етиб келган.
Ҳомер достонлари оғзаки халқ адабиёти асосида яратилган эпопеянинг классик намунасидир. Аммо ҳар иккала достон фольклор асарларга хос оддийлик, соддаликдан анча юқори туради.
Ҳомер усули реалистик усул ҳисобланади, аммо бу оддий, содда реализмдир.
Агар ибтидоий жамоа тузуми халқ оғзаки ижоди қаҳрамонлари туссиз, бир қолипда тасвирланган бўлса, Ҳомер ўз достонларида кенг миқёсидаги индивидуал характерлар галереясининг яратади. Ҳомернинг қаҳрамонлари қанчалик кўп бўлмасин, ҳеч қайсиси бир-бирини такрорламайди, ўзига хос характерлари билан ажралиб туради. (Ахилл ва Одиссей образларининг тасвирланиши мисол бўла олади).
Ҳомер деталларни тасвирлашга катта эътибор беради. Оддий, жўн тасвирлашнинг усули «Хронологик номутаносиблик қонуни» деб аталади. Достонларда иккита бир вақтда содир бўлган воқеа параллел ҳолда эмас, ҳудди бирин-кетин бўлаётгандек тасвирланади. Яъни, бир воқеа тасвирлангандан сўнг, ҳикоячи ортга қайтмайди, иккинчи воқеага ўтади, худди иккинчи воқеа кейин бўлиб ўтгандай тасаввур пайдо бўлади.
Асардаги воқеалар ривожида «Илоҳий кучлар» катта роль ўйнаган. Ҳомер тасвирлаган худолар учун 2 та вазият характерли ҳисобланади: 1)Ҳомер худоларни қадим юнонлар динидагига нисбатан инсонларга анча яқин қилиб тасвирлаган; 2) Худолар бир қанча салбий хислатларга эга: инжиқ, аёвсиз, бир-бирлари билан доим қупол муомалада бўладилар;
«Оддисея» достони Ҳомернинг биринчи достонидан фарқ қилади. «Илиада» қаҳрамонликни мадҳ қилувчи достон бўлса, «Одиссея» маиший характерга эгадир. Достоннинг асосини Итака шоҳи Одиссейнинг Троя урушидан кейинги саргузаштлари ташкил этади. 10 йил давомида ўз ватанига қайта олмай, денгиз тўлқинларида адашиб, бегона юртларда дайдиб юради. Достон кейинчалик антик давр олимлари томонидан 24 бобга бўлинган.
Жуда кўп жойларда бўлган Одиссей катта қийинчиликлар билан ўз юртига қайтиб келади. Ўғли Телемах ёрдамида хотини Пенелопага уйланмоқчи бўлганларни муносиб жазолайди.
Ҳомердан кейинги яратилагн эпик достонларнинг барчаси, уларнинг қандай афсоналарга асосланганига қараб айрим туркумларга ажратилган. Туркум достонларидан бизгача айрим парчаларгина етиб келган холос. Қадимги даврларда «Троя туркуми» достонлари кенг тарқалган.
«Троя туркуми» достонларига киритилган. «Киприя» да Троя урушининг сабаблари ҳақида ҳикоя қилинади. Унга кўра Ер Зевсга одамлар кўпайиб кетганлиги ҳақида шикоят қилган, Олий маoбуд ўзининг гўзал қизи Елена ёрдамида инсонлар ўртасида уруш оловини ёқади.
«Эфипида» достонида «Илиада» да тасвирланган воқеалардан кейинги давр ҳақида ҳикоя қилинади. «Кичик Илиада», «Илиаданинг вайрон бўлиши» достонларида эса Троя урушининг охири баён этилади. «Қайтиш» достонида юнонларнинг ватанларига қайтиши тасвирланади. Масалан:

  1. Тила подшоҳи Нестор, Елена билан Менелайнинг ўз она юртларига қайтишлари учун бир неча йил керак бўлади;

  2. Ахиллнинг ўғли Неоптолем Андромаха билан эсон-омон Ватанига қайтади;

  3. Агомемон асираси Кассандра билан юртига қайтгач, хотини Кламен ва унинг жазмани Эгисф томонидан ўлдирилади.

«Телегони» Троя туркумидаги охирги достон бўлиб, унда Одиссейнинг сўнгги кунлари тасвираланади. Итака подшоҳининг Кирдан туғилган ўғли вояга еткач, отасини ахтариб Итакага келади. Ота-бола бир-бирларини танимай яккама-якка жангга чиқадилар, натижада Одиссей ўз ўғли томонидан ўлдирилади (Рустам ва Сухроб сингари).
Халқ достонларининг муҳим белгиларидан бири - уларнинг куйга солиб айтилишидир. Шоир бир хил маoнодаги бир-бирига ўхшаш воқеаларни асар давомида бир неча бор такрорлайди (Жанглар, отлар юриши, қурол-яроғ таoрифи ва б.). Олимларнинг ҳисобларига қараганда, айнан ёки салгина ўзгариш билан такрорланадиган мисралар ҳар иккала достоннинг учдан бир қисмини ташкил этади. Бахшилар куйлашини ҳисобга олиб шундай усулдан фойдаланилган бўлиши мумкин.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish