Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet19/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

Билиб олинг: Софокл эр. ав. 496 йили Афина яқинидаги Колон деган жойда туғилган. Отаси қурол-аслаха корхонасининг эгаси бўлган.
Адабий фаолияти анча эрта бошланган бўлиб, 28 ёшида адиблар мусобақасида Эсхил устидан ғалаба қозонган.

Софокл 441 йили олий лавозим – стратегликка сайланади. Хукмдор Перикл билан яқин дўстона муносабатда бўлган. У бутун умрини иззат-икромда, шону-шавкатда ўтказиб, 406 йили вафот этган. Ўлимидан сўнг улуғ зотлар сингари қаҳрамон кўтарилиб, ҳар йили қабри устида қурбонлик сўйиш таомилга айланган. Унинг 123 пеpсасидан еттитасигина сақланиб қолган. 1912 йил «изқуварлар» сатирлар драмасидан катта парча топилган. Софокл драматург шоирлар мусобақасида 24 марта ғолиб чиққан.


У Эсхил бошлаган ишни давом эттириб, трагедиянинг тантанали лирик қўшиқдан чинаккам драмага айлантиришда катта ролp ўйнаган.
Агар Эсхил асарларида олий кучлар инсон юриш-туришида фаол иштирок этган бўлса, Софокл қаҳрамонлари мустақил ҳаракат қилиб, бошқа инсонларга нисбатан муносабатларини ҳам ўзлари белгилайди.
Софоклни тўлқинлантирган муаммолар энди авлод тақдири билан эмас, балки алоҳида индивид тақдири билан боғлиқдир. Бу нарса мазмунан боғланган трилогиялардан (Эсхилда шундай) воз кечишга олиб келди. Энди ҳар бир асар алоҳида бадиий ечим ва муаммога эга бўлади.
Софокл ўз ижоди мобайнида хорни чиқариб ташламаган бўлса ҳам унда хор қўшиқлари қисқариб борди ва бу воқеалар сурoатини тезлаштирди. Софокл томонидан киритилган яна бир янгилик – драмага учинчи актёрнинг киритилиши бўлди.
Унинг «Шоҳ Эдип», «Антигона», «Эдип Колонда», трагедияларининг сюжети афсоналарнинг Фиван туркумидан олинган. «Электра», «Филоктет», «Аякс» асарлари Троя афсоналари мавзусида ёзилган бўлса, «Трахинали аёллар» Геракл ҳақидаги ривоятлар асосида ёзилган. Антик дунёдаги ҳеч қайси драматургнинг асари жаҳон адабиётида « Шоҳ Эдип» трагедияси каби чуқур из қолдирмаган. Бу асар таoсирида XVIII аср охири XIX бошларида Европа адабиётида «Тақдир трагедияси» деб аталувчи адабий оқим пайдо бўлган ва у Шекспирнинг «ҳарактерлар» трагедиясига қарши қўйилди.
Қаҳрамонларнинг табиатини чуқурроқ очиш мақсадида Софокл турли усулларни қўллайди. Улардан бири тақослаш усулидир. Икки қарамонни ёнма-ён қўйиб тасвирлашнинг энг моҳир намунасини «Антигона» трагедиясида кўрамиз.
Асар Антигона ва Исменанинг суҳбатлари билан бошланган. (Полиникнинг жасадини дафн этиш ҳақида). Ёзувчи Антигонани беозор, дилрабо, мулойим, меҳрибон, аммо жасоратда синглиси билан таққослаб, ўз қаҳрамонини баландроқ маoнавий юксакликка кўтаради.
Софокл ўзининг ажойиб образлари билан бир қаторда, драматик воқеаларни усталик билан бир-бирига боғлаган санoаткор сифатида ҳам машҳурдир. Гётенинг фикрича, саҳнани ва ўз касбини ҳеч ким Софоклдек билган эмас.
Қадимги трагедиянинг яна бир вакили Эврипид (эр.ав. 480-406 й.) Афина яқинидаги Саломин оролида туғилган.
V аср охирида комедиянавислар шоирга кўп таoна ва маoломат ёғдирдилар. Натижада, Эврипед Македонияга кўчиб кетишга мажбур бўлди ва ана шу ерда вафот этади.
Эврипид театр мусобақаларида фақат уч маротаба ғолиб чиққан. Лекин кейинги асрларда (Эллинизм даврида) у ўз халқининг энг севимли трагик шоирига айланди. У жами 92 та асар ёзган бўлиб, бизгача уларнинг 19 таси етиб келган. Масалан: «Алкестида», «Медея», «Гераклитлар», «Ипполит», «Электра» «Андромаха», «Троялик аёллар» ва бошқалар. Бу асарларнинг ҳаммаси Софокл ва Эхсил сингари мифологик афсоналар мавзуида ёзилган. Эврипид ўз асарларида замонасининг турли-туман муаммолари билан бирга психологик муаммоларни ҳам қўяди. Жаҳон адабиётида Эврипид авваламбор, аёллар образи ва психологиясини маҳорат билан тасвирлаган шоир сифатида машхурдир.
Унинг энг кучли трагедлияларидан бири «Медея» ҳисобланади. Асар сюжети «Аргонавтлар» афсонасидан олинган.
Бир қанча Юнон паҳлавонлари Язон бошчилигида олтин қўчқор жуни – япоғини олиб келиш учун «Арго» деган кемага тушиб, Калхида элига жўнайдилар. У ерда подшоҳнинг қизи, қуёш маoбуди Гелиоснинг набираси Медея Язонни севиб қолади ва уни деб ота-онасидан кечади, акасини ўлдиради. Юнонистонга келгач, сеҳр билан Иолк подишоҳи Язоннинг амакиси Пелйни ҳам ўлдиради. Шу жиноятлари аён бўлиб қолгандан сўнг улар икки болалари билан Коринф шаҳрига қочадилар. Бутун мартабаларидан ажралган Язон, ўз мавқеини ўнглаш мақсадида Коринф шоҳи Креонтнинг қизи Глафкага уйланмоқчи бўлади. Эврипиднинг асари худди ана шу ердан бошланган. Бевафоликдан ғазабланган Медея эридан қасос олишга аҳд қилади. Медея қасос режаларини тузади. Болаларини кундошига қолдиришга розилигини ва келинчакка тўй сарпосини ўзи тақдим этишга эридан руҳсат олади. Болаларидан заҳарланган кийимлар ва тақинчоқларни Глафкага бериб юборади. Келинчак сарпони кийиши билан тиллақош бошини сиқиб, кийимларини ўт олиб кетади, Қутқармоқчи бўлган отаси ҳам ўлади. Медея эрига янада кучлироқ алам ўтказиш мақсадида болаларини ҳам ўлдиради. Асар охирида осмонда қанотли аждарҳоларга қўшилган арава пайдо бўлгади. Унда Медея ўтирар ва унинг оёғи остида иккала ўғлининг жасади ётар эди.
Язон хотинидан ақалли болаларининг жасадини ташлаб кетишни сўрайди. Лекин арава кўздан ғойиб бўлади.
Эврипид Юнон трагедиясида қўл урилмаган ишқ-маҳаббат мавзуига «Ипполит» трагедиясига қўл уради.
Афина подшохи Тезейни олдинги хотинидан қолган ўғли Ипполит қобил, ақлли ва ҳалол йигит. У маoбудалар орасида фақатгина сайёд (овчи)лар раҳнамоси Артемидани қадрлайди. Бу ишқ маoбуди Афродитани ғазабини келтиради ва шаҳзодани жазолаш мақсадида унинг ўгай онаси Федра қалбида ўгай ўғлига нисбатан муҳаббат оловини ёқади.
Умуман қадимги Юнон драмаси антик адабиётнинг юксак бадиий камолотидан дарак беради.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish