ЭРНСТ ТЕОДОР АМАДЕЙ ГОФМАН (1776-1822).
Гофманнинг фантастик новелла ва романлари немис романтизмининг энг катта ютуғи ҳисобланади. У муҳитни ақл бовар қилмайдиган (ироционал) ҳолда қабул қилади, чунки шундай ҳолда дунёвий уйғунлик (гармония) мумкин эмас.
Гофман асарларида кўпинча персонажларнинг иккига кўпайиш ҳолларини кузатиш мумкин. У XIX аср ёзувчилари орасида биринчи бўлиб, инсон натурасининг иккига кўпайишини очди. Яoни, Гофман асарларида инсоннинг қарама-қарши ҳислатлари алоҳида, аралашмаган ҳолда майдонга чиқади.
Бўлажак ёзувчи Кёнисбергда туғилди. Ҳуқуқ факулpтетини битиради. Тирикчилик важидан бой бюргерларнинг қизларини мусиқага ўқитади. 1814 йилда то умрини охиригача Берлинда яшайди. Гофман умр бўйи ночорликда ҳаёт кечирди.
Санoат ва санoаткор мавзуси - Гофман ижодининг асосини ташкил этади. Унинг асрларида иқтидорли мусиқачилар, санoаткорлар доимо Германиянинг зерикарли, пасткаш ҳаётида бўғиладилар, ўз идеаллари ва немис ҳаёти ўртасидаги қарама-қаршиликларни кўриб азоб чекадилар.
1809 йилда “Умумий мусиқа газетаси”да “Кавлер Глюк” новелласи босилиб чиқади. Бундан сўнг композитор Крейеслерга бағишланган бошқа асарлари ҳам пайдо бўлган ва уларни “Калло руҳидаги фантазия” тўпламига бириктиради (1814-1815). (Жак Калло – XVII аср француз рассоми). Ушбу тўплам ҳикоялари марказида мусиқачи ва композитор Иоган Крейслер туради. Крейслер - дарбадар мусиқачи. У жуда ҳам истедодли бўлса-да тирикчилик учун кўчада кезиб юришга мажбур. У санoатни ҳаётдан ҳам устун қўяди. Ҳақиқий санoат кўплаб буржуа – зодогонлар учун тушунарли эмас. Ушбу жамиятда санoат уларнинг паст, жирганч, маoнавиятдан узоқдаги ҳаётини безаш, овуниш учун хизмат қилади холос.
Гофманнинг «Циннобер лақабли митти Цахес» (1819) эртагидаги воқеалар митти немис князлигида юз беради. Романтик бўёқларда тасвирланган барча воқеалар Гофман яшаган даврини ҳажвий қиёфасини очиб ташлайди.
Гофман ҳаётидаги қарама-қаршиликларини «қора ва ёруғ» кучлар кураши сифатида тасвирлайди. Қора кучлар – бойлик, мансабпарстлик, эгоистик кўринишлари. У бу кучларни чизишда гротекс ва сатирадан унумли фойдаланади. Улар баoзида даҳшатли кучлар сифатида тасвирланади. Ёруғ (соф) кучлар эса инсоннинг соф хислари ва унинг орзу ҳаёллар дунёсидир.
Гофманнинг «Магнитизор» да «Қўрқинчили меҳмон» новеллаларида севги йиртқич инстинкт сифатида тасвирланади. Биринчи новеллада Алpбан исмли йигит барон хонадонига келади. Бароннинг Мария исмли қизи бўлиб, у Ипполит деган йигитга унаштирилган эди. Алpбан Марияни севиб қолади ва аста-секин уни ўзига бўйсундириб, ихтиёрини ўзига боғлаб қўяди. Ипполит билан Марияга никоҳ ўқилаётган пайтда қиз ҳушсиз йиқилади. У энди Алpбансиз яшай олмас эди. Алpбаннинг йиртқичларча истаги Марияни ҳалок этади.
Гофманнинг «Мушук Мурнинг хотиралари» романи (1821) ҳам жуда машҳурдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |