12-мавзу. Гимнастика чиқишлари
Гимнастика чиқишларининг аҳамияти, гимнастика чиқишларининг дастури, мусиқа жўрлиги, чиқишларни уюштириш ва тайёрлаш усули ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш.
13-мавзу. Талаба қизлар билан гимнастика машғулотларини ўтиш
Талаба қизлар билан гимнастика машғулотларини ўтиш, хотин-қизлар организмининг ўзига хослиги, машғулотлар усули ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш.
14-мавзу. Ўрта, катта ва кекса ёшдагилар билан гимнастика машғулотлари ўтказиш
Ёш хусусиятлари, машғулотларни ташкил қилиш ва ўтказиш усули ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш.
15-мавзу. Бадиий гимнастика тарихи
Бадиий гимнастика спорт тури сифатида, бадиий гимнастика тушунчаси, Жароҳатланишнинг олдини олишда янги бадиий гимнастика машқларини ўргатиш усулиёти ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш.
16-мавзу. Бадиий гимнастика машғулотларнинг методик хусусиятлари
Бадиий гимнастиканинг ўзига хос хусусиятлари, соғломлаштириш гуруҳларида бадиий гимнастика машғулотларини ташкил қилиш, спортнинг бадиий гимнастика турларида таянч-ҳаракатланиш аппаратларини жароҳатларини олдини олиш воситалари ва услублари, бадиий гимнастика билан шуғулланганда таянч-ҳаракатланиш апаратининг энг нозик жойлари, бадиий гимнастика спортчиларининг таянчҳаракатланиш аппаратида жароҳатларни содир бўлишига сабаб бўладиган ҳолатлар, йилнинг турли фаслида бадиий гимнастика билан шуғулланиш ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш.
17-мавзу. Таълим муассасаларида бадиий гимнастика машғулотларини ташкил этиш
Мактабгача ёшдагилар билан бадиий гимнастикани ташкил этиш, мактаб ёшидаги ўқувчилар билан бадиий гимнастика машғулотларини ташкил этиш, олий ўқув юртларида бадиий гимнастикани ташкил этиш ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш.
VI. Мустақил таълим ва мустақил ишлар
Талаба мустақил таълимни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятлари ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади.
дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;
тарқатма материаллар маърузалар қисмини ўзлаштириш; - махсус адабиётлар бўйича мавзулар устида ишлаш;
талабанинг ўқув, илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ва мавзуларини чуқур ўрганиш;
фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;
масофавий таълим.
Мустақил таълим учун тавсия этиладиган мавзулар:
Гимнастика воситаларига тавсиф.
Ритмик гимнастика.
Шуғулланувчилар организмга УРМ таъсири.
Саф машқлари.
Кичик, ўрта, катта ва тайёрлов гуруҳлари болалари учун гимнастика нарвончаси олдида, икки киши бўлиб буюм билан ва буюмсиз УРМ мажмуасини тузишнинг тахминий наъмунасини тайёрлаш.
Амалий – касбий машқлар.
Руҳий тайёрлашга йўналтирилган машқлар ва улардан катта ва тайёрлов гуруҳи болалари учун машқлар танлаш.
Мактабгача ёшдаги болаларнинг умумий жисмоний тайёргарликларини асослари.
Гимнастикани ривожлантириш тарихи шархи.
Гимнастика машғулотларида шикастланишнинг олдини олишдан огохлантириш.
Болалар боғчасида гимнастика машғулотларини ўтказиш жойини ташкиллаштириш.
Сакрашлар.
Асосий ҳаракатлар.
Бадиий гимнастика ва мусиқавий ритмик тарбиянинг боғлиқлиги.
Ритмик гимнастика мусиқаси ва машқларни мусиқа мазмуни билан боғлаш.
Мусиқий асарлар мазмуни тўғрисида тушунча.
Мусиқа мелодиялари мажмуасини регистр, ритм, ҳаракат қирралари, мусиқа ҳажми, темпи билан боғлаш.
Намуна (махсус) мажмуаларни, вазифаларни бажариш, ҳаракат ва мусиқани боғлай олиш.
Мусиқа жўрлигида ҳамда санаш орқали саф ва умумривожлантириш машқларини ўтказиш.
Дарсларда ижрога рухсат берилган заҳоти техник воситаларни (магнитофон, пластинкали радиоускуна) ишлата олиш методикаси билан таништириш.
Мажмуа ҳарактерига мос мусиқа асарларини танлаш малакасини такомиллаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |