Республика «талаба» спорт уюшмаси



Download 0,59 Mb.
bet1/4
Sana03.03.2023
Hajmi0,59 Mb.
#916117
  1   2   3   4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ
ВАЗИРЛИГИ

РЕСПУБЛИКА «ТАЛАБА» СПОРТ УЮШМАСИ

п
А. ҚОДИР


НОМИДАГИ ЖИЗЗАХ ДАВЛАТ

едагогика
института
Ж
51
ИСМОНИЙ ТАРБИЯ
ВА СПОРТНИ
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МИНТАҚАВИЙ,
ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК,
5БИЙ-БИОЛОГИК МУАММОЛАРИ




ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ ИЛМИЙ-УСЛУБИЙ МАҚОЛАЛАР ТЎПЛАМИ



  1. Буюк аломалар Ал Хаким, Ат-Термизий, Амир Темур, Пахлавой Махмуд ва бошкалар хотираларига бағишланган спорт мусобақаларини ўтказиш;

  2. Давлатимизнинг ва унинг раҳбари соврини учун ўтказилаётган спорт мусобақалари (Ўзбекистон Президентининг соврини учун теннис, кураш, Узбекистан кубоги ва ҳоказо)

  3. Спорт мусобакалари коидаларига қатъий риоя қилиш томоша- бинларни, рақибни ҳакамни ҳурмат қилиб ҳалол-поқиза мусобақалашиш ва ҳоказо

Юкорида кўрсатилган кадриятлардан фойдаланиш йўналишлар- ининг барчаси жисмоний маданият билан шуғулланувчиларда ўзликни англаш, миллий ғурур, Ватан туйғуси, Ватан меҳри, орзу-истакларни ва хоказо хислатларни шакллантиришга ёрдам беради.
Жисмоний маданият таълим-тарбияси жараёнида кадриятлардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари билан бир қаторда, қуйидаги- ларга ҳам эьтибор бериш мақсадга мувофиқ

  1. Жисмоний маданият бўйича ДТС лари мазмунини Ибн Сино- нинг бадан тарбия илми ҳақида ўгитлари ва илмий-назарий фикрлари билан бойитиш;

  2. Жисмоний маданият назарияси, тарихи, спорт турлари, тиббий- биологик асослари бўйича яратилажак ўқув қўлланмалари, дарсликлар мазмунини уларга тегишли қадриятлар билан бойитиш;

  3. Жисмоний маданият таълим-тарбиясини амалга оширадиган спорт масканларини, ташвикот-тарғибот воситалари қаторида, кадрият- лар ҳақида маълумотлар ва тасвирларни хам жойлаштиришни амалга ошириш ва хоказо.

УСТОЗЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАЙЛИК.
(Р.Абдумаликовнинг 75 йиллиги олдидан)
Холдоров Т.Х. п.ф.н.доц.“Талаба”РСУ ижрочи директоры
Устоз Равшан Абдумаликов 1934 йил 10 августда Самарканд вилоятининг (ҳозир Жиззах) Фориш туманидаги Гараша (Чакир - чукур) кишлоғида деҳкон оиласида туғилган. Шу қишлоқдаги № 18 тўликсиз ўрга мактабни аъло бахолар билан тугатиб, 1951 йилда Самарканд шахар Педагогика билим юртига ўқишга имтиҳонсиз кабул қилинган. Билим юртини 1955 йилда тугатиб , бир йил шу жойда гимнастика ўқи- тувчиси бўлиб ишлаган.
Равшан аканинг нияти Узбекистан давлат университетида (ҳозирги Сам.ДУ) филология ёки тарих факультетида ўқиш эди. Лекин унга йўл- ланма беришмади. (иш жойи). Шу сабадан ўз ихтисоси бўйича 1956 - 2

51960 йилларда Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институтида ўқи- ди.
Институтни тугатгач, Самарканд шахридаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида гимнастика бўйича муррабий бўлиб 1960 йилда иш бошлаган. Бироз вактдан кейин Хотин-кизлар педагогика билим юртига ишга ўтди. Бу даргохда 1967 йилгача жисмоний тарбия раҳбари ва ўқитувчиси бўлиб ишлади.
Юқори ташкилотларнинг тавсияси билан 1967 йил июль ойида янгидан ташкил этилган педагогика институтига ишга ўтди. Бу ерда 1979 йилгача кафедра мудири, факультет раҳбари (жамоатчилик асоси- да) сифатида фаолият кўрсатди.
1973 - 1974 ўқув йилида Низомий номидаги ТошкентДПИда бир йиллик аспирантурада (стажировка) бўлиб, Ю.С.Шоломицкий раҳбар- лигида илмий ишларини тугатиб, 1975 йил 29 апрелда номзодлик дис- сертациясини ёклади. Бунда Москвалик ҳамкасби Ю.В Борисов иккинчи раҳбар сифатида ўз ёрдамларини кўрсатди. Диссертация мавзуси «Внедрение физической культуры в повседневную жизнь учащейся и рабочий молодежи» (на примере Самаркандской обл.УзССР) деб номланган бўлиб, унинг тасдигини 1976 йил 16 июнда олган.
Шароит таказзоси билан 1976 - 1977 ва 1980 - 1981 ўқув йилларида Жиззах ДПИда ишлаган. Олдига қўйган мақсадларини қунт ва қатъиятлик билан бажаришга киришиб, барча орзу хаваслари амалга ошди. Сухбатда Равшан ака факат битта истаги амалга ошмаганлиги, яъни нашр қилган илмий педагогик ишлари юзасидан докторлик дис- сертациясини ёкдаманганлигини эслаб туради. Равшан ака докторлик диссертациясини ёкламаса ҳам ишни тугатиб монография тарзида нашрдан чикарган.
Ишнинг мавзуси талабаларни бошкарувчилик фаолиятларга тайёр- лашнинг илмий-педагогик асослари билан боғлиқ эди. Мавзу: «Жисмо­ний тарбия спорт машгулотлари ва согломлаштириш жисмоний тарбия назарияси ва услубияти». Равшан аканинг ҳикоя қилишича докторликни химоя қилиш йўлидаги айирим фикрларни эслаб ўтишга тўғри келади. У киши иши юзасидан Республика Олий Аттестация қўмитасига муро- жаат килганлиги, бу ерда ишни қисман кўриб чикиб, иш жойидаги илмий кенгаш муқокама қилиши ва махсус қарор чикаришини таклиф килганлиги, яъни ЎзДЖТИ рахбариятига иш келиб такалганлиги, юза- кигина ишни кўриб чикишга киришилганлиги 2 та фан докторидан такризнома олинганлиги, (Атоев А.К., Хонкелдиев Ш.Х.) учинчиси эса Л.Р. Айрапетянц (институт профессори) томонидан деярли рад этилган- лиги, тайёрланган авторефератни чуқурроқ ўқиб ҳам кўрмаганлиги ва педагогика (13.00.01) илмий кенгаши кўришини рўкач килганлиги,
I, Ж. Шарипова авторефератни олиб ўқимасдан қайтарганлиги, инсти- |утинг илмий ишлари бўйича ректор муовини Ф.Н.Насриддинов «жон куйдирган» бўлди, лекин юзаки эканлигини билишини, у киши ишни <‘кдаш кийин бўлса профессорликни олишга ҳаракат қилиш лозимлиги ил узи ёрдам беришини таклиф килганлиги, лекин Равшан акага ёт ьўлган баъзи шартларни олдига кўйганлиги ва ҳоказо ўтмишдаги гапларни ҳазил қилиб эслаб туради.
Равшан ака унвонлар, хукумат мукофотлари изидан кувмаган ин- гон. Зарур бўлса меҳнатлари эвазига эзгу умидлар билан яшаб кел- мокда.
Минг шукурки Равшан аканинг хаётида килган меҳнатлари зое кетган эмас, нашрдан чиккан китоблари, мақолалари кўпчиликка таниш, қолаверса баъзи бир фан докторлари, профессорларнинг иш мазмун- ларидан кам бўлмаса керак деб ўйлаймиз.
Ўзининг педагогик фаолияти жараёнини ижодий ва илмий услу- бий ишлар билан биргаликда олиб борди.
Самарали меҳнатининг натижаси ўлароқ 56 та ўқув-услубий қўл- ланмалар, илмий-оммабоп рисолалар, тавсияномалар, катор монография ва дарсликлар, 100 дан ортик илмий тўпламда мақолалари чоп этилган.
Республикада ва вилоят газеталарида чоп этилган мақолалари сони 200 дан ошади. Шунингдек босиб ўтган ҳаёт йўлини янада батафсилроқ англатувчи хотира китоблари нашрдан чиқди унда яқин инсонлар уларнинг олижанобликлари, турли хил ҳаётий кечинмалар, кулги билан эслаб юрадиган воқеа ва саргузаштлар батфсил ёзилган.
Равшан Абдумаликов берган маслахати ва бегараз ёрдами асо- сида ҳозирда олимлик ва раҳбарлик даражасига эришиб фаолият кўрса- таётган профессорлар Ж. Эшназаров, Р. Қудратов, А.Абдуллаев, К.Ярашев, Ҳ. Мелиев, доцентлардан Р. Қосимова, Т. Холдоров, А.Ғуломов, Б.Бўрибоев, Қ.Алимов, А.Содиқов ва бошқалар олий таълим муассасаларида фаолият кўрсатиб келмокда.
Ҳозирда Равшан Абдумаликов мехнат фахрийси, 4 ўғил, 4 келин, 10 набира ва умр йўлдоши 70 ёшли Мухаббат ая (хожи она) билан бахтли хаёт кечирмокда.
Тўнғич ўғли Улугбек ота касбини танлаган. Угиллари Алишер ва Зафар МХХда фаолият кўрсатмокда. Ўғли Шухрат таникли рассом, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби”.
Устоз Равшан акани 75 йиллик қутлуғ ёши билан барча шогирд- лари номидан чин қалбдан табриклаб, у кишига узоқ-умр, сиҳат-сало- матлик, қарилик гаштини суришда омадлар тилаймиз.
Шунингдек устоз Равшан аканинг хамкасблари, сафдошлари, мамлакатимиз спортини ривожланиши ва юксалишига ўзларининг ул-кан хизматларини қўшган захматкаш инсонлар А.Қ.Атоев, Т.С.Усмон- хўжаев, Ж.Т.Тошпўлатов, Р.С.Саломов, Ў.И.Иброҳимов, Ҳ.Т.Рафиев, Б.Ҳафизов, Ш.Ҳ.Хонкелдиев, К.М.Махкамжонов, П.Х.Хўжаев ва бошқаларга ҳам сиҳат-саломатлик, ишларида улкан муваффакиятлар тилаймиз.

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish