Литература
1. Алексеева М.Б., Балан С.Н. Технология использования систем мультимедиа. – Учебное пособие, издательский дом “Бизнес-пресса”, Санкт-Петербург, 2002.
2. Аубакиров Г.Д. К вопросу об использовании интерактивных средств обучения в учебно-воспитательном процессе вуза. //Вестник Карагандинского университета. Сер. Педагогика. 2008.- №4(52) – С.170-175.
3. Захарова, И. Г. Информационные технологии в образовании. Учебное пособие. - М.: Академия, 2003. - 188
4.Козлов О.А. Информационные и коммуникационные технологии как фактор повышения эффективности образовательного процесса // Информатика и образование. — 2008. - № 10. - С. 3-9.
ТАЛАБАЛАР БИЛИМИНИ КОМПЬЮТЕР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ АСОСИДА БАҲОЛАШ УСУЛЛАРИ
Саломова Раъно Вассиевна,
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедраси мустақил изланувчиси
Мақолада компьютер технологиялари асосида талабалар билимини баҳолашнинг бир қатор усуллари келтирилган. Бу каби усуллар янгилик бўлмасада, биз уларни ўз ғояларимиз билан янада бойитдик ва бу ғоялар бошқа ҳамкасбларимизга ҳам ёқади, деб умид қиламиз.
Бизга маълумки, ҳозирги кунда талабалар билимини компьютерда баҳолашнинг тест усули кенг тарқалган. Албатта, тестнинг ўзига ҳос афзалликлари мавжуд. Бунда талабанинг билими тезкор ҳамда холисона баҳоланади. Шу билан бирга компьютер хотирасидаги талабаларнинг тест натижаларини умумлаштириш ва турли статистик маълумотларни олиш қулай бўлади.
Билимни баҳолаш ўқув жараёнининг ажратиб бўлмайдиган қисмидир. Ҳар бир ўқувчининг билимини баҳолаш ўз вақтида ва узлуксиз олиб борилиши зарур. Ўқув юртларида билимни назорат қилиш оғзаки сўраш, реферат ёзиш, тест топшириғи, ёзма иш, семинар, лаборатория-амалий машғулотларини бажариш, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёт ҳисоботи, давлат имтихони, диплом лойиҳаси орқали амалга оширилади.
Назорат турлари уларни ўтказиш вақтига қараб жорий, оралиқ ва якуний бўлади. Жорий назорат бирорта мавзуни ўзлаштириш даражасини баҳолашдан иборат. Оралиқ назорат мақсадли бир нечта мавзуларни қанчалик ўзлаштирилганлигини баҳолайди. Йакуний назорат эса фан бўйича ўзлаштиришни баҳолайди. Рейтинг тизими жорий қилингандан сўнг билимни баҳолашда тест саволларидан фойдаланиш кенг тус олди. Тест саволлари орқали жорий, оралиқ, якуний баҳолаш стандартлаштирилган топшириқлар орқали амалга оширилади.
Бугунги кунда тест топшириқларининг бир қатор турларидан таълим жараёнида таълим олувчиларнинг назарий билими ва ақлий лаёқатини баҳолашда фойдаланилмоқда.
Ҳозирги кунга қадар тестлаш жараёни учун Республикамизда бир қатор амалий компьютер дастурлари ишлаб чиқилган. Уларнинг имкониятлари ҳам ўзига ҳос, албатта. Биз ҳам шу масалада бир қатор ишларни амалга оширдик. Хусусан, автоматик тестлаш жараёнининг икки ҳил намунаси (биринчи
намунаси – компьютерда тест олиш, иккинчиси – қоғоз шаклида тест тайёрлаш) дастури яратилди. Шунингдек, талабалардан ёзма иш олиш учун саволлар билетларини тайёрлаш (вариациялаш) жараёни ҳам автоматлаштириш дастури яратилди. Амалий дастурлаш замонавий дастурлаш воситаларидан бири ҳисобланган Borland Delphi дастурлаш тилида яратилди.
Қуйида ушбу дастурларнинг имкониятлари ҳақида қисқача тўхталиб
ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |