БОЛАЛАРНИНГ САЛБИЙ ХУЛҚИДАГИ ЎЗГАРИШЛАРНИ КОРРЕКЦИЯЛАШНИНГ ПЕДАГОГИК ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ
Ф.А.Чориева Қарши давлат университети ўқитувчиси
Annotation: The article substantiates the pedagogical conditions for the correction of changes in the negative behavior of children.
Keywords: correction, education, pest, education, spiritual immunity
Мамлакатимизга турли воситалар орқали мафкуравий таҳдидлар кучаяётган ҳозирги мураккаб даврда хавфсизликни таъминлаш мақсадида аҳоли қатламлари ва ёшлар онгида одоб-ахлоқ, маърифатни кенг ёйиш, садоқат туйғусини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Бу эса ўз навбатида, аҳоли дунёқарашини кенгайтириш, ёшларда турли таҳдидларга қарши маънавий иммунитетни шакллантириш имконини беради. Марифат арабча(билиш, билим, таниш, танишиш) тушунчасига илмий адабиётларда табиат, жамият ва инсон моҳияти ҳақидаги билимлар, маълумотлар, таълим-тарбия, маориф тизими мажмуини ифодаловчи тушунча сифатида таъриф берилади. «Авесто»да маърифат эзгуликнинг намоён бўлиши, эзгу фикр ва эзгу сўзнинг амалга ошиши тарзида талқин қилинган. Қадимги юнон-рим фалсафасида маърифат сўзи тафаккур ва соф билим, дея ифодаланган. Аристотель билимни инсоннинг энг лаззатли ва эзгу фаолияти, деб таърифлаган. Маънавият, одоб-ахлоқ ва маърифат орқали Имом ал-Бухорий, Имом Мотуридий, Ҳаким ат- Термизий, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд каби алломалар инсоният маънавий оламини бойитишга улкан ҳисса қўшганлар. Ҳаким ат-Термизий «Китоб байан-ал-илм» номли рисоласида маърифатни нур ёки ёруғликка қиёслаган. Маърифатни илм, амал, одоб тушунчалари билан ўзаро боғлиқ хислатлар сифатида Беруний, Ибн Сино, Навоий, Бобур ва бошқа кўплаб буюк алломалар ўз асарларида кўрсатиб берди. Уларнинг нуқтаи назарларига кўра, кишининг одоби, хулқи маърифати, билимдонлиги билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, инсон қанчалик маърифатли бўлса, унинг хулқи шунчалик яхши ва мукаммал ҳисобланган. Масалан, Роғиб Исфахонийнинг фикрича, илм, амал, одоб юксак унвонга, олижаноб насабга ва бойликка тенгдир. Бу учта унсурга Шарқда ҳам, ўарбда ҳам катта эътибор қаратилганини ҳисобга олсак, маърифатнинг салоҳияти, унинг моҳиятини янада чуқурроқ ҳис қилиш мумкин. Ғарб тарихий-фалсафий фанида «маърифат» деганда инсон ақл-идрокининг куч ва билимлари тантанасига чексиз ишонч англашилган. Миллий уйғониш даври бўлиб тарихга кирган ХХ аср бошларида жадидчилик ҳаракати кенг қулоч ёйди. Бу ҳаракатнинг илғор вакиллари саналган Беҳбудий, Авлоний, Тавалло, Сидқий Хондайлиқий,
Сўфизода, Фитрат, Ҳамза, Абдулла Қодирий, Чўлпон сингари ёзувчи ва шоирлар халқнинг ижтимоий онгини маънавият ҳамда маърифат асосида тарбиялаш учун фидойилик кўрсатишди. Жадидларнинг олиб борган барча ишлари- матбуотнинг йўлга қўйилиши, «усули жадид» мактаби назарияси ва амалиёти, театрчилик-ҳамма ҳаммаси маърифатга хизмат қилди. Мамлакатимиз истиқлолга эришгандан сўнг ҳақиқий маърифатни тиклаш ва тараққий эттириш учун кенг имкониятлар яратилди. Бугунги кунда халқимиз маънавияти, маърифатини янада ошириш, юксак маънавият тамойиллари асосида ёш авлодни тарбиялаш бу соҳадаги энг устувор вазифага айланди. Илм-фан, маориф, таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган қонунлар, қарор ва фармонлар ижросини таъминлаш юртимизнинг мазкур йўналишда жаҳоннинг илғор мамлакатлари сафига қўшилишига хизмат қилмоқда. Абдулла Авлоний жисм билан руҳ, шакл билан мазмуннинг узвий бирлигини таъкидлайди. Унинг фикрича, ақл жисмнинг пири комили, муршиди ягонасидир. Авлоний фазилатларни шунчаки қайд этмайди, уларнинг аниқ ҳаётий, амалий аҳамияти устида ҳам тўхталиб ўтади. Унинг виждон ҳақидаги фикр-мулоҳазалари ҳам диққатга сазовор. Унингча, виждон ақл ва тафаккур мезони. Инсон одобини ҳаё ва иффатсиз тасаввур қилиш қийин. Авлоний ҳаё деганда, «ишда, сўзда адабни риоя қилмоқ»ни тушунади, уни инсонийликнинг муҳим белгиси деб билади. Дунёдаги халқларнинг ахлоқ-одоб меъёрлари, уларнинг дунёқараши, анъана ва қадриятларига қараб, бир-бириникидан тубдан фарқ қилади. Масалан, Африкада яшайдиган каннибал қабилалари орасига тушиб қолган одамлар улар ейдиган овқатни емай қўйса, одобсизлик қилган бўлади. Натижада унга «илтифот» кўрсатган жамоа аъзоларининг норозилигига сабаб бўлади, ҳатто жазога тортилиши ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам тақдир тақозоси билан бирон-бир миллат орасида яшаб қоладиган одам унинг урф-одат, анъана ва меъёрларига бўйсунишга мажбур. Бу-унинг тарбиявий даражасини кўрсатувчи белгилардан бири. Мустақиллик йилларида халқимиз мустабид тузум даврида топталган асл қадриятлари қатори ота-боболаримиз минг йиллар давомида амал қилиб келган одоб-ахлоқ меъёрларига қайтиш имконига ҳам эга бўлди. Инсонда аҳлоқ асосан икки йул билан яъни, наслдан наслга ўтиш ҳамда таълим-тарбия, маърифий таъсир, ибрат ва намуна, билим, кўникма орқали шаклланади. Мавлоно Жалолиддин Румий «Ичиндаги ичиндадир» асарида «Барча билимлар ва фанларни ўзлаштириш аслида адабни ўрганишдир» дея таъкидлагани ҳам бежиз эмас. Жамиятда одоб-ахлоқ ва маърифат кенг шакллангани сари, шахс тарбияси такомиллашиб боради. Аллома Авлоний: «… Маърифатли халқ шижоатли бўлур. Шижоат қалбнинг матонатидан, руҳнинг саломатлигидан иборатдир. Маорифдан, фунундан ва маданиятдан маҳрум бўлган халқ жаҳолат панжаларининг орасида хамир каби эзилгандек, аъфоли замирида ҳам ўз нафсининг ёқасини бўшата олмас… Зероки, жаҳолат ва қўрқинч, фақир ва муҳтожликдан зиёда даҳшатли бир мусибатдир14», деган эди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов: «Маърифатдан йироқ амалдор ҳеч қачон халқ дилидагини англашга қодир бўлолмайди. Қолаверса, у бунга интилмайди ҳам. Маърифатсиз раҳбар ҳамиша ўз теварагига маърифатсиз раҳбарларни йиғиш билан машғул бўлади. Чунки унинг ягона мақсади ўз амалини мустаҳкамлашдан иборат бўлиб қолади. Шу сабабдан ҳам у ғайратли, фидойи, маърифатли кишиларни ҳокимиятга яқинлаштирмасликка тиришади, уларни бадном қилади, уларнинг ютуғидан азобланади», деган эди. Бундан ташқари, «Маънавий-маърифий соҳада истиқболни фақат бу соҳа одамлари яратмайди, балки бу ишни тизим бажаради. Тизим яратилса, иқтидорли ижрочилар энг муҳим жойларга қўйилса-иш юришиб кетаверади.… Бу тизим марказида маънавият, одоб-ахлоқ, маърифат каби ўлмас қадриятлар турмоғи керак», дея алоҳида уқтириб ўтганлари замирида ҳам катта маъно бор. Истиқлол йилларида замон, ҳаёт талабига биноан маънавий-маърифий ишларни янги, давр талаби ва манфаатларига мос такомиллашган тизими шакллантирилди. Бунда таълим тизими, музейлар, маданият уйлари ва саройлари, ахборот-ресурс марказлари, маданият ва истироҳат боғлари оммавий муассасалар сифатида миллионлаб аҳолига маънавий-маърифий хизмат кўрсатмоқда. Масалан, Республика Маънавият ва маърифат маркази (1994) ташкил этилди. Унинг вилоятлар, туман ва шаҳарлардаги бўлимлари ишга туширилди. Марказга Республика Маънавият ва маърифат кенгаши раҳбарлик қила бошлади. «Болаларни жисмоний ва маънавий ривожига зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунда баркамол авлоднинг онгини бузувчи, руҳий жароҳат етказувчи ахборот таъсиридан ҳимоя қилиш, оммавий ахборот воситаларида шафқатсизлик ва зўравонлик тарғиботига йўл қўймасликнинг таъсирчан ташкилий-ҳуқуқий механизмлари кўзда тутилади. Амалга оширилган ўзгаришлар ёш авлодни одоб-ахлоқ ва маърифат уйғунлигида тарбиялашга, миллий ўзликни асрабавайлашга хизмат қилувчи омиллардир. Зероки, замон талабига тўла жавоб берадиган юқори малакали мутахассис, шу билан бирга, маънавий ва маърифий, ахлоқий, руҳий-жисмоний жиҳатдан баркамол, Ватанга, эл-юртга садоқатли кишилар қилиб тарбиялаш долзарб вазифаларимиздан биридир.
Гўзал ва олий даражада тарбия олган фарзандларгина чинакамига (жаннат райҳонлари) деб мақталади. Аксинча, баъзи бирлари эса инсонийлик фитратидан чекинган, тарбияси бузуқ болалар жамиятнинг зараркунандаларига айланишади. Шу боис динимиз фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратади ва бу муҳим масалани ота-она ва жамият олдидаги энг зарур вазифалардан бирига айлантиради. Фарзандларимизга инсоний ва динимиз таьлимоти асосида тарбия беришимиз учун нималар қилишимиз, қайси усул ва тажрибалардан фойдаланганимиз маъқул?
Инсоннинг жисмоний, руҳий ва ақлий камолотига асосан болаликда пойдевор қўйилади. Инсон шахсиятини
тарбиялаш ҳам асосан унинг ёшлигидан бошланади. Яхши, гўзал тарбия олган болалар улғайгач хуш ахлоқли, гўзал одобли инсонлар бўлиб етишади ва Аллоҳнинг ҳидоят йўлида юриб, икки дунё саодатини қўлга киритади. Тарбияси бўш ёки ёмон тарбия кўрган болалар ношукур, ахлоқсиз ва беодоб кимсалар бўлиб улғаяди ва бундайлардан жамият катта зарар кўради. Исломда фарзанд тарбияси ҳали бола дунёга келмасидан олдин бошланади. Фарзандларини чинакам имонли, солиҳ, диёнатли қилиб тарбиялашни истаган ота энг аввало унинг учун имони бут, солиҳа, инсофли, гўзал ахлоқли она танлаб олиши керак. Бу иш бола тарбиясига илк қадамдир. Давримизнинг атоқли олимларидан бири фарзанд тарбиясига бағишланган машҳур асарида бундай ёзган эди: “Болага энг аввал ахлоқий қоидаларни ўргатиш зарур. Бунга эьтибор берилмаса ўғил-қизимиз лоқайдлик, ўйламай иш қилиш, бағритошлик ва очкўзлик каби ёмон иллатларнинг қурбонига айланади. Фарзанднинг келажакда баркамол инсон бўлиб етиши аввало, унинг ёшлигида олган одоб-ахлоқи ҳамда илм маърифатга боғлиқдир. Бола ёшлик қилиб илмнинг аҳамиятини яхши тушунмаслиги мумкин, лекин, ота-оналар фарзандларининг илм эгаллашларига алоҳида эътибор беришлари лозим. Абдуллоҳ ибн Биср розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Азиз ҳамюртлар, эсимизда бўлсин, ҳар қандай фазилат ҳаддан ошса иллатга айланади. Доно халқимиз “Ер бузулса деҳқон, бола бузулса ота-она уялади” дейди. Яхши фазилат экиб, парвариш қилинмаса, ёмон сифатлар унади. Болаларнинг салбий хулқидаги ўзгаришларни коррекциялашнинг педагогик шарт-шароитлари ҳақида тўлиқроқ тухталсак;
- бугун айрим болаларни асабий ҳолатда кузатамиз. Кимдир буни ўткинчи деса, яна биров наслдан ўтган, дейди. Хуллас, ҳамма ўз билганича фикр билдиради..
- Онанинг ҳомиладорлик даврида бошидан кечирган касалликлари камқонлик, организмдаги турли яллиғланиш касалликлари – бўқоқ, стресс (руҳий зўриқиш), депрессия (тушкунлик) болада бир ёшгача ўтади. Шунингдек, оилавий муаммолар натижасида депрессияли муҳит, соматик касалликлар, яъни ички аъзоларнинг яллиғланиши ва қулоқ, оғиз бўшлиғи касалликларини бошидан кечираётган болаларда, тиши чиқаётган вақтида ҳам асабийлик ҳолати кўпроқ учрайди. Онанинг ҳомиладорлик даврида бошидан кечирган касалликлар ҳомила миясига салбий таъсир этади. Бу эса гўдак туғилгандан сўнг асаб тизимига жиддий шикаст етказиб, боланинг феъл-атворида ёмон из қолдиради.
Баъзи бир хонадонларимизда турли таомларни болага едириб, унинг меъда-ичак тизими фаолиятини издан чиқишига катталар сабаб бўлади. Бундай ҳолатда ҳам бола овқатни ҳазм қила олмай асабийлашади. Асабийликка йўлиққан болаларда асосан тинимсиз йиғлаш ва овуниш жараёнининг қийин кечиш ҳолатлари рўй беради. Бир ёшдан катта болаларда эса ота-оналарининг тинимсиз жанжаллари ва боладан алам олиш ҳолатлари ҳамда қўрқинчли фильмларни бола олдида кўриш, унинг психологиясига салбий таъсири натижасида асабийлашиш, қўрқув аралаш васваса ҳолатлари учраб туради.
- Мактаб ёшигача бўлган болаларда асосан уларга ташқи таъсирлар, яъни болага атрофдагиларнинг муомаласи ва болани ўз тенгдошлари билан бўладиган алоқалардаги аҳволнинг ёмонлиги ҳам сабаб бўлади. Баъзи ота-оналарнинг болани уриши ёхуд уни ҳаддан ортиқ тергаши ҳам руҳий ҳолатга салбий таъсир қилади. Шундай ҳолатларда болага эътибор қаратиш жуда муҳим саналади. Болага менсимаслик назари билан эмас, балки уларга худди катталарга муомала қилгандек муносабатда бўлиш жуда муҳим. Агар болада асабийлик ҳолатини сезган бўлсангиз, албатта, бу ҳолатга бефарқлик билан қарамаслик керак. Аксинча, болада асабийликни келтириб чиқараётган нарсаларни ўрганиб, унинг олдини олиш ва болани оила шифокорига ёки асаб касалликлари шифокорига кўрсатиш лозим.
- Энг аввало, бола соғлом бўлиши учун она ҳомиладорлигида ва ундан кейин ҳам соғлом муҳитда яшаши керак. Яъни ҳомиладорлигидан фарзандини тарбиялаши, бунинг учун ҳамда қизиқарли китоблар ўқиши, ёқимли мусиқалар эшитиши ҳам туғилажак болани руҳан соғлом дунёга келишига сабаб бўлади. Агар она ҳомиладорлигида оддий нарсага ҳам сиқилиб юрса, у ҳолда, бола туғилганидан унда асабийлик белгилари намоён бўлади. Бола беш ёшгача ҳамма гапни илиб оладиган бўлади. Шу боис унга ҳамма гапни гапирмаслик ва боланинг тарбиясига эҳтиёткорлик билан ёндошиш зарур.
- Айниқса, ўртоқлари билан ўзаро муносабатини текшириб, оилада болани назоратсиз қолдирмаслик лозим. Ота-она ишда бўлса, бола уйда назоратсиз қолиб кетмаслиги жуда муҳим. Боланинг эътиборсиз қолиши ҳам унда асабийликни келтириб чиқаради. Сабаби унга кўрсатилаётган меҳр тўсатдан узилса, бола муҳитга мослашгунича ўзидаги балоғат пайтидаги асабийликка йўлиқади. Агар унинг олди олинмаса, бунинг оқибати яхшиликка олиб келмаслиги мумкин.
- Агар бола асабийликка йўлиққан бўлса, у ҳолда кўпроқ оилада тинч муҳитни шакллантириш, бола билан кўпроқ сайлларга чиқиш ва дилдан суҳбатлашиш орқали унинг асабини тинчлантириш ҳам мумкин.
- болага бир ёшгача эркинлик бериш керак. Агар ота-онадан бири спиртли ичимлик истеъмол қилса, улардан туғилган болада кўпинча асабийлик кузатилган. Ота агар спиртли ичимлик ичган бўлса, болага 75 фоизгача ўз салбий таъсирини кўрсатади.
Шу билан бирга, озуқавий етишмовчилик ҳам боланинг ҳеч қандай нуқсонларсиз ривожланишига тўсиқ бўлиб, мия фаолиятининг бузилишига сабаб бўлади. Бунинг натижасида бола асабийлашиши кўп кузатилган.
Она сутига тўймаган бола асабийлашишга мойилроқ бўлади. Болага шоколад ва қандни кўп миқдорда бериш ҳам асаб ҳужайраларининг зўриқишига олиб келади.
Адабиётлар
К. Ҳошимов ва бошқалар Педагогика тарихи Т.: 1996 йил
WWW.Ziyonet.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |