СИНФДАН ТАШҚАРИ МАШҒУЛОТЛАР ОРҚАЛИ ЎҚУВЧИЛАРНИ ИЖОДИЙ ФАОЛИЯТГА ЙЎНАЛТИРИШ МЕТОДЛАРИ
М.А.Тилакова
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика
институти ўқитувчиси., п.ф.д(PhD)
Ш.А.Абужалилова
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика
институти доценти
АННОТАЦИЯ
В образовательной политике Узбекистана среди развития основных качеств и способностей обучающихся выделены творческие – творческий потенциал личности. С особенным вниманием к интеллек- туально-творческому мышлению. Что вполне правомерно, поскольку сегодня требуется новое мышление – смелое, оригинальное, творческое, инициативное, конструктивное, инновационно-новаторское.
Ключевой слова: креатив, креативному изучению учащимися 8-9-ых классов, развития креативных способностей, креативное изучение – о креативе, рол и значение креатива в духовном, интеллектуално-творческих способностях.
ANNOTASIYA
The educational process should be studied not only from the point of view of national cultural heritage,but also from the intellectual and creative point of view. Because intellectual creative perception and its introduction into tha process of creative activity, tha implementation of tha necessary communicative relations can be fully realized in the extracurricular environment.
Key words: original, creative, initiative, constructive, innovative, yeducation, develop ment, basic, quality, level, thinking.
Бугунги кунда давлат ва жамиятимиз синфдан ташқари таълимга янги, энг қулай шакл, метод, восита ҳамда методикани жалб этишни талаб этмоқда. Ўз мамлакати маданияти тарихини ўрганиш бўйича синфдан ташқари машғулотларнинг ташкил этилиши ва самарали амалга оширилиши ёш авлодга сув ва ҳаводек зарур. Бу, биринчи навбатда, маданиятга фаол қизиқиш билдираётган, фаолият жараёнида идрок қилиш, интеллектуал ва ижодий ривожланишга қодир бўлган юқори синф ўқувчиларига тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ўқувчи ёшларни замон талабларига мувофиқ янгича ишлаш ва фикрлашга, изланиш, ташаббускорлик ва тадбиркорликка чақирмоқда. Шу сабабли таълим тизими ва мазмунини такомиллаштириш, уни реал ҳаётга яқинлаштириш, шунингдек, ёшларда интеллектуал-ижодий ривожланиш, ижтимоий-коммуникатив қобилиятни ўстириш лозимдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг сўнгги йилларда қабул қилинган қатор қарорлари ва фармонларида ҳам ушбу ғоя етакчи ўринни эгаллайди. [1]
Ўқувчилар интеллектуал-ижодий – креатив фаолияти катта ижтимоий-педагогик аҳамиятга эга бўлиб, у баркамол авлоднинг базавий сифатлари ва қобилиятларини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг омилидир. Зеро, интеллектуал-ижодий ривожланиш “шахснинг маънавий соҳаси билан боғлиқ. Бу фаол фаолият жараёнидаги ахлоқий, интеллектуал ва эстетик талаблар ва манфаатларнинг шакллантирилиши ва қаноатлантирилишидир” [2]. Демак, мазкур жараёнда инсон маънавиятининг муҳим қирралари шакллантирилади, ривожлантирилади ва такомиллаштирилади13. Зеро, узлуксиз ва изчил интеллектуал-ижодий фаолият шахсда интеллектни, яъни фикрлаш қобилияти ва креативлик (ўзига хос қадриятларни яратиш, ностандарт, ижодий қарорларни қабул қилиш қобилияти)ни ривожлантиради.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури марказида шахснинг интеллектуал-ижодий потенциали (шиддатли қизиқувчанлик, идрок қилишга оид фаоллик, идрок қилишнинг кучлилиги, дадил, ўзига хос тафаккур, таҳлилий, ижодий, умумлаштирилган билимларни амалий фаолиятга кўчириш қобилияти кабилар), интеллектуал-ижодий, айниқса, маърифий-функционал қобилиятларини ривожлантириш масаласи туради, ўз навбатида, идрок қилишга оид фаолиятга қизиқиш, фикрларни мантиқий, аниқ, ёрқин ва тушунарли тарзда ифодалаш зарур луғавий тушунчалар заҳирасига эга бўлиш, ундан фойдалана билиш, ижтимоий-коммуникатив қобилиятларни сафарбар қилиш, ўз-ўзини танқид қилиш ва узлуксиз такомиллаштириш каби ўта муҳим лаёқатларни рағбатлантиради. Шу сабабли Миллий дастурда “...инсон қобилиятларини очиб бериш ва унинг хилма-хил таълимий эҳтиёжларини қаноатлантириш” вазифаси илгари сурилган [3].
Ўтган вақт мобайнида таълим амалиётида ушбу вазифларни ҳал этишда бирмунча ютуқларга ҳам эришилди. Хусусан, мактабларда тарихий-маданий меросни ўрганиш бўйича синфдан ташқари машғулотларда ўқувчиларни ижодий фаолиятга йўналтириш муаммоси долзарб аҳамият касб этмоқда.
Буюк мутафаккирлар: ал-Хоразмий, имом Бухорий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Хўжа Аҳмад Яссавий, Алишер Навоий, Огаҳий ва бошқа буюк аждодларимиз, шунингдек, Маҳмудўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат каби маърифатпарварлар педагогик мероси маданий-маърифий тарбиянинг асосини ташкил қилади, бу замонавий етук шахсни шакллантиришнинг ишончли йўналишидир. Ўқувчиларнинг маънавий интеллектуал-ижодий ривожланишида халқ педагогикасидан фойдаланиш фаоллашди.
Бугунги кунда таълимнинг барча босқичларида шу жумладан, умумий ўрта таълим босқичида ўқувчи шахсида креативликни шакллантиришга, ўқувчи шахсининг ижтимоийлашувига, интеллектуал-ижодий ва маънавий ривожланишига асос яратувчи гуманитар фанларни ўрганиш жараёнига эътибор қаратиш замон талабидир. Ўқув жараёнида миллий-маданий мероснинг идрок қилинибгина қолмай, интеллектуал-ижодий нуқтаи назардан ўрганилиши зарур. Чунки интеллектуал-ижодий креатив идрок қилиш ва уни ижодий фаолият жараёнига жорий этишни, зарур коммуникатив муносабатларни амалга татбиқ қилишни синфдан ташқари шароитларда тўлиқ амалга ошириш мумкин. Унга кўра, ўқувчилари билан амалга ошириладиган интеллектуал-ижодий ишлар тизими ва сифатига қуйидаги талаблар қўйилади:
машғулотлар мавзуси ва мазмуннинг муносабатдорлик;
вариативлик ва комплекслилик;
тарихий-маданий материални ўрганиш давомидаги, мураккаблашганлик,
ўқувчида креативлик қобилиятни ривожлантира олиш;
уларни ўз-ўзини креатив ривожлантиришга йўналтириш.
Креатив қобилиятни ўстиришга қаратилган бундай фаолият(идрок қилиш, ахборот материалларини ижодий тайёрлаш, уларнинг турли ўқув аудиторияларида ижтимоийлаштириш) ўқувчилар учун қизиқарли бўлиб, уларнинг эҳтиёжларига мос келадиган, аҳамиятли, зарур ўқув фаолияти ҳисобланди. Бундай фаолият, айниқса, юқори синф ўқувчиларини ўзига жалб қилади. Бу ёш даври идрок қилиш, ижодий фаоллик, шаклланган интеллект, ижодий потенциал, ижтимоий-коммуникатив фаолиятга интилиш, интеллек туал-ижодий ривожланиш, такомиллашишга интилишнинг кучлилиги билан ажралиб туради. Ўсмирда нафақат ижодий-интеллектуал, балки мулоқот қилиш, ижтимоий фаолиятга интилиш, оммавий ахборот воситалари, миллий ва жаҳон маданиятига қизиқиш, ўз билимлари билан ўртоқлашиш каби ижтимоий-комуникатив қобилиятлар ҳам шаклланади. Унда олдиндан сезиш, режалаштириш, масъулият, қатъият, ўз-ўзини бошқариш, назорат қилиш каби эмоционал, интеллектуал ва иродавий хусусиятлар фаоллашади. Зарур шарт-шароитлар таъминланганида, унда “ўз-ўзини баҳолаш, индивидуаллиги ва бетакрорлиги”ни [4] тушуниб етиш, бир сўз билан айтганда, креативликнинг таркиб топиши, эстетик дид, маънавий-ахлоқий дунёқараш, ижтимоий фаолликка эҳтиёж, синфдан ташқари тадбирларда фаол иштирок этиш, эътироф этилиш ва маъқул- ланишга эҳтиёжнинг кучайиши кузатилади. Бу ёшдаги ўсмирлар халқимизнинг тарихи ва маданиятига катта қизиқиш билан қарайдилар. Бу қизиқишларини юзага чиқариш учун ўз юрти тарихий-маданий ёдгорликларини креатив ўрганиш лозим. Бу жараёнда синфдан ташқари машғулотларда “Саёҳат дарси”, “Зиёрат дарси”, “Мозийга бир назар” каби дарс машғулотларидан ўринли фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Натижада бола шахсининг мавзуни ўзлаштира олишида, дарс сифат самарадор- лигини ошишида, гуруҳда ва синфларда ўқувчиларнинг интеллектуал-ижодий талаблар даражасида маънавий-маърифий билимларини ривожланиши учун муҳим таянч ўринлардан биридир.
Фойдаланилган адабиётлар
Мирзиёев Ш. Бугун маърифатга эътибор қаратиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир. Электрон ресурс. https://www.gazeta.uz/uz/2016/10/19/ustuvor/.
Формирование интеллектуального, духовно-нравственного и физического потенциала обучающихся общеобразовательной школы Республики Узбекистан на современном этапе: Учебно-метод. пособие для учителей и воспитателей/ Пед. фанлари доктори, проф. Р.Х. Жўраевнинг умумий таҳрири остида. – Т., 2005. – 190 б.
Кaримов И.А. Юкcaк мaънaвият – енгилмac куч. – Тошкент: Мaънaвият, 2008. – 176 б
Психология и педагогика. – М., 1998. – 311 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |