References:
1. 서정수. 국어문법. -서울: 한양대학교.1996.
2. E.A. Ivashchuk. Independent extracurricular educational work of pupils as a means of improving the educational process of foreign languages in secondary school: Cand. -М., 1989.
3. Kim N.D. Proper and Speakable in Korean: in the light of the theory of speech communication. - Tashkent: A. Navoi National Library, 2015. - – 112 с.
4. Tuchinskaya E.I. Audio-visual method of teaching foreign languages// Foreign languages. -M.: Higher School, 1964.
5. Lyakhovitskiy M.V. The method of teaching a foreign language at school. -M.: Enlightenment, 1981.
6. Markasova E.V., TianWantziuan. Manipulative Function Of Pronoun "We" In Russian And Chinese (The Pragmatic Aspect). Speech genres.2016. No. 2. -Peking, China. r. 79–86. (ISSN 2311-0740).
7. Shvedova N.Y. Location and meaning. - Moscow: ABC book, 1998. - – 176 с.
КОРЕЙС ТИЛИДАГИ ДИСКУРС МАРКЕРИНИНГ ХУСУСИЯТИ
Индира Рустамовна ТЕМИРБУЛАТОВА
Ургенч давлат университети,
Факультетлараро чет тиллари кафедраси ўқитувчиси
Ургенч, Ўзбекистон
indira060387@daum.com
АННОТАЦИЯ
Ушбу мақола корейс тилидаги “좀” дискурс маркерининг функционал хусусиятлари масаласига бағишланган бўлиб, унда “좀” дискурс маркерининг мулоқот жараёнида инкор, таъкидлаш, кучсизлантириш, камтарлик ва мулозамат каби бир қанча маъноларни англатувчи функциялар мисоллар ёрдамида батафсил таҳлил этилган. “좀” дискурс маркерининг яна бир маъноси мулоқотда таъкидлашда ишлатилади. Суҳбатдошнинг мулоқотида бевосита ифодаланиб, “좀” ни олди ва орқасидаги сўзга нисбатан диққатни жалб қилади.
Калит сўзлар: Дискурс, мулоқот, маркер, инкор маъноси, таҳлил, алоқа ҳамда яқин муносабат, турли хил маънолар.
Мустақиллик туфайли республикамизнинг халқаро ҳамжамият билан алоқалари, жумладан, шарқ мамлакатлари билан сиёсий, иқтисодий, маданий, савдо-сотиқ алоқалари кенг йўлга қўйилди. Мазкур алоқалар йилдан-йилга кучайиб, мустаҳкамланиб бориши ўз навбатида хорижий тилларни ҳам назарий, ҳам амалий пухта ўрганиш эҳтиёжини келтириб чиқармоқда. Ўзбекистон Респуликаси Президентининг “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2012 йил 10 декабрь, ПҚ-1875-сон, “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрел, ПҚ-2909-сон каби қарорлар шунингдек, мазкур соҳада қабул қилинган барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлат бугунги кунда чет тилини эгаллашга бўлган талаб кучайиб бораётганлигини ҳамда чет тили бўйича илмий изланишлар олиб боришга бўлган талабни намоён этади.
Мулоқотни амалга ошириш воситаларининг бир неча турлари бор бўлиб, дискурс маркерлари улар жумласига киради. Мазкур мақолада дискурс маркерларидан бири “좀” [жом] нинг бир қатор маъноларни ифодалаш функцияси ҳақида сўз боради.
Дискурс сўзи инглизча “дисcурсус” сўзидан олинган бўлиб, фикр мулоҳаза, суҳбат, мулоқот маъносини ифодалайди. Дискурс маркерлари диологик мулоқотни эркин олиб борилишида катта аҳамиятга эгадир. Корейс тилида бундай маркерлар орасида “좀”, “글쎄”, “그냥” кабилари кўп ишлатилади. Қўйида биз фаол дискурс маркерларидан бири “좀” нинг маъно ифодалаш функцияси борасида сўз юритмоқчимиз.
“좀” корейс тилида равиш сўз туркумига мансуб бўлиб, у гапда турли хил маъноларни ифогалаши мумкин, дискурс маркер сифатида ҳар хил вазифаларни бажаради.
Корейс олимларидан Им Ю Жонг (임유종) 1995, Ку Жонг Нам (구종남) 1998, Чун Кёнг Ҳве (주경희) 2000, Ан Жу Ҳо (안주호) 2009 лар дискурс маркер “좀” борасида илмий тадқиқот ишларини олиб борганлар. Биз “좀” дискурс маркерининг бир қатор: камтарлик ва мулозамат, мулоқотда бирор нарса таъкидлаш, мулоқотда кучсизлантириш, инкор каби маъноларни ифодалаш функцияси ҳақида фикр юритимоқчимиз.31
1. Камтарлик ва мулозамат маъносини ифодалаш функцияси.
“좀” нинг маъноларидан бири камтарлик ва мулозамат маъноси бўлиб, мулоқотда суҳбатдошлардан бири иш буюрганда ёки таклиф айтганда тингловчисига нисбатан юклатилган масъулият ёки вазифани бир оз бўлсада юмшатиб, орага тушуши мумкин бўлган тушунмовчиликни бартараф этишда ишлатилади.
남자: 수진씨, 이렇게 연락을 해서 죄송해요. 발표 자료 좀 이메일로 보내 줄 수 있어요?
Йигит: Сужин хоним, безовта қилганим учун узр. Илтимос презентатция материалларини э-маил орқали юбора оласизми?
여자: 아, 제가 지금 나가는 중인데요. 돌아와서 보내도록 할게요.
Қиз: А..., мен ҳозир кетаётган эдим. Қайтиб келиб жўнатиб юбораман.
Юқорида келтирилганлардан кўриниб турибдики, сўзловчи тингловчига муҳим иши борлиги учун презентатция маълумотларини юбориб бериш талаби билан келиб, қиз боланинг шошилиб турган ҳолида илтимос қилмоқда.
2. Таъкид маъноси.
Дискурс маркер “좀” нинг яна бир маъноси мулоқотда таъкидлашда ишлатилади. Сўзловчининг мулоқотида бевосита ифодаланиб, “좀” ни олди ва орқасидаги сўзга нисбатан диққатни жалб қилади. Мулоқотда тингловчининг диққатини тортишда ёрдам беради.
여자: 어휴, 이것 좀 봐. 아까 지하철에서 내 앞에 서 았던 사람 때문에 긁혔지 뭐야. 가방을 꼭 그렇게 뒤로 메야 돼?
Қиз: Уф, буни бир қара. Бир оз олдин метрода мени олдимда тик турган одам туфайли қириб олганимни айтмисанми. Сумкасини орқа елкасига илиши шартми?
남자: 그러게 말이야. 배낭 가방을 메고 다니느 사람들은 조심할 필요가 있어. 대중교통을 이용할 때는 가방을 돌려서 앞으로 안는다든지 아니면 다리 밑이나 선반 위에 두면 좋잖아.
Йигит: Нимасини айтасан. Рюкзак илиб юрадиганлар бир оз эҳтиёт бўлишлари керак. Жамоат транспортидан фойдаланганда сумкани ё олдига олиши ёки оёқ тагида пол устига қўйишса яхши бўларди.
Юқоридаги мисолга эътибор қаратадиган бўлсак, қиз метрога мина туриб, сумка туфайли туртилиб кетиши болани диққатини тортиб, асосий фикрга эътибор қаратиладиган вазиятдир.
3. Кучсизлантириш маъноси.
Дискурс маркер “좀”нинг яна бир маъноси суҳбатдош билмаган вазиятни тушунтирганда ёки сўзловчи билдираётган фикр у даражада муҳим эмаслиги вазиятини ифодалаш.
남자: 김 실장님, 신제품 설명회 준비는 잘 돼 가요?
Йигит: Ким жаноблари, янги маҳсулот намойиш кўргазмасига тайёргарлик ишлари яхши бўлаяптими?
여자: 네, 그런데 설명회 자료가 아직 도착 안 했어요. 안내를 도와줄 사람도 좀 부족하구요.
Қиз: Ҳа, лекин кўргазма материаллари ҳали етиб келмади. Бошлашга ёрдам берадиган одамлар ҳам.
Юқоридаги мисолдан кўриниб турибдики, янги маҳсулот намойиш кўргазмаси учун тайёргарлик қилаётган қиз ҳали тайёргарлик тўлиқ бажарилмаганлиги тўғрисида суҳбат қилаётган ҳолатда сўзловчи тингловчига вазиятни ўта жиддийлигини кўрсатмасдан дискурс маркер “좀” дан фойдаланган ҳолда вазиятни юмшатишга уринган.
4. Инкор маъносини ифодалаш функцияси.
Мулоқотда сўзловчи тингловчига ёки вазиятга нисбатан негатив фикр билдирганда, бирор нарсани инкор қилганда дискурс маркери “좀” нинг инкорни маъносини ифодалаш функциясидан фойдаланилади.
판매원: 이 바지는 어떠세요?
Сотувчи: Бу шимга нима дейсиз?
고객: 좀…
Мижоз: бир оз…..
Ушбу мисолдан кўриниб турибдику, сотувчи мижозни фикрини сўраш пайтида мижознинг жавобида “좀” нинг ишлатилганлигидан кўнглига ёқмаганлигини билиб олса бўлади. Яъни бу вазиятда дискурс маркер “좀” инкор маъносини ифодалашда қўлланиляпти.
Таҳлиллардан маълум бўлишича, корейс тилида “좀” дискурс маркери камтарлик ва мулозамат, таъкидлаш, кучсизлантириш, инкор каби турли хил маъноларни ифодалашда мулоқот жараёнида фаол қўлланар экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |