Реклама фаолиятини режалаштириш ва ташкил этиш


Реклама воситалари нархларининг қиёсий таҳлили



Download 23,03 Kb.
bet2/4
Sana07.07.2022
Hajmi23,03 Kb.
#755928
1   2   3   4
Bog'liq
Реклама фаолиятини режалаштириш

2. Реклама воситалари нархларининг қиёсий таҳлили.

Кўпчилик газеталар ўз тарифларини «қатор» деб аталувчи бир стандарт /андозавий ўринга мўлжаллаб берадилар. Қатор баландлиги 1/14 дюйм ва кенглиги бир устунча келадиган майдонни/жойни эгаллайди.

Қаторлар тарифларини қиёслаб кўриш реклама берувчига у ёки бу газетадаги жой учун қанча ҳақ тўлаши мумкинлиги ҳақида фикр юритиш имкониятини беради, лекин бу нарса ҳар бир нашрнинг реклама учун аҳамияти ҳақида ҳеч қандай маълумот бермайди.

Маркетингни /бозорга солишни режалаш тизими. Режалаш дейилганда кенг маънода мақсадлар ва уларга эришиш йўлларини белгилаш жараёни тушунилади. Режалаш тизимини шакллантириш фирмага муҳим вазифаларни самарали ҳал этиш имкониятини беради.




  1. Режалаш фирмага ўз ходимлари, истеъмолчилари ва ҳамкорлари кўз ўнгида ўзлигини намоён қилиш имкониятини яратади.


  2. Мақсаднинг қўйилиши фирманинг истиқболини белгилаб беради ва унинг фаолиятини баҳолаш мезонларини кўрсатади.


  3. Қўйилган мақсадларга эришиш учун фирманинг барча ходимлари ва бўлимларини бирлашадилар ва ўз фаолиятларини мувофиқлаштирадилар.


  4. Режалар фирманинг ногаҳоний ўзгаришларга нисбатан тайёр туришини таъминлайди, муайян хавф туғилганда ўз имкониятлари ҳисобга олинган ҳаракат дастурини олдиндан белгилаб олиш учун замин яратади.


Режалаш жараёни фирма мақсадлари иерархиясига бўйсунади. Режалаш жараёни асосий мақсадларни, шу жумладан, олий мақсад – фирма миссиясини белгилаб олишдан бошланади. Сўнгги вақтларда менежмент бўйича мутахассислар башорат қилишнинг зарурияти ҳақида гапира бошладилар. Башорат компаниянинг келажакда белгиланган вақтда қандай ва қаерда бўлишини аниқлаб беради.

Миссия ва башорат компания ходимларига етказилади, компания менежментининг ғоявий асоси бўлиб хизмат қилади ва барча - ҳам ташқи, ҳам ички коммуникацияларда ўз аксини топади.

Бундан кейин бошқарувчилар мазкур мақсадларга эришишнинг асосий йўллари аниқлаб олишлари керак. Йўл танлаш фирманинг ичида ва фирмадан ташқарида мавжуд бўлган кўплаб омилларга боғлиқ. Бу омилларни ўрганиш режалаштиришнинг навбатдаги босқичи – вазият таҳлилини ўтказиш заруриятини белгилаб беради.

Вазият таҳлили жараёнида фирманинг маркетинг фаолиятига доир қуйидаги элемент ва омиллар тадқиқ этилади: 1) фирма ишлаётган иқтисодиёт соҳаси (умумий тенденциялар); 2) тармоқнинг ривожи; унинг маҳсулотга бўлган талаб мезонлари; ўша соҳанинг йирик фирмалари ваолиятининг таҳлили; ишлаб чиқариш, тақсимлаш хусусиятлари; жуғрофий ўрни ва б.; 3) бозор (ким – харидору ким бозор қисмлари /сегментлари); бозор имкониятлари; бозор жуғрофияси; 4) бозорнинг ривожланиши тарихи ва ўзгаришга мойиллиги; муайян товарнинг фирма ихтиёридаги бозор улуши ва б.; 5) рақобат; 6) етказувчилар ва воситачилар; 7) фирма (ривожланиш тарихи; фаолияти доираси; ривожланиш тенденциялари; ҳажми; нуфузи; кучли ва заиф томонлари; фирманинг рақобатчиларга нисбатан тутган ўрни ва б 7) товар (инновацион фаолият; сифат; дизайн; қадоқлаш; кучли ва заиф томонлари; реклама билан қувватлаш; товарнинг (бозордаги) ўрни ва б.;.8) нарх-наво сиёсати (ривожланиш тарихи; асосий йўналишлар; рақобатчилар нарх-навосини қиёслаш; менеджерлар, харидорлар, тарқатиш каналларининг муносабати ва б.); 9) сотиш сиёсати (товарнинг қаерда ва қандай қилиб тақсимланганлиги тарихи ва баҳоси; ҳозирги тенденциялар; фирманинг тақсимлаш каналлари иштирокчилари билан муносабати; реклама соҳасида сотиш жойларида, реклама дастурлари бўйича дилерлар иштирокида олиб бориладиган сиёсати; 10) коммуникация сиёсати (ривожланиш тарихи; маркетинг коммуникацияси тизимида фойдаланиладиган элементлар; товарларни ўтказиш бюджети; 11) реклама стратегияларини намойиш қилиш, аввалги реклама фаолиятининг самарадорлиги ва б.

Вазият таҳлил этилгач, фирмани ривожлантиришнинг муқобил стратегиялари белгилаб олинади. Бунда фирманинг юқори турувчи раҳбарияти фирмани ўстириш, ёпиш ёки турли бўлинмалари учун мўлжалланган аралаш стратегияларидан қай бирини танлаш ҳақида қарор қабул қилади.

Режалашнинг навбатдаги босқичида бошқарувчилар қандай йўл билан фирма ўз маркетинг мақсадларини таъминлашини белгилаб олишлари шарт. Уларга эришишнинг асосий воситалари ўзлари ишлаб чиқадиган маркетинг стратегияларидир

Маркетинг стратегияси фирма ишларининг кенг кўламли дастуридан иборат бўлиб, хос бозорларни, маркетинг комплексини, маркетинг бюджетини ва дастурнинг вақт билан боғлиқ асосий томонларини ишлаб чиқишни ҳам ўз ичига олади.

Муайян хос бозорни танлаб олиш маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш учун мутлақо зарурдир. Истеъмолчиларнинг хусусиятларини билиш орқалигина, фирма уларнинг эхтиёжларини қондириш воситаларини таклиф қилиши мумкин.

Хос бозор тавсифи охир оқибатда маркетинг стратегиясининг қолган барча элементларини белгилаб беради.

Шундай қилиб, ягона маркетинг стратегияси ўзаро алоқада бўлган товар, нарх-наво, сотиш ва коммуникация стратегиялари тизимига бирлашиб кетади.

Бу стратегияларнинг умумий мақсади. ўз навбатида, амалга ошишига кўра дастурнинг мақсадлари тизимига қўшилиб кетади. Бу ҳолатни тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Маркетинг мақсади бозор фаолиятининг кутилган кўрсаткичларини (сотиш ҳажми; бозор улуши; сотишнинг ўсиш сурати кабиларни) белгилайди. Коммуникацион, шу жумладан реклама мақсадлари оралиқ ёки тобеъ мақсадлар қаторидан ўрин олади. Улар истеъмолчининг коммуникатор истаган даражада хабардор бўлишини, унинг муносабати, диди ва бошқаларни белгилаб беради. Лекин бу мақсадларга ҳам паблик рилейшнз, бевосита маркетинг, сейлз промошн ва рекламалар тизимлари учун вазифалар ишлаб чиқиш орқалигина эришиш мумкин. Бу вазифаларнинг бажарилиши тегишли стратегиялар, шу жумладан, реклама стратегияси ёрдамида таъминланади.





Download 23,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish