Милтиқ қисмларининг ишлаш принципи.
Милтиқни ўқлашда ствол қутияаси дарчаси орқали қўйилган патрон олдинга затвор билан уни юбориш пайтида вкладиш қирралари бўйлаб сирпанади ва патрондонга келиб тушади. Затвор билан олдинга юборишда тепки ўзининг жанговор ҳолати билан тепки пружинаси тиргагига тақалади ва ушлаб қолинади, поя ва жанговор личенка олдинга ҳаракатни давом эттириб, жанговор пружинани сиқади. Улоқтиргич ва гилъза ушлагич патрондон кесикларига киради, улоқтиргич тиши гильза четига сакраб олади. Затвор пояси ушдагичини қуйи ҳолатга бўғумли кесик бўйлаб туширишда затвор маҳкам ствол каналини беркитади.
Тепкига босишда у ўз ўқи атрофида буралади ва тепки пружинаси тиргагини чўктиради, бунда у жаговор ҳолатдан чиқади.
Жанговор пружина таъсирида зарбалагич жанговор личинка канали бўйлаб олдинга берилади. Жанговор личинка косачасидаги оралиқ орқали ўтган боёк гильзага зарба беради ва отилиш содир бўлади.
Милтиқни ўқсизлантиришда затвор ушлагичини юқорига бурашда поя кескилари тепкининг керакли дўнглари бўйлаб силжийди ва тепеини, у билан бирга зарбалагични ҳам сиқади.
Затворни орқага олишда улоқтиргич гильзани патрондондан чиқариб ташлайди, вкладишнинг дўнгига тақалиб, гильза ствол қутичаси дарчаси орқали улоқтиради. Сунг тепкининг жанговор ҳолати тепки пружинаси тиргаги тагидан утиб, ундан чўкади . Жанговор ҳолатдан кейин пружина кўтарилади ва тушиб қолишдан затворни ушлаб қолади.
Спорт отишмаси учун жанговор ўт очиш 5,6 мм ли ёппасига ва нишонга кўра отиладиган кичик калибрли патронлар кўлланилади.
Ҳар бир кичик калибрли милтиқ учун қўйидагилар кўзда тутилади:
1.Ствол канали ва патронни тозалаш ва мойлаш учун тозалаш.
2.Милтиқни ёйиш ва йиғиш учун бурагич.
3.ствол канали ва патрони тозалаш учун шомпол.
4.Ствол каналинип мойлаш учун дағал жунли шутка.
5.қурол мойини сақлаш учун мойдон.
6. Бундан ташқари милтиқ тўпламига тасма ҳам киради.
Милтиқни тозалаш тартиби.
Милтиқни чап қул билан ўшлаб туриб, ўнг қул билан шомпол бутун ствол бўйлаб бир неча бор аста суртилиб чиқилади. Шампол чиқарилади ва каноп лоси алмаштирилади, уни яна қурол мойи билан бўктирилиб, ҳудди шу тартибда ствол канали яна тозаланади. Бир неча бор шундай қилинади, сўнгра шампол яхшилаб артиб чиқилади ва ствол канали тоза қуруқ латта билан артилади. Сўнг тоза латта билан артиш керак. Латта кўздан кечирилади, агар унда занг, кўйинди ва ифлос излари сезилса, тозалашни давом эттириш керак. Ствол канали ундан тоза латта чиқмагунга қадар тозаланади. Ствол канали олд қисмидан ва патрондон томондан ёруғда текширилади.
Қолган бошқа металл қисмлари латта билан қуруқ қилиб артилади.Қаттиқ ифлосланишларда суюқ қурол мойи билан тозалаб сўнг қуруқ қилиб артилади.
Ёғочли кисмларри қуруқ латта билан артилади. Тозалаб булгач ҳар бир отувчи инструкторга кўрсатади ва унинг рухсати билан қуролни мойлашга ва йиғишга киришади.
Do'stlaringiz bilan baham: |