Янги Ўзбекистонда хотин-қизлар хуқуқ манфаатларини таьминлаш масалалари
Режа:
Ўзбекистонда Хотин-қизларнинг хуқуқлари
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг гендер тенглиги
Хотин-қизларнинг манфаатлари
1. Ўзбекистонда Хотин-қизларнинг хуқуқлари
Ўзбекистон хотин-қизлари орзулари ва интилишларини рўёбга чиқариш Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев 2018 йил 7 мартда, Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбирда сўзлаган нутқида айнан мана шу вазифани давлат ва жамият учун устувор йўналиш сифатида белгилади.
Бу ортга ўгирилиб, босиб ўтилган йўлга назар ташлаш учун яхши сабаб бўлди. Хотин-қизлар учун муносиб ҳаёт сифати ва шароитини таъминлаш учун кейинги йилларда мамлакатда нималар қилишга муваффақ бўлинди, нималарнинг уддасидан чиқилмади?
“Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш давлат сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида белгиланган. Ўтган йилларда бу соҳада салмоқли ишлар амалга оширилди, бироқ хотин-қизлар манфаатларини амалга оширишнинг самарали механизми яратилмади. Хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла ва бошқа жамоат ташкилотлари йиллар давомида фақат турли тадбирлар ва йиғилишлар ўтказиш билан чекландилар, оғир ижтимоий вазиятга тушган оилалар, аёллар ва қизларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича самарали ишлар олиб бормадилар. Бунинг оқибатида жойларда кўплаб муаммолар тўпланиб қолган бўлиб, уларни ҳал этиш учун аниқ манзилли чоралар кўрилмади”.
Президент Ш.Мирзиёев 2018 йил 7 февралда ўтказилган йиғилишда Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ишларга мана шундай баҳо берди. Бу тадбир оила институтини мустаҳкамлашга бағишланганди. Йиғилишда мамлакат раҳбари томонидан хотин-қизлар қўмиталари фаолиятига салбий баҳо берилди (“қониқарсиз аҳволда”), шунингдек эрта турмуш қуриш, ажралишлар ва хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ишлар олиб борилмаётгани қайд этилди.
“Кейинги йилларда ажралишлар сони ҳар йили 10-11 фоизга ўсиб бораётгани факти хавотир уйғотади. 2017 йилнинг ўзида 31 мингдан зиёд ажралиш қайд этилди. Хотин-қизлар томонидан жиноят содир этилиши ҳолатлари кўпаймоқда”.
Айтиб ўтилган амалий танқид ва “хотин-қизлар масаласи” бўйича бажарилган ишларнинг таҳлилига қарамай, тан олиш керак, мустақиллик йилларида мамлакат раҳбарияти томонидан қонунчилик базаси даражасида мамлакатда хотин-қизларнинг аҳволи ва ҳаёти сифатини яхшилаш учун кўп ишлар қилинди.
Шу билан бирга, хотин-қизлар масаласи қатор йўналишларда ҳали ҳам ўз ечимини кутиб турибди. Ҳамюртларимиз ҳаётидан олинган кўп сонли фактлар бу ҳақда очиқ сўзлайди. Қизлар ва аёллар жинсий зўравонлик, маиший зулм, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ, оғир меҳнат ва меҳнат миграцияси, одам савдоси ва наркотрафик қурбони бўлмоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |