3. Хотин-қизларнинг манфаатлари
Тараққиётнинг янги даврида юртимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеи, ўрни ва фаолият самарадорлигини ошириш учун кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, салоҳияти ва имкониятларини рўёбга чиқариш бугунги кун учун долзарб масала ҳисобланади.
Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда хотин-қизларнинг манфаатини ҳимоя қилиш ҳамда уларга кенг имкониятлар яратиш мақсадида бир қатор қонун ҳужжатлари ҳамда ҳукумат қарорлари қабул қилинди.
Хусусан, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. Қонунда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг ҳуқуқлари батафсил ёритилган бўлиб, хотин-қизларни ҳимоя қилишни амалга оширувчи ваколатли давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги борасидаги нормаларда ўз ифодасини топган.
Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда уларга чек қўйишнинг умумий чора-тадбирлари, ҳимоя ордерини бериш ва унинг муддатини узайтириш, ўн саккиз ёшга тўлмаган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга нисбатан ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга нисбатан бериладиган ҳимоя ордери хусусида қонуний нормалар ўз ифодасини топган. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш бўйича махсус марказларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда мазкур соҳани молиялаштириш манбалари аниқ кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатини ҳимоя қилиш борасидаги асосий ҳужжат ҳисобланади. Ушбу қонунда давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий ҳаётимизнинг барча жабҳалари, соғлиқни сақлаш, илм-фан, таълим, маданият, меҳнат ва бошқа соҳаларда аёл ва эркакларнинг тенг иштироки кафолатланган.
Таъкидлаш жоизки, Хулоса қилиб айтганда “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президентимизнинг қарорида хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасини ташкил этиш вазифаси белгиланган. Унга кўра, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб бериш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш вазифалари аниқ кўрсатилган.
Фойдаланилган адабиётлар
www. Arxiv uz
https://adolat.uz.
Do'stlaringiz bilan baham: |