Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг



Download 24,66 Kb.
bet1/2
Sana09.04.2022
Hajmi24,66 Kb.
#539916
  1   2
Bog'liq
Бенин


“Бенин” МЧЖ ва “Алина” хусусий корхонаси ўртасида корхона олди-сотди шартномаси тузилди. Шартнома шартларига кўра “Алина” хусусий корхонаси корхонани мулкий мажмуа сифатида топшириш мажбуриятини олди. Шартнома тузилгандан сўнг, “Бенин” МЧЖ “Алина” хусусий корхонасининг фирма номидан барча яхши хабардор бўлганлиги сабабли ундан фойдаланишини маълум қилди. Бироқ, “Алина” хусусий корхонаси бунга эътироз билдирди ва бу ҳақда шартномада шарт белгиланмаганлигини маълум қилади.
Шартнома кучга киргунга қадар “Алина” хусусий корхонаси “Тинкас” оилавий корхонаси мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш бўйича кафиллик шартномасини имзолаган эди. Шу боис “Тинкас” оилавий корхонаси ҳам ушбу шартномани тузилишига қаршилик қилди.
Бундан ташқари корхона гарчи кредиторлар хабардор қилинган бўлсада, кредиторларнинг розилигисиз сотиб юборилди ва ушбу ҳолатдан сотиб олувчи ҳам хабардор эди. Бундан хабар топган кредиторлар ушбу корхонани сотиш шартномасини бекор қилиш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилишди.
Суд ўз ҳал қилув қарорида мазкур корхонани олди-сотди шартномасини ҳақиқий деб топди. Шунингдек, ҳал қилув қарорида кредиторларнинг маблағларини тўлаш мажбуриятини сотувчи ва сотиб олувчи зиммасига юклади. Ушбу ҳал қилув қароридан норози бўлган харидор юқори инстанция судига аелляция шикояти билан мурожаат қилди. Ўз талабида ўзи сотиб олган корхонанинг кредиторлари олдидаги барча қарзлар бўйича сотувчи жавоб бериши керак, чунки кредиторларни хабардор қилиш унинг мажбурияти эди, кўрсатди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Жамиятимизда содир бўлаётган ислоҳотлар натижасида ҳар бир соҳа ва жабҳа ривожланиш йўлидан бормоқда. Шу билан бирга фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари Конституция, қонунлар ва бошқа қонуности ҳужжатлари билан мустаҳкамлаб борилмоқда. Хусусан, “Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқининг кафолатланади”, - деган қоида Конституциянинг 44-моддасида белгиланган ва суд ҳокимиятининг бошқа давлат ҳокимияти органларидан фарқли равишда суд каби низоли фуқаролик масалаларини тўғри, одилона ҳал эта олмаслиги, суд ҳокимиятининг муҳим сифатларидан эканлиги кўрсатиб ўтилган ғамда қатъий норма сифатида ўрнатиб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов бу борада қуйидаги фикрларни билдириб ўтганлар: “Фуқаро агар унинг қонуний манфаатлари ва ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилган тақдирда, ҳар қандай масала бўйича ҳимоя учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлмоғи даркор”. Ушбу фикрлардан яққол кўриниб турибдики, суд ҳокимиятига нисбатан фуқароларнинг қарашлари ва ўз муносабатларини ўзгартириш лозимлиги алоҳида эътирофга сазовор.
Адабиётларда фуқаролик процесси мулкий ва шахсий ҳуқуқларнинг суд томонидан ҳимоя қилиниши шакли сифатида кўрилади. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун муайян ҳаракатлар қилиш даркор ва бу ҳаракатлар уч хил кўринишда бўлади: фуқаролик ишининг тарафлари сифатида қатнашувчилар, ишнинг бошқа иштирокчилари, шунингдек фуқаролик ишлари бўйича одил судловни амалга оширувчи суднинг процессуал ҳаракатларидан ташкил топади.
Бизга берилган масала юзасидан, аввало, олди-сотди шартномасига тўхталсак. Фуқаролик кодексининг 386-модда мазмун моҳиятига асосан, Олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва бунинг учун белгилан­ган пул суммасини (баҳосини) тўлаш мажбуриятини олади.
Олди-сотди шартномаси ўз ҳуқуқий табиати бўйича мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ёхуд мулкий ҳуқуқларни бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш бўйича мажбуриятлар туркумига киради. Айни вақтда ушбу шартномани бошқа ўхшаш шартномалардан ажратиб турувчи ҳуқуқий белгилари мавжуд бўлиб, унга қуйидагилар киради:
Биринчидан, олди-сотди шартномаси ҳақ бараварига тузилади­ган (пулли) шартнома ҳисобланади. Бунда ҳар доим сотувчи топши­радиган мол-мулк (товар) эвазига сотиб олувчи муайян миқдорда пул (сўм, валюта) билан белгиланган ҳақ тўлайди.
Иккинчидан, олди-сотди шартномаси консенсуал шартномалар гуруҳига мансуб. Бошқача айтганда, бу шартнома бўйича тарафлар ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар шартноманинг барча муҳим шартлари тўғрисида ўзаро келишилган ва шартнома тегишли шаклда расмийлаштирилган вақтдан бошлаб вужудга келади.
Учинчидан, шартнома муносабатлари таркибига кўра, у икки томонлама шартнома бўлиб ҳисобланади. Юқорида Фуқаролик ко­дексида мустаҳкамлаб қўйилган шартномага берилган таърифдан ҳам кўриниб турибдики, ушбу шартномада икки тараф - сотувчи ва сотиб олувчи қатнашади ва ҳар иккала тараф маълум ҳуқуқ ва мажбурият­ларга эга булади: сотувчи ашёни топшириш бурчини ва бунинг учун ҳақ олиш ҳуқуқини олади, олувчи эса ашё (товар) қийматини тўлаши лозим ва сотилган ашёнинг ўзига топширилишини талаб қилиш ҳуқу­қини олади.
Айни вақтда шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, олди-сотди шарт­номаси бўйича сотилган ашё (товар)га нисбатан мулк ҳуқуқ сотувчи­дан сотиб олувчига ўтади ва бу ҳолат шартноманинг энг асосий бел­гиси бўлиб ҳисобланади. Бунда товарлар муомаласида бевосита товар эгалари, яъни бу товарларни тасарруф қилишга ҳақли бўлган шахслар иштирок этадилар.
Сотувчи зиммасига яна бир мажбурият ФКнинг 393-моддасида белгилаб қўйилган. Сотувчи товарни сотиб олувчига учинчи шахс­ларнинг ҳар қандай ҳуқуқларидан озод ҳолда топшириши шарт, сотиб олувчи шахсларнинг ҳуқуқлари бўлган товарни (ижарага берилган, гаровга қўйилган, текин фойдаланишга берилган товарни) қабул қи­лишга розилик берган ҳоллар бундан мустасно. Сотувчи ушбу маж­буриятни бажармаган ҳолларда харидор товар баҳосини камайти­ришни ёки шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарлар қопланиши­ни талаб қилишга ҳақли (сотиб олувчи бу товарга учинчи шахслар­нинг ҳуқуқлари борлигини билган ёки билиши лозим бўлгани исбот­ланадиган ҳоллар бундан мустасно).
Юқоридаги қоидалар товарни сотиб олувчига топшириш пайти­да унга учинчи шахсларнинг даъволари борлиги сотувчига маълум ҳолларда (масалан, учинчи шахс сотилаётган товар ўзининг мулки эканлиги ҳақида сотувчига айтган ва унинг ўзига кайтарилишини та­лаб этиб, даъво қилаётган ҳолларда) ҳам, агар бу даъволар кейинча­лик белгиланган тартибда қонуний деб тан олинган бўлса, тегишли равишда қўлланади.
Агар учинчи шахс олди-сотди шартномаси бажарилгунга қадар вужудга келган асос бўйича товарни олиб қўйиш тўғрисида сотиб олувчига даъво қилса (эвикция), сотиб олувчи сотувчини ишда қат­нашишга жалб қилишга ҳақли, сотувчи ҳам бу ишда сотиб олувчи та­рафида қатнашиши шарт. Масалан, юқоридаги ҳолатга мисол сифатида кўриб чиқсак. А. исмли шахс Б. исмли шахсга сигир сотади. Орадан кўп ўтмай, Д. исмли шахс ушбу сигир унинг мулки эканлиги ва ундан ўғирлаб кетишганини билдириб, сигирни ўзига қайтариш ҳақида судга виндикацион даъво билан мурожаат қи­лади. Бундай ҳолда Д. Б.га нисбатан даъво қилади. Айни вақтда Б. ушбу ишга А.ни жалб этиши лозим.
Агарда сотувчи ишда қатнашганида сотилган товар сотиб олув­чидан олиб қўйишликнинг олдини олган бўлиши мумкинлигини ис­ботлаб берса, сотиб олувчи сотувчини ишда қатнашишга жалб қил­маслиги сотувчини сотиб олувчи олдида жавобгарликдан озод қила­ди.
Сотиб олувчи томонидан ишда қатнашишга жалб қилинган, би­роқ унда қатнашмаган сотувчи (агарда, масалан, товар учинчи шахс томонидан даъво қўзғатиш асосида сотиб олувчидан олиб қўйилган бўлса) сотиб олувчининг ишни нотўғри юритганлигини исботлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
ФКнинг 395-моддасида сотиб олувчидан товар олиб қўйилганда сотувчининг жавобгарлиги белгилаб қўйилган. Агар юқоридаги ми­солга мурожаат қилсак Д.нинг Б.га нисбатан даъвоси қаноатланти­рилган, яъни сигир ундан олиниб, Д.га берилган тақдирда А. Б.нинг барча зарарларини қоплаши лозим. (Б. сигирнинг ўғирланган эканли­гини ва А. уни сотишга ҳақли эмаслигини билган ҳоллар бундан мус­тасно).
Олинган товар учинчи шахслар томонидан сотиб олувчидан та­лаб килиб олинадиган ҳолларда тарафларнинг сотувчини жавобгар­ликдан озод қилиш ёки унинг жавобгарлигини чеклаш тўғрисидаги келишуви ҳақиқий эмас.


Download 24,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish