Режа: Қуруқликдаги сувлар ва уларнинг геологик иши Селнинг геологик иши ва пролювиал тоғ жинслари Қуруқликдаги сувлар ва уларнинг геологик иши



Download 169,36 Kb.
bet4/4
Sana19.06.2023
Hajmi169,36 Kb.
#952283
1   2   3   4
Bog'liq
5 мавзу Қуруқликдаги сувлар ва уларнинг геологик иши

Дарёларнинг геологик иши
Кўп аҳоли яшайдиган пунктлар, саноат марказлари, қишлоқ хўжалик майдонлари дарё водийларига жойлашган. Дарё геологик нуқтаи назардан уч қисмдан иборат бўлади; юқори, ўрта, ва қуйи оқим. Дарёларнинг сув оқадиган жойи ўзан деб аталади.
Иссиқ кунлар бошланиши билан тоғлардаги қор ва музлар эриши ва баҳордаги ёғингарчилик кўплиги туфайли сув сатҳи кўтарилади, баъзан қирғоқларга чиқиб кетади, уларни емиради. Дарё бошланиш қисмидаги тоғ жинсларини ювиб келиб, ўз йўлида ўрта ёки қуйи қисмларида уларни ётқизади, натижада аллювиал ётқизиқлар ҳосил бўлади, буни аккумуляция жараёни дейилади.
Аллювиал ётқизиқларни ташкил қилган жинслар доналари сараланган, силлиқланган бўлади. Дарё сувлари ўзан туби ва ёнларини тўхтовсиз емиради. Бунга дарё эрозияси - дейилади. Дарё қуйиладиган сув ҳавзаси сатҳи эрозия базиси дейилади. Масалан, Чирчиқ ва Оҳангарон дарёлари эрозия базиси, Сирдарёнинг сув сатҳи ҳисобланади. Сирдарёнинг эрозия базиси бўлиб, Орол денгизининг сатҳи ҳисобланади. Ўзан ва қирғоқларнинг ювилиши натижасида дарёнинг иккала қирғоқларида поғона - поғона шаклидаги баландликлардан иборат супачалар ҳосил бўлади, булар дарё террассаси деб аталади. Дарё террассаси ўз тузилишига қараб, учга; эрозион (ювилган), эрозион акқумулятив (ювилиб йиғилган) ва асосли террассаларга бўлинади.
Э розион террассалар дарё қирғоқларида туб жинсларнинг емирилишидан ҳосил бўлади (6.8- расм).
Эрозион акқумулятив террасса дарё ётқизиқларининг қайта-қайта ювилиб таги очилиши натижасида ҳосил бўлади. (6.9-расм)
6.8 – расм. Дарё эрозион террасалари-нинг кўндаланг кесими: дарё дастлаб аа1, кейин ввпунктир чизиқлари бўйича оққан; I ва II эрозион террасалар. Дарё водийсида эрозион ва акқумулятив циклларнинг бир неча марта такрорланиши туфайли эрозион ва акқумулятив террасалар ҳосил бўлади.
Террасалар водий ёнбағри бўйлаб қия суппачалар шаклида тарқалган бўлади, бундай суппачаларнинг сони ҳар хил бўлиб, 3 дан 20 тагача бўлади. Тузилишига кўра террасалар: аллювиалли, тўла аллювиал, ётқизиқларидан иборат, эрозион - туб жинслардан ташкил топган бўлиб, аллювиал жинслар билан қопланган бўлади.

6.9 – расм. Дарё эрозион – аккумулятив террасаларининг кўндаланг кесими: дарё дастлаб аа1, кейин ббва вв1 пунктир чизиқлар бўйича оққан; I, II, III, IV эрозион – аккумулятив террасалар.
Дарёларнинг емирилиб бориши, унинг яқинидаги аҳоли яшайдиган жойларга, саноат иншоотларига ва айниқса кўприкларга зарар етқазиши мумкин. Кўприклар учун таг ва ён эрозия ҳам хавфли ҳисобланади. Кўприкнинг таянч устунлари сувнинг оқими ва ўзанида бўлса, оқим юзаси бу зонада кичиклиги сабабли сувнинг тезлиги катта бўлиб, таги тез ювила бошлайди. Кўприкларни емирилишидан сақлаш чораси, таянч асосини иложи борича чуқуррок жойлаштириш, ва қўшимча чора сифатида харсанг тош, оғир юкларни кўприк асосига ташлашдир. Ён томонни ювилишдан сақлаш учун қирғоқ иҳота қисмларини мустаҳкамлаш зарурдир.
Download 169,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish