M. 10. Оддий инверторли транзистор-транзисторли мантиқ (ТТМ). Мураккаб инверторли ТТМ ва Шотки барьерли ТТМ (ТТМШ) РЕЖА 1. ТТМ хақида тушунча. 2. ТТМ МЭ таркиби. 3. Содда инверторли ТТМ. 4. Мураккаб инверторли ТТМ. Транзистор-транзисторли мантиқ (ТТМ) ТТМ- Биполяр транзисторлар ва резисторлар асосида тузилган рақамли мантиқий микросхемаларнинг схематик вариантлари (турлари). ТТМ ибораси - транзисторлар мантиқий функцияларни (масалан, ҲАМ, ЁКИ) бажариш билан бир қаторда чиқиш сигналини ҳам кучайтириш учун қўлланилиши билан боғлиқ. Транзистор-транзисторли мантиқ (ТТМ) - Мантиқий ИС ёки мантиқий элемент деб иккилик саноқ тизимида берилган ахборотларни мантикий ўзгартиришга мўлжалланган электрон схемаларга айтилади.
- МЭларнинг схема вариантларини транзисторли мантиқлар деб аташ қабул қилинган. Мантиқ тури қўлланилган электрон калит ва элементлар орасида ўрнатилган боғлиқлик билан аниқланади.
- ТТМ мантиқ кенг таркалган ва кўп ишлаб чиқариладиган ИС ҳисобланади, ва улар ўртача тезлик ва қувват истеъмолига эга.
2 та мантиқий кириш, кўп эмиттерли транзистор (КЭТ) асосида ҳосил қилинган ток қайта улагичи ва VT1 транзисторли электрон калит (инвертор)дан тузилган. Кўп эмиттерли транзистор (КЭТ) Умумий база ва умумий коллекторга эга бўлган транзисторли тузилма бўлиб, инверс ёки тўйиниш режимларида ишлаши мумкин. Биполяр транзисторда бажарилган инвертор схемаси Содда инверторли ТТМ мантиқий элемент (Шеффер элементи) - Элемент иккита мантиқий киришга эга бўлиб, у кўп эмиттерли транзистор (КЭТ) асосида ҳосил қилинган ток қайта улагичи ва VT1 транзисторли электрон калит (инвертор)дан тузилган.
- КЭТ ТТМ турдаги МЭларнинг ўзига хос компоненти ҳисобланади. У умумий база ва умумий коллекторга эга бўлган транзисторли тузилмадир.
- Стандарт схемаларда киришлар (эмиттерлар) сони КБИРЛ≤8. ТТМ элементлар таркибидаги КЭТ инверс режимда ёки тўйиниш режимда ишлаши мумкин
Содда инверторли ТТМ мантиқий элемент Икки киришли (ХАМ-ЭМАС) Шеффер элементининг хақиқийлик жадвали Содда инверторли ТТМ мантиқий элемент Мураккаб инверторли ТТМ мантиқий элемент - Мураккаб инверторли ТТМ схемаси амалиётда кенг қўлланилади. У икки тактли чиқиш каскади (VT2 ва VT3 транзисторлар, R4 резистор ва VD диод), бошқарилувчи фаза ажратувчи каскад (VT1 транзистор, R2 ва R3 резисторлар) дан ташкил топган
Мураккаб инверторли ТТМ мантиқий элемент Мураккаб инверторли ТТМ мантиқий элемент - Мантиқий 1 ва мантиқий 0 асимптотик қийматлари U1 ≥ 2,4 B; U0 ≤ 0,4 B, UҚУ =U1-U0 =2 В кучланишлар билан ифодаланади.
- Юқорида кўриб ўтилган сериялар функционал ва техник тўлиқликка эга, яъни турли арифметик ва мантиқий амалларни, хотирада сақлаш, ёрдамчи ва махсус функцияларни бажаради.
- Асосий ТТМ тури бўлиб мантиқий қўпайтириш инкори билан яъни, ҲАМ-ЭМАС амалини бажарадиган Шеффер элементи ҳисобланади.
1. Aripov X.K., Abdullayev A.M., Alimova N.B., Maxsudov J.T., Tulyaganov A.A., ToshmatovSh.T. Elektronika va sxemotexnika (darslik) Toshkent.: «Aloqachi», 2017y. 2. Aripov X.K., Abdullayev A.M., Alimova N.B., Bustanov X.X., ToshmatovSh.T. Sxemotexnika asoslari (darslik) Toshkent.: «Aloqachi», 2011y. 3. J.D.Irwin, Basic analysis of circuits in Engineering. Prentice-Hall, 1997. 4. J.Espí. PSPICE applications in engineering. Moliner 40. Burjassot, 2000. 5. J.M.Angulo Usategui, J.Garcia Zubía, Digital systems and technologies in computers. Paran info, 2002. 6. Aripov X.K., Abdullayev A.M., Alimova N.B., Bustanov X.X., Toshmatov Sh.T. Raqamli mantiqiy qurilmalarni loyihalashtitish (darslik). Toshkent .
Do'stlaringiz bilan baham: |