Уйғунлашган Тизимнинг кашф этилиш тарихи.
Режа:
1. Ташқи иқтисодий фаолиятни бошқаришнинг янги усуллари.
2. Уйғунлашган тизимнинг асослари ва ташқи иқтисодий фаолиятни
бошқаришда унинг қўлланилиши.
3. Уйғунлашган тизим бўйича товарларнинг таснифи.
Товарларнинг уйғунлашган (гармонизированная система) тизими.
Маълумки, барча давлатларда турли хил товарлар ишлаб чиқарилади. Товарлар маълум давлат стандарти талаблари асосида, экспорт товарлар эса халқаро стандарт талаблари асосида ишлаб чиқарилади ва ҳар бир товар ўзининг паспортига эга. Ҳар бир товар қаерда ва қайси давлатда ишлаб чиқарилганидан қатъий назар Давлат стандарт рўйхатидан ўтиши шарт ва шу давлат стандарти талабларига қатъий амал қилган ҳолда ишлаб чиқарилади, импорт ёки экспорт қилинади.
Баъзи товарлар Дунё бозорида ҳаридоргир ҳисобланиб, шу товар ҳақида гапирилганида, уни ишлаб чиқарган давлат кўз олдимизга келади. Масалан, Марказий Осиё давлатлари, ҳусусан Ўзбекистон пахта толаси, пилла, шойи-атласлари, қоракўл териси ва мева сабзовотлари билан дунё бозорларида машҳур бўлган, Франция-косметика-парфюмерияси, шампан виноси билан, Япония-видео-техникаси, Европа мамлакатлари машиносозлик саноати, техникалари ва саноат моллари билан, Бразилия-кофеси билан,Ҳиндистон–чой ва хурмоси билан, Грўзия чойи билан, Арманистон–коняги ва туфлиси билан дунё бозорини ишғол этган.
Товар ишлаб чиқариш узоқ ва жуда мураккаб жараён ҳисобланади.Товарлар давлат миқёсида ишлаб чиқарилганда дастлаб кичик-кичик партияларда, кам миқдорда ишлаб чиқарилади. Давлат синов лабораторияларининг ижобий хулосаси олингандан кейингина саноат миқёсида ишлаб чиқаришга руҳсат берилади.
Товарлар дастлаб кичик–кичик партияларда ишлаб чиқарилганда улар техник шароит (ТШ) талаблари асосида ишлаб чиқарилади, бу ТШкорхона ва ташқилотлар томонидан ишлаб чиқарилиб, Ўздавстандарт агентлиги томонидан тасдиқланади ва маҳсулот ушбу ТШ талаблари асосида ишлаб чиқарилади. Масалан, пахта момиғи ТШ - 1215 - 2002.
Айрим гуруҳдаги товарлар етакчи ташқилотлар томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган, ҳамда Ўздавстандарт агентлиги томонидан келишилган (ОСТ)-етакчи тармоқ ташқилотлар томонидан ишлаб чиқилган талаблар асосида маҳсулот ишлаб чиқаради. Масалан, пахта момиғи ОСТ 1212-2002.
Товарлар саноат миқёсида ишлаб чиқарилганда улар Ўздавстандарт агентлиги томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган Давлат стандарт (ДС) талаблари асосида товар ишлаб чиқарилади. Пахта толаси , «Гост –1215-2002».
Ўздавлатстандарт талаблари асосида ишлаб чиқариладиган товарлар албатта халқаро стандарт талабларига ҳам мос келиши талаб этилади.
Хар бир ишлаб чиқарилган товарлар албатта ушбу стандарт талабларга мос келиши шарт, ҳар бир товар ўзининг номига ва патентига, яъни давлат миқёсида ва халқаро миқёсда рўйҳатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлади. Ҳар бир товар ўзининг номига, ёрлиғига, товар қаерда ишлаб чиқарилганлиги, таркиби ва ишлатиш, истеъмол муддатлари ва товарнинг халқаро маркаси, штрих кодига ва ТИФ ТН код рақамига эга бўлади ва бу маълумотларни барчаси товарнинг ёрлиғида ёки товар ўралган ёки солинган идишларда кўрсатилган бўлади.
Товарларни бир-биридан ажратиш ва уларнинг сифати ҳақидаги маълумотларни билиш учун барча турдаги товарларни дастлаб давлат стандарти талабларига мослиги текширилади. Товарларга халқаро савдо белгилари ҳам берилади ва шу товар белгиси билан ҳам ишлаб чиқарилади. Масалан, СОСА-CОLА, NЕSTLЕ, БАЕР, СIMENS, САMСUNG, ДЕAWОO ва хоказолар.
Агар ҳар бир давлат кичик миқдорда ва кам турдаги товарларни ишлаб чиқарганда эди, масалан, фақат пахта толаси ёки енгил машина, ҳеч қандай товар номенклатураси ишлаб чиқаришга зарурат ҳам бўлмас эди.
Маълумки, баъзи давлатлар 10-15 мингдан ортиқ товарлар ишлаб чиқаради ва тахминан шунча миқдордаги товарлар импорт қилади, бундай ҳолатларда товарлар номенклатурасиз товарлардан фойдаланиб бўлмайди, амалда товарларни божхона мақсадларида қўллашда муаммолар пайдо бўлади. Масалан, озиқ-овқат маҳсулотлари турига, озиқ-овқат, мева-сабзавотлар, нон ва шоколадлар ҳам киради. Мевалардан олма, беҳи, нок, апельсин, банан, хурмо ва бошқалар ҳам озик-овқат турига киради. Бундай ҳолатларда аниқ ва пухта товарлар номенклатурасини ишлаб чиқмасдан ТИФ ни бошқариш қийин кечади.
Ушбу муаммоларни ҳал этиш ТИФ Ўзбекистон Республикаси товарлар номенклатураси орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси божхона органларига юклатилган асосий вазифалардан бири божхона ишининг таркибий қисмидан бири бўлган ташқи иқтисодий фаолиятда товарларни синфлаш ва кодлаш бўйича ТН амалга киритилиши жуда муҳим ҳисобланади. Товар-ларни нархини аниқлаш ва бож тўловларини тўғри ҳисоблаш ва ундириш товарларни тўғри ТИФ ТН бўйича синфланганлигига боғлиқ бўлади. Товар ва транспорт воситаларини божхона назоратини ташқил этиш ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш жараёнида давлат божхона сиёсатини ишлаб чиқиш ва ташқи савдо божхона статистикасини аниқ юритишда товарларни тўғри синфланганлиги муҳим ҳисобланади. Шунинг учун божхона ишини юқори даражада ташқил этиш божхона ходимларидан товарларни синфлашнинг назарий қоидаларини ва бу қоидаларни амалиётга тадбиқ этишни мукаммал билишлик талаб этилади.
ТИФ ТН нинг асосий тадқиқот элементлари «товарлар» ва «номенклатура» терминлари ҳисобланади.
Товарлар – олди-сотди ёки айирбошлаш объектлари бўлган ҳар қандай кўчма мулк, шу жумладан валюта ва валюта бойликлари, электр, иссиқлик энергиялари ва энергияни бошқа турлари, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг натижалари, шунингдек транспорт воситалари, интеллектуал мулк объектлари товар ҳисобланади.
Номенклатура – лотинча «nomenclaturа» сўзидан олинган бўлиб–фан ва техниканинг бирор бир соҳасида ишлатиладиган товар номларининг рўйҳатлар йиғин-дисидир.
Товарлар номенклатураси–Товаршунослик, Уйғунлашган тизим, Божхона иши, Ишлаб чиқариш, Ташқи иқтисодий фаолият, Ташқи савдо каби фанлар билан узвий боғланган бўлиб, унда 100 мингдан ортиқ номдаги товарларнинг рўйҳати тушунилади.
Товарлар номенклатураси–бу инсон ҳаёти давомида ишлатиладиган товарларнинг номларини ТН синфлаш учун товарлар бир системага яъни, товарлар номенклатурасига киритиш, ташқи иқтисодий фаолиятда товарларни ягона қоидага бўйсинадиган товарларни синфлаш тартибини ишлаб чиқиш зарурати пайдо бўлди.
Синфлаш термини–деганда турли хил товарларни уларнинг бажарадиган вазифаларига, таркибига, уларнинг қиймати ва товарларга ҳос ҳусусиятларга кўра гуруҳларга (позиция, подпозиция, субпозиция) бўлиш тушунилади. Товарлар кимёвий таркиби, ишлов бериш даражаси ва бошқа ҳоссалари бўйича ҳам синфланиши мумкин. Ушбу система бўйича ҳамма товарларга бўлим, гурух ва гурухчалар бўйича ҳар бир товарга алоҳида ТИФ ТН халқаро код рақами берилади.
Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси товарларнинг синфлаштиришнинг асосий қоидалари асосида инсон эҳтиёжлари учун ишлатиладиган ҳар қандай физик ҳаракатга эга бўлган товарларни код рақамларини белгилайди.
Шундай қилиб, товарлар номенклатураси товарларни синфлашда қуйидаги вазифаларни бажаради:
- товарларга ТИФ ТН га хос халқаро код рақамини бериш;
-иқтисодий ҳавфсизликни таъминлаш (бож тўловларини тўғри ҳисоблаш ва ундириш, божхона қийматини аниқлаш, режалаштириш ва хоказо);
- божхона статистикасини юритиш ва ташқи савдода товарларни ҳаракатини таҳлил қилиш ва ўрганиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |