УЙҒУНЛАШГАНТИЗИМНИНГ КАШФ ЭТИЛИШ ТАРИХИ Халқаро ташқи савдо фаолиятида товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва уларга УТ га хос код рақамини беришни халқаро амалиётда қўлланилишини айрим хусусиятлари мавжуд.
Уйғунлашган тизимни яратилиши узоқ тарихга эга бўлиб буни барча божхона ходимлари ва ТИФ иштирокчилари билишлари зарур.
ХIХ аср ўрталарида саноат, фан ва техниканинг ривожланиши натижасида ташқи савдо ривожланди. Товарларни халқаро савдодаги ҳаракати ортиб борди, натижада турли-туман товарларни божхона назоратини амалга оширишда бир қатор муаммолар пайдо бўлди. Бу-ташқи савдо қилувчи мамлакатлар олдига, божхона мақсадлари учун товарни тартибга келтириш, уларни номлаш ва товарлар номенклатурасини ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатди.
Биринчи марта 1853 йилда халқаро статистлар Конгрессида ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасини ишлаб чиқиш ва у ҳамма товарларни ўз ичига олиши ҳақида таклифлар киритилиб, мунозара бўлиб ўтган.
1890 йилда Парижда бўлиб ўтган Халқаро конгрессда хам товар номеклатураси қабул қилиш масаласи кўрил-ди.
ХХ аср бўсағасида фан-техника тараққиётининг тез-лик билан ўсиши бу муаммони тезроқ ҳал этиш масала-сини кун тартибига қўйди.
1-Ҳалқаро конгрессдан 60 йил ўтганидан кейин 1913 йил 31 декабрда Брюссел Конвенциясида, 29 та давлат иштирокчилари томонидан Брюссел товар номенкла-тураси (БТН) қабул қилинди.
Биринчи БТН 5 та бўлим, 186 та товар позициясидан иборат эди.
Бу БТН барча давлатларни манфаатларини ҳимоя қилмаганлиги ва бу ТН га барча товарлар киритилмаганлиги сабабли бу ТН кўп давлатлар томонидан қабул қилинмади, ҳамда бу борада янги ТН ишлаб чиқиш борасида ишлар давом этди.
1950 йилда Божхона ҳамкорлиги Иттифоқи–СТС (Совет таможенного сотрудничество) бу масалани ҳал қилишга киришди ва Уйғунлашган товар номенкла-турасини ишлаб чиқиш борасида қатор давлатларнинг ҳамкорлигини бирлаштирди ҳамда илмий изланиш натижаларини умумлаштирди. Товарларни код рақамини аниқлаш ва классификациялашни уйғунлашган тизимини ишлаб чиқишга асос қилиниб биринчи БТН қабул қилинди, шунингдек, қуйидаги номеклатуралардан фойдаланилди:
- БМТ нинг Халқаро савдо стандарти классификацияси (СМТКООН).
-Лотин Америкаси эркин савдо товар номенклатураси (ТН-ЛАСТ)
-Япония, Канада ва АҚШнинг божхона-тариф номенклатураси.
Ниҳоят, кўп изланишлардан сўнг, 1981 йилда Уйғунлашган тизим (УТ) номенклатураси ишлаб чиқилди ва 1983 йил 14 июндан бошлаб УТ бўйича ҳалқаро Кон-венция қабул қилинди.
УТ-бўйича товарларни кодлаш Халқаро конвенцияси – УТ товарларни бўлим, гуруҳ, позиция ва субпо-зицияларга ажратиб, уларга код рақами берилган ҳамда товарларни ТИФ ТН асосида синфлаш қоидалари келтирилган номенклатура.
Божхона тариф номенклатураси-келишилган шартнома тузувчилар томонидан товарларни олиб келишда божхона божларини ундиришда қўлланиладиган номен-клатура.
Статистик номенклатура-шартнома тузувчилар томонидан товар олиб келинганлиги ва товар олиб чиқиб кетганлиги хақидаги статистик маълумотларни йиғадиган номенклатура.
Тариф-статистика бирлашган номенклатура-олиб келинган товарлар декларацияси тўғрисидаги бож тарифи ва статистик маълумотлар номенклатураси тушунилади.
Дунё божхона ташқилотида УТ бўйича қўмита фаолият кўрсатади, бу қўмитада барча конвенцияга аъзо давлатларнинг вакиллари иштирок этади. Қўмита 1 йилда камида 2 марта йиғилиб, конвенцияга аъзо давлатларда УТ талаблари асосида амалда қўллани-шини назорат қилади ва ривожланаётган давлатларга амалий ёрдам беради. Товарларни синфлаш юзасидан пайдо бўлган муаммоларни ечишда амалий тавсиялар беради. УТ га қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритади.
1987 йилнинг охиригача 53 та давлат, жумладан, собиқ СССР ҳам ушбу Конвенцияни қабул қилди. 1988 йилнинг январ ойидан бошлаб, товарларни аниқлаш ва кодлаштиришнинг УТ бўйича халқаро Конвенцияси кучга кирди.
Конвенция талабига асосан, Уйғунлашган тизим структураси ўзгартирилмасдан қабул қилиниши, шу-нингдек, 6 та рақамдан иборат товарлар классификацияси ва кодлари ҳам ўзгартирилмаслиги таъкид-ланган.
Ҳар бир конвенцияга аъзо давлатлар УТ асосида ўзининг ТНнинг ишлаб чиқиши ва амалда қўллаши лозим. Шунингдек, товарларни код рақамларини аниқлашда 6 рақамдан кейин ўз давлатларининг статистикаси ва божхона мақсадларини кўзлаб, хоҳлаганича рақамлар қўшиши мумкинлиги эътироф этилган. Шунга кўра, Европа Иттифоқига (ЕИ) га кирувчи давлатлар 12 -14 рақамдан ортиқ, АҚШ – 11 рақамгача ўз ТН ни ишлаб чиққан. Ривожланаётган давлатларга 6 рақамдан иборат УТ ТН ни ишлатишга руҳсат этилган.
Собиқ совет Иттифоқида УТ асосида ТН ни ишлаб чиқаришга ҳаракат бошлангандан кейин, охири УТ асосида Европа божхона ҳамкорлиги томонидан ишлаб чиқилган 8 рақамдан иборат бўлган ТНни (КН ЕЭС) асос қилиб қабул қилинди ва унга битта «о» қўшиб, 9 рақамдан иборат ТИФ ТН ни расман 1991 йилнинг январ ойида қабул қилинди. Лекин бу ТИФ ТН амалда тажриба тариқасида 1989 йилдан бошлаб божхона мақ-садларида ишлатила бошланган эди.
Ўзбекистон Республикасининг товар номенкла-тураси ҳам бутун дунё амалиётида қўлланилаётган Уйғунлашган тизимга асосланган. Расман Ўзбекистон Республикасида 1993 йилда фақат хорижий давлатлар учун, 1994 йилнинг 1 январидан бошлаб барча давлат-лар учун БЮБ юритилди ва ТИФ ТН амалда қўлланила бошланди.
Дастлаб ТИФ ТН нинг 1992-93 йилги Москвада нашр этилган Россия Федерацияси Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга киритилган товар номен-клатурасидан фойдаланилди.
1995 йилда ДБҚ нинг божхона экспертиза лабораторияси шунингдек етакчи бошқармаларнинг тажрибали мутахасислари томонидан Ўзбекистон Республикасида миллий товарлар номенклатураси ишлаб чиқиш устида иш олиб борилди. Ушбу Ўзбекистон Республикаси миллий ТН тегишли вазирликлардан ижобий хулосалар олингандан сўнг, 1996 йилда унинг дастлабки нусхалари чоп этилди. Бу ТН да Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим бўлган 200 дан ортиқ (улардан баъзилари-эндемик) бўлган товарлар киритилиб уларга халқаро код рақамлари белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 3 февралдаги 66-сонли қарори билан ташқи иқтисодий фаолиятга доир товарлар номенклатурасининг Мустақил ҳамдўстлик Давлатлар учун Россия Федерацияси Давлат божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган 1996 йилги варианти асосида Ўзбекистон Республикасининг ТИФ ТН ишлаб чиқилди ва у 2001 йил март ойидан амалга киритилди.
МДҲ давлатларининг ТИФ ТНни 1995 йил 3 ноябрда Москва шаҳрида қабул қилинган ва 1996 йилдан МДҲ давлатларида амалга киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 31 майдаги «Импорт божларини унификация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 189-сонли қарорини бажариш тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси ДБҚнинг 2002 йил 12 июндаги 235-сонли буйруғи билан 2002 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида товарларни тавсифлаш ва код-лаштиришнинг Уйғунлашган тизимига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар (2002 йил январ варианти) билан ТИФ ТН қўлланилиши белгиланган.