Ижтимоий-сиёсий соҳада: маъмурий-буйруқбозлик, авторитар тузум механизми ва тузилмаларидан қутилиш ҳамда давлат қурилишининг демократик, ҳуқуқий тамойил ва меъёрларига ўтиш, фуқаролик жамиятига ўтишнинг пойдеворини қуриш.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада: инсоннинг ишлаб чиқариш воситаларидан бегоналашувидан, режали-тақсимотчилик тизимидан кечиш ва кўп укладли иқтисодиётга ҳамда бозор муносабатларига ўтиш.
Маънавият соҳасида: ақидабозлик ва ўта сиёсатлаштирилган мафкура ҳукмронлигидан қутулиш, миллий маънавиятни шакллантириш.
Халқаро муносабатлар соҳасида: бутун дунё тараққиётидан ажралиб қолишдан, ўзни четга олишдан ва унга қарши туришдан воз кечиш, жаҳон ҳамжамиятига кириб бориш ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликка йўл очиш.
Ислоҳотларнинг мазкур асосий йўналишлари орқали республикамизда амалга оширилаётган ўзгаришларнинг мураккаблиги ва улкан миқёсларини тасаввур қилиш мумкин. Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлини ўз халқи тарихи ва унинг онги-руҳиятидан, аниқ шароитларидан келиб чиқиб танлади.
Бу моделнинг моҳияти Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган ислоҳотларнинг беш тамойилида таърифлаб берилди. Мамлакатимиз аҳолиси ўз давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигини бутун жаҳон жамоатчилиги билан тантанали равишда нишонлаётган бугунги кунда, тўла ишонч билан айтиш мумкинки, бу йўл тажриба синовидан ўтди. Тарихан қисқа, аммо зафарли натижаларга бой бўлган тараққиётимиз, танланган моделнинг тўғрилигини исботлади.
Маълумки, тараққиётнинг “ўзбек модели”нинг моҳияти асосий ғоялари энг дастлаб Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” номли фундаментал асарида кўрсатиб ўтилган эди. Кейинчалик мазкур тараққиёт модели ҳақидаги ғоялар Президентимизнинг бошқа асарларида янада ривожлантирилди ва такомиллаштириб келинмоқда. Хусусан, Юртбошимизнинг “Ўзбекистон – бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли”, “Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида” номли асарларида тараққиётнинг “ўзбек модели”нинг асосий мазмунини, ўзагини белгилаб берувчи тамойиллар янада чуқурроқ асослаб берилди.
Жумладан, Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Бешта асосий қоида Ўзбекистон давлат қурилиши ва иқтисодиётини ислоҳ қилиш дастурининг ўзагидир. Уларнинг моҳияти қуйидагича:
“биринчидан, иқтисодий ислоҳотлар ҳеч қачон сиёсат ортида қолмаслиги керак, у бирор мафкурага бўйсундирилиши мумкин эмас. Бунинг маъноси шуки, иқтисодиёт сиёсатдан устун туриши керак. Ҳам ички, ҳам ташқи иқтисодий муносабатларни мафкурадан холи қилиш зарур;
Do'stlaringiz bilan baham: |