Режа: Таълим менежменти фанининг бошқа фанлар билан алоқаси. Таълим менежменти фaни тaдқиқoт мeтoдлaри. Таълим менежментида педагогик жараён тушунчаси


Таълим менежментининг илмий-тадқиқот методлари



Download 1,29 Mb.
bet3/5
Sana25.02.2022
Hajmi1,29 Mb.
#294920
1   2   3   4   5
Bog'liq
ТАЬЛИМ МЕНЕЖМЕНТИ

Таълим менежментининг илмий-тадқиқот методлари шахсни тарбиялаш, унга муайян йўналишларда чуқур, пухта илмий билимларни бериш тамойиллари, объектив ва субъектив омилларини аниқловчи педагогик жараённинг ички моҳияти, алоқа ва қонуниятларини махсус текшириш ва билиш усулларидир
Замонавий шароитда, педагогик йўналишда, тадқиқотларни олиб боришда қуйидаги методлардан фойдаланилмоқда:
Таълим менежментининг илмий-тадқиқот методлари
Кузатиш методи
Суҳбат методи
Анкета методи
Интервью методи
Таълим муассасаси ҳужжатларини таҳлил қилиш методи
Тест методи
Таълим олувчилар ижодини ўрганиш методи
Педагогик тажриба методи
Математик-статистик метод
Smile ))
Кузатиш. Уни қўллаш жараёнида, таълим муассасаларининг ўқув-тарбия ишлари жараёнини ўрганиш асосида тадқиқ этилаётган муаммо ҳолат аниқланади, тажриба аввали ва якунида қўлга киритилган кўрсаткичлар ўртасидаги фарқ тўғрисидаги маълумотга эга бўлинади.
Суҳбат методи. Бу метод педагогик кузатиш жараёнида эга бўлинган маълумотларни бойитиш, мавжуд ҳолатга тўғри баҳо бериш, муаммонинг ечимини топишга имкон берувчи педагогик шарт-шароитларни яратиш, тажриба-синов ишлари субъектлари имкониятларини муаммо ечимига жалб этишга ёрдам беради.
Анкета методи. (французча – текшириш). Ушбу метод ёрдамида педагогик кузатиш ва суҳбат жараёнида тўпланган далиллар бойитилади. Анкета методи ҳам тизимланган саволлар асосида респондентлар билан мулоқотни ташкил этишга асосланади. Анкета саволларига жавоблар, кўп ҳолларда, ёзма равишда олинади.
Интервью методи респондент томонидан тадқиқ этилаётган муаммонинг у ёки бу жиҳатини ёритувчи ҳодисага нисбатан муносабат билдирилишини таъминлайди. Интервью респондент эътиборига туркум саволларни ҳавола этиш асосида ўтказилади. Интервью жараёнида олинган саволларга нисбатан тадқиқотчи томонидан муносабат билдирилиши унинг самарасини оширади.
Таълим муассасаси ҳужжатларни таҳлил қилиш методи. Педагогик ҳодиса ва далилларни текшириш мақсадида таълим муассасалари фаолияти мазмунини ёритувчи маълумотларни текшириш мақсадга мувофиқдир. Таълим муассасаси фаолияти моҳиятини ёритувчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат: ўқув машғулотларининг жадвали, ўқув дастури, гуруҳ (ёки синф) журналлари, таълим олувчиларнинг шахсий варақалари, буйруқлар, Педагогик Кенгаш йиғилиши баённомалари ёзилган дафтар, Педагогик Кенгаш қарорлари, таълим муассасаси сметаси ҳамда паспорти, тарбиявий ишлар режаси, ўқув-тарбия ишларини ташкил этиш борасидаги ҳисоботлар, таълим муассасаси жиҳозлари (ўқув парталари, стол стуллар, юмшоқ мебеллар ва ҳоказолар) қайд этилган дафтар ва ҳоказолар.
Тест методи. Ушбу метод респондентлар томонидан муайян фан соҳаси ёки фаолият (шу жумладан, касбий фаолият) бўйича ўзлаштирилган назарий билим ва амалий кўникма, малакалар даражасини аниқлашга хизмат қилади.

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish