Режа: Сув йиғиш электр станциялари


ГЭҚларида энергия олиш технологик жараѐнининг умумлашган модели



Download 1,09 Mb.
bet3/5
Sana23.06.2022
Hajmi1,09 Mb.
#694681
1   2   3   4   5
Bog'liq
Режа Сув йи иш электр станциялари (1)[1]

ГЭҚларида энергия олиш технологик жараѐнининг умумлашган модели
ГЭҚлари хилига, напор хосил қилишга, гидравлик схемасига, иш режимига ва бошқа кўрсаткичларга қараб ҳар хил бўлади.
Шунинг учун гидроэнергетика ресурсларидан иқтисодий, максимум самарадорлик билан фойдаланиш ҳар бир ГЭҚ конкрет хилига (типига) мос равишда хал қилинади.
ГЭҚларида энергия олиш жараѐни жуда ҳам мураккаб ҳисобланади ва фақат тартибли яқинлашиш усули орқали ўрганилиши мумкин. Демак ГЭҚларини алоҳида-алоҳида технологик жараѐн бўлимлари сифатида олиб ўрганилади. Бундай ажратиб олиш ГЭҚлари режим хусусиятларини ўрганиш муоммосини осонлаштиради ва бутун технологик жараѐн моделини тушунишга ѐрдам беради.
Тартибли яқинлашиш методига кўра ГЭҚларидаги ҳамма энергия йўқолишини - технологик ва режим категорияларига ажратиш мумкин. Биринчисига ГЭҚларида учрайдиган ва вақтга кам боғлиқ бўлган технологик схемага мос ҳамма энергия йўқотишлари киради.
Бу энергия йўқотишни камайтириш лойиҳалаш технологияси савиясини ошириш, қурилиш ва ГЭҚларини тўғри эксплуатация қилиш ҳисобига амалга ошириш мумкин.
Технологик энергия йўқолиши агрегат ва бутун станция ишларига ажралади. Биринчиси асосий гидроагрегат режими билан аниқланади (турбинада, генераторда, қувур блокида ва бошқа энергия йўқолиши). Иккинчиси ГЭҚлари ҳамма агрегатлари иш режимига боғлиқ (юқори ва қуйи бьефда, деривацияда, умумий водоводда, бекордан сув қуйилишда ва бошқа йўқотишлар).
Энергия йўқотишнинг режим категориясига ГЭҚлари ишиниинг кўрсаткичлари, сув омбори билан биргаликда аниқланади. Бу йўқотишларга, бутун станциядаги қувват, агрегатлар оптимал сони ва сув келтирувчи иншоотлар, напор ўзгариши ва бошқалар киради.
ГЭҚлари ишининг самарадорлигини баҳолаш учун режим кўрсаткичларининг абсолют, солиштирма ва дифференциал хилларини қараш керак. Абсолют кўрсаткичлар N, Q, H, Э ва бошқалар. ГЭҚларини умуман режим самарадорлигини аниқлаб, ЭҲМда сонлар билан ҳисоблаш асосини ташкил этади.
Солиштирма кўрсаткичлар (абсолют кўрсаткичлар нисбати) ГЭҚ технологик жараѐнининг материал ҳажмини кўрсатади.
Дифференциал кўрсаткичлар режим кўрсаткичи ўзгаришга таъсирчан бўлиб, оптималлаш ҳисобларида кенг қўлланилади, айниқса ҳар хил ГЭҚ масалаларини аналитик ечишда ишлатилади.
Умуман гидроэнергопотенциалдан ГЭҚларида оптимал фойдаланиш масаласини шундай изохлаш мумкин:
Б ерилган гидроэнергопотенциал катталигига ЭГЭКБЕР Т вақт оралиғида шундай ГЭҚ эксплуатация режимини топиш керакки, бунда ѐки минимум энергия йўқолишини ЭГЭК, ѐки максимал ФИКни ҳар хил шартларнии ҳисобга олган ҳолда таъминлаш бажарилсин:
(12.1)
(12.2)
Э (12.3)
(12.1) – (12.13) формулалар ГЭҚларида технологик жараѐн энергетик самарадорлигини берилган Т вақтда кўрсатади ва хамма гидроэнергетик ресурс йўқолишларини ҳисобга олади.
Масалан, деривацион ГЭҚ учун умумлашган технологик модел қуйидаги ҳолларни ўз ичига олиш мумкин: 1 - энергоресурсни тайѐрлаш ва гидроузелга келтириш; 2 - энергоресурсни йигиш ва вақт бўйича тақсимлаш; 3 ва 4 сув энергиясини гидроагрегатга деривация ва водовод оркали келтириш; 5 - гидроагрегатда энергияни бошқасига ўзгартириш; 6 - гидроагрегатдан сувни чикариб юбориш; 7 - ГЭҚдан сувни бутунлай чиқариш.
Бу моделда ҳамма этап технологик хусусиятга нисбатан алохида ҳисобланиб, бир-бири
билан сув сарфи Q орқали боғланган


Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish