4. Сертификатлаштириш органлари.
Сертификатлаштириш соҳасидаги муносабатлар мазкур конун ва унга мувофик чикариладиган Узбекистон Республикасининг бошка конун хужжатлари билан, Коракалпогистон Республикасида эса —Коракалпогистон Республикасининг конун хужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Халкаро шартномалар ва битимлар:
Башарти, халкаро шартнома ёки битимда сертификатлаштириш тугрисидаги конун хужжатларида назарда тутилганидан узгача коидалар белгиланган булса, у ҳолда халкаро шартнома ёки битимнинг коидалари кулланилади.
Халк истеъмоли моллари учун кулланиладиган сертификатлар инсон организмини ва атроф-мухитни турли химиявий, захарли ва пестицид моддалардан зарарланмаслигини таъминловчи асосий хужжатлардан биридир. Сертификатлар асосан божхона тизимидаги аккредитланган махсус лабораториялар, шунингдек санитария- эпидемиялогия марказларига мансуб лабораториялар, ҳамда стандартлаштириш ва сертификатлаштириш марказлари кошидаги лабораториялар томонидан маҳсулот ишлаб чикарувчига, таъминотчи корхоналарга, шунингдек савдо корхоналарига берилади.
Ишлаб чикарилган маҳсулотларни организм ва атроф-мухит учун безарарлигини аниклаш максадида маҳсулот ёки товар партиясидан ана шу маҳсулот учун ишлаб чикилган стандартларга асосан намуна асосида аникланади.
Сертификатлар ишлаб чикарувчи, таъминотчи, савдо корхонаси ва товар ва маҳсулотлар билан бевосита ишловчи корхоналар зиммасидаги жавобгарликдан сокит бўлишларини таъминлайди, чунки жавобгарлик асосан юкорида кайд этилган сертификат берувчи махсус органлар зиммасига юклатилади.
Сертификатлаштириш буйича давлат бошқарув органларининг ваколатлари.
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Узбекистон Давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази. (матнда бундан кейин “Уздавстандарт” деб юритилади) Узбекистон Республикасининг миллий сертификатлаштириш органидир. 1 “Уздавстандарт” мазкур конунга мувофик:
сертификатлаштириш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади, сертификатлаштириш ўтказиш юзасидан умумий коидаларни белгилайди, улар тугрисида расмий ахборотлар эълон килиб боради;
сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш дастурларининг лойихаларини ишлаб чикади ҳамда уларни хукумат мухокамасига такдим этади;
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси билан келишган ҳолда сертификатлаштиришнинг халкаро тизимларига кушилиш тугрисида карорлар кабул килади, шунингдек сертификатлаштириш натижаларини узаро эътироф этиш тугрисида битимлар тузади, сертификатлаштириш масалалари буйича бошка давлатлар билан узаро муносабатларда ва халкаро ташкилотларда Узбекистон Республикаси номидан иш куради;
мажбурий равишда сертификатланадиган маҳсулотларнинг рўйҳатини белгилайди;
бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш органларини ва синов лабораторияларини (марказларини) аккердитация килади;
сертификатланган маҳсулотларнинг, аккердитация килинган сертификатлаштириш органлари ва синов лаборатбрияларининг (марказларининг), экспертларнинг Давлат реестрини юритади;
бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация килинган органлар ва синов лабораториялари (марказлари) сертификатлаштириш коидаларига риоя этиши устидан ва сертификатланган маҳсулотлар устидан давлат текшируви ва назоратини амалга оширади;
конун хужжатларининг нормалари бузилганлиги учун. мувофиклик сертификатлари ва мувофиклик белгилариии бекор килади ҳамда амал килишини тухтатиб куяди, сертификатлаштириш органларининг аккердитация килинганлик тугрисидаги гувохномаларни бекор килади, синов лабораторияларининг (марказларининг) фаолиятини тугатади.
“Уздавстандарт” нинг сертификатлаштириш соҳасидаги фаолиятини молиявий таъминлаш манбаи — давлат бюджети маблаги, шунингдек “Уздавстандарт” кўрсатаётган хизмат учун олинадиган хакдан иборат.
бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккердитация килинган органлар:
бир турдаги маҳсулотларни. сертификатлаштириш;
тизимларини тузадилар ва улариинг амал киилишини таъминлайдилар;
сертификатлаштиришни ташкил этадилар ва ўтказадилар;
миллий мувофиклик сертификатларини расмийлаштирадилар, берадилар ёки чет эл мувофиклик сертификатларини эътироф этадилар;
сертификатланган маҳсулотлар устидан назоратни амалга оширадилар.
Синов лабораторияларини (марказларини) ва сертификатлаштириш органларини аккердитация килиш билан борлик сарф-харажатларни аризачи коплайди.
Тегишли сертификатлаштириш тизими белгилаган тартибда аккердитация килинган синов лабораториялари (марказлари) муайян маҳсулотларнинг синовини ёки муайян синов турини амалга оширадилар, ҳамда сертификатлаштириш максадлари учун баённомалар берадилар.
“Уздавстандарт” уз вазифаларининг бир кисмини бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш органларига ва синов лабораторияларига (марказларига) ўтказишга хаклидир.
Сертификатлаштириш объектлари ва субъектлари:
Маҳсулотлар (шу жумладан дастурий ва бошка илмий-техникавий маҳсулотлар), хизматлар, шунингдек сифат тизимлари сертификатлаштириш объектлари ҳисобланади. “Уздавстандарт” ва давлат бошқарувининг бошка органлари, “Уздавстандарт” томонидан аккердитация килинган ёки эътироф этилган сертификатлаштириш органлари, синов лабораториялари (марказлари), мулк шаклидан катъий назар, маҳсулоти сертификатлаштирилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, жисмоний шахслар сертификатлаштириш субъектлари ҳисобланадилар.
Сертификатлаштириш субъектлари — юридик шахслар сертификатлаштириш миллий тизими доирасида сертификатлаштириш тизимлари тузишлари мумкин. Юридик шахсларнинг сертификатлаштириш тизимлари “Уздавстандарт” белгилаган тартибда давлат рўйҳатидан ўтказилиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |