Сертификатлаштириш фаолиятига доир умумий талаблар.
Мувофиклик сертификати ва мувофиклик белгиси.
Маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиклиги тасдиклангани такдирда сертификатлаштириш орга-ни мувофиклик сертификати беради, тайёрловчи ана шу сертификат асосида мувофиклик белгисини ишлатиш хукукига эга булади.
Сертификатлаштириш тизимида фойдаланиладиган мувофинлик сертификатларининг, аккердитация килинганлик тугрисидаги гувохномаларнинг намуналари, миллий мувофиклик белгисининг шакллари ва хажмлари “Уздавстандарт” томонидан тасдикланади.
. Мувофиклик сертификатлари, мувофиклик белгилари, сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг (марказларининг) аккредитация килинганлик тугрисидаги гувохномалари “Уздавстандарт” томонидан белгиланган тартибда Давлат реестридан ўтказилиши шарт.
Давлат реестрида рўйҳатдан ўтказилмаган мувофиклик сертификатлари, мувофиклик белгилари, сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг (марказларининг) аккердитация килинганлик тугрисидаги гувохномалари хакдкий эмас.
Мувофиклик сертификатидан, мувофиклик белгисидан фойдаланиш хукуикини ҳамда сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг (марказларининг) аккердитация килинганлик тугрисидаги гувохномаларини аризачи бошка юридик ёки жисмоний шахсга бериши ман этилади.
Сертификатлаштириш фаолиятига лицензия бериш.
Бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация цилинган органлар ва синов лабораториялари (марказлари) Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси белгилаб куйган тартибда бериладиган лицензия асосида мувофиклик сертификати берадилар ва сертификатлаштириш максадида синов ўтказадилар.
Лицензия шартномалари тузиш тартибини “Уздавстандарт” белгилайди.
Маҳсулотларни сертификатлаштириш вактида аризачига мувофиклик сертификатини ёки мувофиклик белгисини куллаш хукуки аккредитация килинган тегишли сертификатлаштириш органи билан тузилган битим асосида берилади.
“Уздавстандарт” тайёрловчиларни (ижрочиларни) сотувчиларни, истеъмолчиларни ва бошка манфаатдор шахсларни сертификатлаштиришнинг амалдаги тизимлари, уларнинг органлари, синов лабораториялари (марказлари), экспертлар тугрисида, шунингдек мувофиклик сертификатлари, мувофиклик белгилари ва уларни куллаш коидалари тугрисида хабардор этиб боради.
Сертификатлаштириш органлари аризачига унинг талабига биноан маҳсулотни сертификатлаштириш учун керакли ахборотни беришлари шарт.
Аризачи сертификатлаштириш органининг талабига биноан сертификатлаштириш билан борлик ахборотни такдим этиши шарт, тижорат сири ҳисобланган маълумотлар бундан мустасно
Do'stlaringiz bilan baham: |