3-расм. 3 валли қаландрни узлуксиз озиқлантириш схемаси:
a - каландр валининг юзаси бўйлаб резина қоришмасини тебранувчи транспортёр ёрдамида тақсимланиши; б - каландр валининг юзаси бўйлаб резина қоришмасини тақсимловчи роликлар ва қўшимча равишда лентали транспортёр ёрдамида тақсимланиши; в – валцлар валидан резина қоришма-сини кесиб олиш учун пластинкасимон пичоқлар; 1 - озиқлантирувчи валцлар; 2-лентасимон резина қоришмаси; 3-озиқлантирувчи лентали транспортёр. 4 - ўзига тортувчи лентали транспортёр; 5 – каландр валлари; 6 – тебранадиган юкловчи транспортёр; 7 - тебранадиган юкловчи транспор-тёрни узатмаси; 8 – тақсимловчи роликлар; 9 – юкловчи лентали транспортёр; 10 – юкловчи мосламалар; 11- пластинкасимон пичоқлар; 12 – кронштейн; 13 - тяга (механизмнинг тортиш қувватини бир қисмидан иккинчисига узатиб бериб турувчи узун ўқ).
Резина аралаштиргич агрегати билан ишлайдиган листловчи валцга резина қоришмасини бевосита оқими транспортёр орқали озиқлантирувчи валцларга, охирида каландрга узатилади.
Қуйидаги расмда (4-расм) 3 валли каландрда резина қоришмасини листлаш схемаси кўрсатилган.
4-расм. 3 валли каландрда резина қоришмасини листлаш схемаси:
1- резина қоришмаси чет йўлларини кесиш учун пичоқ; 2 – листланган резина қоришмасини йўли; 3 – совитувчи барабанлар; 4 - ўровчи транспортёр; 5 - ричагли ўровчи қурилма; 6 – кўтарма қўйилмали рулон; 7 – қўйилмали листланган резина қоришмаси рулони.
Каландрни юқори вали тирқиши орқали узатилган резина қоришмаси тирқишдан ўтгандан сўнг пастки вал тирқишига узатувчи ўртадаги вал тирқишидан ва ниҳоят пастки вал тирқишидан ўтади, одатда пастки валдан узлуксиз лента кўринишида ечиб олинади ва совитувчи барабанларга кейин ўровчи қурилмага узатилади.
Листлаш жараёни резина қоришмасини қийинчиликсиз ва бир валдан бошқа валга ўтиши учун маълум бир ҳарорат режимига риоя қилиш зарур:
Ёнма-ён жойлашган валлар ҳарорати бир-биридан 5 - 150С ҳароратга фарқ қилиши керак;
СКБ каучуки асосида тайёрланган резина қоришмасини кўпроқ қайноқ валдан камроқ қайноқ валга ўтказиш осонроқ, шунинг учун қаландрни юқоридаги вали ўртадаги валига қараганда кўпроқ юқори ҳароратга эга бўлиши ва ўртадаги вали ҳам пастдаги валига қараганда кўпроқ қиздирилган бўлиши зарур. Демак СКБ каучуки асосида тайёрланган резина қоришмасини қайта ишлашда қаландрнинг юқори вали 90-950С, ўрта вали 80-850С ва қуйи вали 70-750С ҳароратга эга бўлиши зарур. Табиий каучук асосида тайёрланган резина қоришмаси кўпроқ қайноқ валнинг юзасида яхши сақланади, чунки вал ҳарорати ошиши билан унинг юзасидаги адгезия ўсади.
Листлаш ҳароратининг режими резина қоришмасини таркибига боғлиқ бўлиб, унга асосан каучук тури, юмшатгич ва тўлдиргичларни табиати ва миқдори таъсир қилади.
Каландрларда листлаш ва бошқа резина қоришмасини қайта ишлаш жараёнларида тегишли ҳарорат режими тажриба йўли билан ўрнатилади.
Каландрлаш жараёнига рецептура факторларини таъсирини доимо узоқдан ёки олдиндан кўриб чиқиш имкони йўқ. Листланган резина қоришмасини қаландрдан чиқиши билан совитувчи барабан ёрдамида совитувчи сувда совитилади. Барабан юзасига резина қоришмасининг юпқа листи туташтирилиб совитилади.
Резина қоришмасини катта қалинликдаги листи транспортёр билан совитувчи ваннада совитилади, яъни ванна орқали ўтказилган резина қоришмаси сувга туширилади ёки туйнукли турбадан сув сачратилади.
Листланган резина қоришмасини нима учун совитиш зарур?
Do'stlaringiz bilan baham: |