Асосий Макроиқтисодий кўрсаткичлар
Тузувчи : Иқтисодиёт кафедраси ўқитувчиси Таджиев Б.У
Режа - Режа
- 1. Миллий иқтисодиётни таҳлил қилишда қўлланиладиган асосий кўрсаткичлар.
- 2. Ялпи ички маҳсулот тушунчаси ва уни ҳисоблашнинг асосий шартлари.
- 3.ЯИМ ни ишлаб чиқариш услубида аниқлаш.
- 4. ЯИМни харажатлар бўйича ҳисоблаш.
- 5. ЯИМ ни даромадлар бўйича ҳисоблаш.
- 6. Миллий ҳисобчилик тизимидаги бошқа кўрсаткичлар ва улар ўртасидаги нисбат.
- 7. Номинал ва реал ЯИМ.
- Иқтисодиёт соҳасида олдимизда турган вазифалар ҳақида гапирганда, аввало, кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар негизида қуйидаги мақсадлар мужассам эканини қайд этиш лозим:
- – очиқ иқтисодиёт, соғлом рақобат, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш учун зарур шароитларни яратиш;
- – иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий секторни жадал ривожлантириш орқали янги иш ўринларини кўпайтириш;
- – иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, меҳнат унумдорлигини ошириш орқали юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш;
- – “яширин” иқтисодиётга қарши курашиш, унинг ҳажмини кескин қисқартириш;
- – валютани эркинлаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, барқарор монетар сиёсатни амалга ошириш;
- – иқтисодиётни ривожлантиришга доир стратегик вазифаларни рўёбга чиқаришга қодир малакали кадрларни тайёрлаш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М. Мирзиёевнинг
Олий мажлисга мурожатномасидан
Мамлакат иқтисодиёти ривожланишини таҳлил қилиш, миллий иқтисодиёт ривожланишидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда уни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқариш учун бир қатор иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланилади. Алоҳида фирмалар фаолиятига баҳо беришда қўлланиладиган кўрсаткичлардан фарқли тарзда бу кўрсаткичлар миллий иқтисодиётнинг барча субъектлари фаолиятига умумий баҳо бериш, макроиқтисодий таҳлил ўтказиш, мамлакат иқтисодиётининг жаҳон хўжалигида рақобатга бардошлилиги даражасини аниқлаш имконини беради. - Мамлакат иқтисодиёти ривожланишини таҳлил қилиш, миллий иқтисодиёт ривожланишидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда уни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқариш учун бир қатор иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланилади. Алоҳида фирмалар фаолиятига баҳо беришда қўлланиладиган кўрсаткичлардан фарқли тарзда бу кўрсаткичлар миллий иқтисодиётнинг барча субъектлари фаолиятига умумий баҳо бериш, макроиқтисодий таҳлил ўтказиш, мамлакат иқтисодиётининг жаҳон хўжалигида рақобатга бардошлилиги даражасини аниқлаш имконини беради.
- Бу кўрсаткичларга қуйидагилар киради:
- Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), Соф ички маҳсулот (СИМ), Ялпи миллий даромад (ЯМД), Соф миллий дароимад (СМД), шахсий даромад (ШД), Шахсий тасарруфидаги даромад (ШТД), Истеъмол(С), Жамғариш (S) кўрсаткичларининг ҳажми ва ўсиш суръатлари;
Do'stlaringiz bilan baham: |