2-Мавзу: Raqamli qurilmalarda qo’llaniladigan sanoq tizimlari. Sanoq tizimlarida foydalaniladigan kodlarlarni bir turdan boshqasiga o’tkazish.
Reja:
Рақамли техника асослари
Мантиқий ИМС параметрлари.
Sanoq tizimlarida foydalaniladigan kodlarlarni bir turdan boshqasiga o’tkazish.
Замонавий ҳисоблаш техникасида ахборотни рақамли қайта ишлаш усули муҳим роль ўйнайди. Рақамли ярим ўтказгичли ИМСлар ҳисоблаш техникаси қурилмалари ва тизимининг негиз элементи ҳисобланади. Ҳисоблаш машиналари томонидай қайта ишланаётган берилганлар, натижа ва бошқа ахборотлар фақат икки қиймат оладиган (иккилик саноқ тизими) электр сигналлари кўринишида ифодаланади. Аналог ахборотни рақамли кўринишга айлантириш учун уни квантлайдилар, яъни вақт бўйича узлуксиз сигнал унинг маълум нуқталардаги дискрет қийматлари билан алмаштирилади. Сўнгра берилган сигнал охирги дискрет қийматига мос равишда рақам берилади. Сигнал дискрет даражаларини рақамлар кетма – кетлиги билан алмаштириш жараёни кодлаш деб аталади. Олинган рақамлар кетма – кетлиги сигнал коди деб аталади. Иккилик саноқ тизимида бирор сон икки рақам: 0 ва 1 орқали ифодаланади. Рақамларни ифодалаш учун рақамли тизимларда ток ёки кучланиш каби электр катталикни икки ҳолатдаги сигналини қабул қилишга мослашган электрон схема бўлиши талаб қилинади. Катталикнинг бири – 0 га, иккинчиси – 1 га мос келиши керак. Икки электр ҳолатга эга бўлган электр схемаларни яратишнинг нисбатан соддалиги шунга олиб келдики, ҳозирги замонавий рақамли техника мана шу иккилик ифодаланиш тизимга асосланган. Рақамли қурилмалар ишлаш алгоритмини ифодалаш учун буль алгебраси ёки мантиқ алгебраси қўлланилади. Мантиқ алгебраси доирасида рақамли схема кириш, чиқиш ва ички қисмларига мос равишда буль ўзгарувчилари ўрнатилади ва улар фақат икки қиймат қабул қилиши мумкин:
Х=0 агар Х 1; Х=1 агар Х 0.
Рақамли қурилмаларда аналог электрон қурилмаларга нисбатан кириш ва чикиш сигналлар чегараланган ҳолат сонларига тенг бўлиши мумкин. ГОСТ 2.743-82 келишувга асосан рақамли қурилмаларни қуриш мантиқий сатҳнинг физик қийматининг яримида ортиқ юқори қисмини қамраб олувчи "Н-сатҳ" бўлагига мос келувчи ҳолатга "мантиқий 1", сатҳнинг яримида паст қисмига "Ь-сатх" бўлагига мос келувчи "мантиқий 0" ҳолатлар қабул қилинган. Бундай келишув мусбат мантиқйлик деб аталади Тескари муносабат эса манфий мантиқйлик деб аталади. Рақамли микросхемаларнинг ГОСТ 19480-89 да номлаш, таърифлаш ва шартли белгиларнинг асосий параметр ва характеристикалари келтирилган. Рақамли қурилмаларни лойихалашнинг мантиқий ўзгарувчилар асосий назарияси билан ишлови мантиқий алгебраг асосланади. Фақт икки қймат қбул қлувчи мантиқй узгарувчилар учун 4 ҳл асосий операциялар мавжуддир. Мантиқий кўпайтириш конюнкция "И" (АКО) операцияси ёки Л кўринишда белгиланади. Мантиқий кўшиш ёки дизьюкция "ИЛИ" (ОК) операцияси + ёки V кўринишда белгиланади. Инверсия ёки инкор этиш, қийматни ўзгартириш "КБ" (N01) операцияси мантиқий ўзгартирувчининг устига чизиқча қуйилиш билан белгиланади. Мантиқий инверсия ~ белгиси билан белгиланади. Эквивалентлик операцияси "=" белги билан кўрсатилади. қуйидаги муносабатлар анисолитлардир.
Буль алгебраси асосий амаллари бўлиб мантиқий қўшув, кўпайтирув ва инкор амаллари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |