1-мавзу. Оптика фанининг ривожланиш тарихи. Ёруғлик тўлқинларни қайд қилувчи асбоблар. Чизиқли ва ночизиқли оптика. Режа: Оптика фанининг ривожланиш тарихи.
Ёруғлик тўлқинларни қайд қилувчи асбоблар.
Чизиқли ва ночизиқли оптика. Оптика фанининг ривожланиш тарихи. Қадимги асрларда оптика. Оптика бошланғич тасаввурлари жуда қадимда пайдо бўлган фанлар жумласига киради. У ўзининг кўп асрли тарихи давомида узлуксиз тараққий этди ва ҳозирги вақтда кашф қилинаётган янги ҳодиса ва қонунлар билан борган сари бойиб, фундаментал физика фанларидан бирига айланиб қолди.
Оптиканинг энг асосий муаммоси — ёруғликнинг табиати ҳақидаги масаладир. Ёруғликнинг табиати ҳақидаги бошланғич тасаввурлар қадимги аерларда пайдо бўлган. Антик мутафаккирлар ёруғлик ҳодисаларининг Моҳиятини кўриш сезгиларига асосланиб тушунишга уринганлар. Қадимги индуслар кўз «олов табиат»га эга деб ўйлаганлар. Грек философи ва математиги Пифагор (эр. ав. 582—500 йй.) ва унинг ўқувчиларининг фикрича, кўздан буюмларга қараб «қайноқ буғланишлар» чиқади ва шу сабабли кўриш сезгилари пайдо бўлади. Бундай қарашлар ўзининг кейинги ривожида аниқ шакл олиб, Евклид (эр. ав. 300 й.) тараққий эттирган кўриш нурлари назарияси сифатида майдонга келди. Бу назарияга кўра кўздан «кўриш нурлари» тарқалиб, уларнинг учлари жисмларга бориб тегиши билан кўриш сезгиси ҳосил бўлади. Евклид — ёруғликнинг тўғри чизиқ бўйлаб тарқалиши ҳақидаги таълимотнинг асосчиси. У ёруғликни ўрганишга математиками қўллаб, ёруғликнинг кўзгулардан қайтиш қонунини яратди. Бу ерда шуни айтиб ўтиш лозимки, ёруғликнинг кўзгулардан қайтишининг геометрик назариясини яратишда ёруғликнинг пайдо бўлиш табиати муҳим аҳамиятга эга бўлмай, балки унинг тўғри чизиқ бўйлаб тарқалиш хоссаси муҳимдир. Евклид яратган қонуниятлар ҳозирги замон геометрик оптикасида ҳам сақланиб қолган. Евклидга ёруғликнинг синиши ҳам маълум эди. Анча кейин шунга ўхшаш қарашларни Птолемей (эр. 70—147 йй.) тараққий эттирди. У ёруғликнинг синиш ҳодисаларини ўрганишга катта аҳамият берди; хусусан, Птолемей ёруғликнинг тушиш ва синиш бурчакларини кўп ўлчади, аммо синиш қонунини яратишга муваффақ бўлмади. Птолемей осмон ёритгичларининг ҳолати ёруғликнинг атмосферада синиши натижасида ўзгаради деб топди.
Ботиқ кўзгуларнинг таъсири ЕквлиДдан бошқа қадимги олимларга ҳам маълум эди. Китобларда Архимед (эр. ав. 287—212 йй.) ғояси асосида қўёш нурларини ботиқ кўзгулар ситемаси ёрдамида тўнлаб, рим кемаларига йўналтириш натижасида душман флоти ёндириб юборилганлиги ҳақида ёзилади. Эмпедокл (эр. ав. 492— 432 йй.) олға қараб маълум одим ташлади: у нурланувчи жисмлардан кўзга қараб, кўзлардан эса жисмларга қараб нурланиш оқими йўналади деб ҳисоблаган. Бу оқимлар учрашганда кўриш сезгиси ҳосил бўлади. Машҳур грек философи, атомистиканинг асосчиси Демокрит (эр. ав. 460—370 йй.) кўриш нурлари ҳақидаги тасаввурни бутунлай рад этади. Демокритнинг фикрича, куриш буюмлардан чиқаётган майда атомларнинг кўз сиртига келиб туишши туфайлим юзага келади. Кейинчалик Эпикур (эр. ав. 341—270 йй.) бундай қарашларнинг тарафдори бўлди. Машҳур грек философи Аристотель (эр. ав.384—322 йй.) ҳам «кўриш нурлари назарияси»нинг ашаддий душмани бўлган. У кўриш сезгисининг сабаби инсон кўзидан ташқарида ётади деб ҳисоблаган. Аристотель ранглар ёруғлик ва қоронғиликнинг қўшилиш натижаси деб тушунтиришга уринди. Аристотель кузатилаётган жисм ва кўз оралиғидаги муҳитга катта аҳамият берди. Бу ерда шуни айтиб ўтиш лозимки, қадимги мутафаккирларнинг дунёқарашлари асосан табиат ҳодисаларини оддий кузатишларгагина асосланган эди. Антик физика экспериментал тадқиқотлардан иборат зарур пойдеворга эга эмас эди. Шунинг учун қадимгиларнинг ёруғликнинг табиати ҳақидаги таълимоти абстракт характерга эга бўлган. Шундай бўлишига қарамай, гарчи бу дунёқарашларнинг кўпчилиги буюк фаразлар бўлсада, улар, сўзсиз, оптиканинг келгуси тараққиётига катта таъсир кўрсатган.