Ўрта асрлардаги оптика. Схоластиканинг ҳукмронлик даври. Антик давлатларнинг ҳалокатига олиб келган қулдорлик жамиятининг емирилиши қадимги аср маданий мероси кўпгина қисмининг бузилишига сабаб бўлди. Натижада илмфаннинг барча соҳалари, шу жумладан, физика илми ҳам тушкунлиқка учради. Айниқса, олдин антик фан тараққий этган территорияларда христиан черковининг.ҳумронлиги туфайлй ноқулай шароитлар вужудга келди. Фалсафада христиан динининг ақидаларини асос қилиб олган схоластика ҳукмронлик қила бошлади. Черковнинг ҳукмронлиги, инквизициянинг эгалик қилиши, ёлғон фаннинг тарқалиши ва дунёни материалистик тушунтиришга схоластолимлар, инквизиция намояндалари томонидан қаттиқ қаршилик кўрсатилиши — буларнинг ҳаммаси ҳақиқий илмнинг тараққий этишига жуда ноқулай шароит туғдирди. Ўрта асрнинг бошланғич даврида (эр. 150—770 йй.) оптика соҳасида бирор бир жиддий иш килинмади. Эрамизнинг еттиюзинчи йилларидан бошлаб фан тараққиёти арабларда куза тила бошланди.
Араб физиги Альхазен (1038) ўз илмий ишларида оптиканинг қатор масалаларини тараққий эттирди. У кўзни, ёруғликнинг синишини, ботиқ кўзгуларда ёруғликнинг қайтишини ўргаииш билан шуғулланди. Альхазен ёруғликнинг синишини ўрганишда, Птолемейга қарамақарши ўлароқ, ёруғликнинг тушиш ва синиш бурчаклари пропорционал эмаслигини исботлади. Бу эса синиш қонунини топиш мақсадида ўтказиладиган кейинги тадқиқотларга туртки бўлди. Альхазенга сферик шиша сегментларнинг катталаштириш қобилияти маълум эди. Альхазен кўриш нурлари назариясини инкор этиб, ёруғликнинг табиати ҳақидаги масала бўйича тўғри позиция тутган. У нурланувчи буюмнинг ҳар бир нуқтасидан нурлар чиқади ва кўзга етиб келиб, кўриш сезгисини ҳосил қилади, деган тасаввурга асосланган. Альхазен ёруғлик чекли тарқалиш тезлигига эга деб ҳисоблаган. Бу эса ёруғлик табиатини тушунишда қўйилган катта қадам бўлган. Альхазен Қуёш ва Ойнинг горизонтда зенитдагига нисбатан катта бўлиб кўринишини сезгининг алданиши деб тўғри тушунтирган.
Фаннинг ўрта асрлар давридаги тараққиёти учун шароит жуда ҳам оғир эди. Философсхоластлар фан черков таълимотининт ҳақиқат эканлигини исбот қилиши керак, деб ҳисоблар эдилар. Араб илмфан прогрессив бошланишининг нуфузи, антик мутафаккирларнинг меҳнатлари христиан черковининг кўзга кўринган намбяндалари томонидан қаршиликка учради. Шунинг учун бу давр шу билан характерлики, унда ёруғликнинг табиати тўғрисида илмий тадқиқотлар деярли бўлмаган. Илмий ишлар, асосан, нурларнинг кўзгулардан қайтишидаги ва линзалардан ўтишидаги йўлини ўрганиш бўйича олиб борилган. Бу йўналиш ўрта асрлар давридан Уйғониш даврига ўтиш даврида ҳам сақланиб қолади. Масалан, Роджер Бэкон (1214—1294) ёруғликнинг параболик кўзгуларДан қайтишини текширди, кўзгуларнинг сферик аберрациясини ўрганди, ботиқ кўзгу бош фокусининг ўрнини аниқлади. Шунингдек, Р. Бэкои кўзнинг анатомияси ва физиологияси билан ҳам шуғулланди. У заиф кўрадиган кишиларга буюмларга йиғувчи линзалар орқали қарашни, маслаҳат берган. Кўп ўтмай кўзойнак ихтиро қилинган (1285).
XIV аср инквизициянинг фандаги прогрессив оқимларнинг ҳар қандай янгиликларини астойдил тагтомири билан йўқ қилишга интилиши билан характерланади. Шунинг учун бу юз йилликнинг оптика соҳасидаги натижаларга ҳам камбағаллиги ҳеч кимни ҳайратда қолдирмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |