Режа: Қонни таркиби ва хусусиятлари Қонни қайта ишлаш ва ундан олинадиган маҳсулотлар. Ичакларни қайта ишлиш



Download 68,5 Kb.
bet5/6
Sana20.02.2022
Hajmi68,5 Kb.
#461124
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
14. Вет сан маъруза (2)

Ичакларни консервация қилиш
Ичаклар тез бузиладиган бўлганлиги учун, уларни зудлик билан консервация қилинади. Концервация қилиш қуйидаги усулдарда амалга оширилади.

  • Музлатиш, тузлаш ва қуритиш.

Ичакларни музлатиш – бунинг учун ичаклар яхшилаб ёғсизлантирилади, навларга ажратилиб туб қилиб ўралади ва бочкага махкам босилиб жойлаштирилади. Бунда бочкадаги ҳар бир қавати оралиғига яхшилаб туз сепилади. Ундан сўнг ичаклар музхонада музлатилади, қиш ойлари таббий совуқ ёрдамида музлатилади. Музлатилган ичаклар минус 6-10о да сақланади, кейинги ишлов беришдан олдин ичаклар эритилади.
Музлатилган ичаклар, музлатилмаган ичакларга қараганда мустахкам бўлмаганлиги сабабли, бу усул кўп қўлланилмайди.
Ичакларни тузлаш – тузлаш ичак маҳсулотлари ва ичак фабрикатларини тузлаш билан амалга оширилади. Бунинг учун таркибида 98-99 % NaCl ва 2% намлиги бўлган ош тузи ишлатилади.
Ичак маҳсулотларини тузлаш фақат гўшт комбинатида кўп миқдорда ичак маҳсулотлари тўпланиб қолганда бажарилади. Тузланган ичаклар маҳсус яшикларга солинади. Тузлашда бир комплект ичак учун 1-1,5 кг ош тузи ишлатилади. Тузланган ичак маҳсулотлари кўй, эчкиники 6-8 соат, молники 12-24 соат сақланади. Ундан сўнг бочкаларга жойлаштирилиб сақланади худди ичак фабрикатларидек.


Ичак фабрикаларини тузлаш
Ичаклар навларга ажратилиб тўпларга боғлангандан сўнг қуруқ тузланади. Ичак тўпчалари тузга ботирилади, кейин эса яшикларга ёки карзинкаларга жойлаштирилади. Бунда ҳар тўп ичакка 2 кг ош тузи ишлатилади. Тузланган ичаклар 12-24 соат сақлангандан сўнг, яшиклардан чиқарилади ва эримай қолган тузлар қоқиб тозаланади. Бундан сўнг ичакларга янги туз сепилиб бочкаларга мустахуам қилиб жойлаштирилади.
Чўчқа ва қўйларни ичакларини нам туз билан тузлаш тавсия этилади, чунки қуруқ тузда яхши тузланмайди. Нам туз билан тузланга ичаклар ваннага жойлаштирилади, шундан сўнг ажралган тузли намакобда ичаклар 4-5 сутка ушланади. Бундан сўнг ичаклар чиқарилиб 1-2 соат ичаклардан намакоп оқизилади ва бочкаларга жойлаштирилади.
Сифатли тузланган ичаклар оч бинафша рангли бўлиб, ўз хидига эга ва чириш белгилари бўлмаслиги керак. Тузланган ичакларга қуёш нури тушмаслиги керак.


Ичакни қуритиш
Консервация қилишни бу усули кўп қўлланилади. Бунда қорамолларни ичаклари, қизилўнгачи ва пузири; чўчқани ошқозони ва қўйларни безли ошқозони қуритилади. Ичак тўпламлари ёзда оқиб турган сув остида ванналарда 8-12 соат, қишда 1-2 кун ушлаб турилади. Бу вақт ичида ичаклардан қон ва сувда эрийдиган оқсил ювилиб чиқади.
Кейин ичаклар компрессор билан ҳавога тўлдирилиб ипга осилади ва қуритиш камераларида 450 С температура ва кучли шамолда қуритилади. Агар очиқ ҳавода қуритилса, ташқи кўриниши ялтироқ оқ рангда сифатли кўриниш олади.
Қуритилган ичакларни наврга ажратишдан олдин, уларни эластик холатга келтириш учун 2 кун подвалда намликда сақланади. Ундан кейин валиклар ёрдамида прессланиб тўп қилиниб боғланади ва сақлашга жўнатилади.



Download 68,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish