Миссионерликда фаолият олиб бориладиган ҳудудларга хос хусусиятлар инобатга олинади - - мамлакатларнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинади
- - аҳолининг диний қарашлари эътиборга олинади
- - турмуш тарзи ўрганилади
- - миссионерлик фаолиятини олиб боришда эътибор берилиши зарур бўлган жиҳатлар ҳақида батафсил маълумотлар шакллантирилади
- - “Инжил”нинг шу мамлакат тили (тиллари) га таржимаси амалга оширилади,
- - миссионерлар учун махсус рисола ва қўлланмалар ишлаб чиқилади
- - мамлакатга хос хусусиятлардан келиб чиқиб, миссионерлар тайёрланади
- Миссионерлар макон ва замонга мослашган ҳолда ўз услуб ва воситаларини доимий такомиллаштириб келганлар. Хусусан, сўнгги вақтларда улар маълум бир ижтимоий қатламни ажратиб олиб, мақсадли иш олиб боришга интилмоқдалар. Жумладан, миссионерлар асосий эътиборни аралаш миллат вакилларидан иборат оилаларнинг аъзолари, илгари ҳеч бир динга эътиқод қилмаган, оғир хасталикка, жудоликка, моддий қийинчиликка дуч келган, ахлоқ тузатиш муассасаларидан чиқиб келган, яъни моддий ва маънавий кўмакка муҳтож кишиларга қаратмоқдалар.
- Миссионерлар саноат корхоналари жойлашган ҳудудларда ишчилар ва вақтинча ишсизлар ҳамда хусусий тадбиркорлар билан ишлашга ҳам алоҳида эътибор бера бошлаганларини таъкидлаш зарур.
- Зиёлиларнинг турли қатламлари ичида санъат соҳаси ходимлари, кутубхоначилар, ўрта мактаб ўқитувчилари, турли идоралар хизматчилари фаол миссионерлик тарғиботи объекти сифатида танланаётганини ҳам қайд этиш лозим. Бундай ёндашувда ўзига хос мантиқ бор. Масалан, прозелит санъаткор санъатнинг ҳиссий-эмоционал таъсир қувватидан фойдаланиб, эътиқодий босим ўтказишда юқори самарадорликка эришиши мумкин бўлса, эътиқодини ўзгартирган кутубхоначида эса “ўлжа” сифатида танланганлар билан якка тартибда ишлаш имконияти мавжуд бўлади.
- Миссионерларга табиатан ишонувчан, ташқи таъсирга мойил бўлган ва айни пайтда, ҳаётда сабр-бардошли ва фидоий бўлиш билан бир қаторда ҳамиша маънавий-руҳий кўмакка, қўллаб-қувватлашга эҳтиёж сезадиган аёлларга ҳам алоҳида эътибор билан қарамоқдалар.
- Миллатнинг бирлиги ва жипслиги, мамлакатдаги барқарорлик ва тараққиёт оиладаги якдиллик ва аҳиллика боғлиқ. Бу прозелит аёлни тарбиялашга интилиш ортида жамиятда беқарорликни келтириб чиқариш, ижтимоий ва миллий тотувлик асосларига раҳна солишдек мақсад-муддаолар ётганини кўрсатади.
- Оила - миллат ва мамлакатнинг келажаги бўлган ёшлар тарбияси амалга ошириладиган қутлуғ маскан. Шу нуқтаи назардан қараганда, миссионер- ларнинг аёлларга бўлган эътибори уларнинг эътиқодини ўзгартириш орқали фарзандлари дунёқарашини ҳам тегишли йўналишда шакллантириш, миллат, жамиятнинг эртанги кунини муайян йўсинга солишга бўлган интилиш билан белгиланишини ҳам таъкидлаш зарур.
- Қайд этилган мисоллар ҳам миссионерлик объекти сифатида танланаётган қатламлар доираси мунтазам равишда кенгайиб бораётганини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |