Черков аъзоларининг ўз ойлик даромадларининг муайян қисмини черков ҳисобига ўтказиши
Хорижлик ҳомийларнинг молиявий ёрдами
Черковнинг ишончли ва садоқатли вакиллари орқали турли цехлар, фирмалар ва босмахоналарга эгалик қилиш
Хайр-эҳсон қилишнинг рағбатлантирилиши
www.arxiv.uz
Бугунги кунда Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларида миссионерликнинг муҳим таркибий қисми сифатида кўплаб халқаро христиан миссиялари фаолият олиб бормоқда.
Миссионерлик ривожига “Ибодат Ҳаракати-2000”, “Жаҳон Ибодат Маркази” ва “Халқаро Ҳаворийлар Коалицияси” каби ўнлаб ташкилотлар ўзига хос ҳисса қўшиб келмоқда. Уларнинг ичида Патрик Джонстоун томонидан асос солинган “Дунё операцияси” миссияси глобал миқёсда фаолият юритаётган энг йирик миссия ҳисобланади.
Бугунги кунда муайян молиявий имкониятларга эга ва ўзи мансуб бўлган конфессия таълимотини дунё бўйлаб ёйишга ҳисса қўшишни муқаддас бурч, деб биладиган алоҳида диндорлар томонидан ташкил этиладиган “хусусий миссия”лар пайдо бўлганини ҳам қайд этиш лозим. Одатда бундай фаол диндорлар маълум мамлакатга келиб у ерда ўз номларидаги миссия ва параллел равишда хайрия жамғармаси тузиб, миссионерлик билан шуғулланадилар. Ҳозирда МДҲ ҳудудида Канада фуқароси Кеннет Коупленд томонидан ташкил этилган “Кеннет Коупленд”, АҚШлик аёл Жойс Майер тузган “Жойс Майер” миссиялари фаолият юритаётгани фикримизнинг исботи бўла олади.
Халқаро миссионерлик ташкилотлари христианликдан бошқа динлар доирасида ҳам мавжуд. Жумладан, буддавийлик доирасида юзага келган Сока Гаккай, Фогуаншанг ва Вон каби ташкилотларни шу қаторга қўшиш мумкин. Улар ўз миссионерлик фаолиятида асосан адабиётлар тарқатиш ва хайрия тадбирларнини ўтказиш амалиётидан фойдаланадилар.
Миссионерлик фаолияти минтақавий хусусиятлар
Бугунги кунда Марказий Осиё ҳам христиан миссияларининг диққат-эътибори қаратилган ҳудудлардан бирига айланганини алоҳида қайд этиш лозим. Ушбу ҳудудни ўзлаштириш учун бир қатор режалар ишлаб чиқилган. 2000 йилга бориб дунёдаги черковлар сонини 7 миллионга етказиш кўзда тутилган “Тонг - 2000” дастури доирасида минтақамизда черковлар сонини бир неча баробарга ошириш назарда тутилгани ҳам фикримизнинг исботи бўла олади.
Фаол миссионерлик билан шуғулланаётган “Еттинчи кун адвентистлари” жамоаси томонидан Марказий Осиёдаги фаолиятни кучайтиришга қаратилган махсус бўлим тузилгани ҳам яқин истиқболда минтақамизда “чин эътиқодни” тарғиб қилиш йўлидаги ҳаракатлар янада кенгроқ кўлам касб этиши мумкинлигидан далолат беради. Миссионерлар ўзлари фаолият олиб борадиган мамлакатга хос хусусиятларни ҳамиша эътиборга олишган. Масалан, ижтимоий мазмунга эга кўплаб тадбирларга “ўз улушларини қўшишга” ва ўзларининг беғаразлигини иддао қилган ҳолда муҳтож оилаларга моддий ёрдам беришга ҳаракат қилишлари ҳам шундай хулоса чиқариш имконини беради.
Айни пайтда, миссионерлар ҳудудий ўзига хосликларини инобатга ҳолда фаолият олиб боришга ҳаракат қилишини ҳам таъкидлаш зарур. Чунончи, конкрет вазият ва шароитни инобатга олиб, миссионерлар ўз ҳамкорлари бўлган хорижий халқаро ташкилотлар билан биргаликда “ичимлик сувининг сифатини яхшилаш”, “экологик вазиятни барқарорлаштириш”, “болалар ва оналар саломатлигини мустаҳкамлаш”, “қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни оқилона ташкил этиш” деган турли шиорлар ва тамойиллар остида иш олиб боришга ҳаракат қилишларини алоҳида қайд этиш лозим.