Режа Методика уюшмасининг ишини ташкил этишнинг моҳияти ва асосий вазифалари


Методика уюшмасининг ишини ташкил қилиш ва унга раҳбарлик қилиш



Download 26,78 Kb.
bet3/3
Sana08.04.2022
Hajmi26,78 Kb.
#537366
1   2   3
Bog'liq
1-мавзу. Маъруза матни

Методика уюшмасининг ишини ташкил қилиш ва унга раҳбарлик қилиш

Туман (шаҳар) миқёсида мактабгача таълимнинг бир неча йўналишлари, шунингдек (мактабгача таълим муассасаси раҳбари, методист, тарбиячи, психолог, мусиқа раҳбари, жисмоний тарбия йўриқчиси, логопедлар учун) биттадан Методика уюшмаси ташкил этилади.
Методика уюшмасига ҳар бир таълим муассасасидан бир ва бир неча педагог ходим муассаса раҳбарининг тавсияси ва буйруғи билан аъзо қилиб олинади.

  • Методика уюшмасига тегишли таълим йўналиши бўйича туман (шаҳар)нинг энг ижодкор ва тажрибали тарбиячи мутахассиси раис этиб сайланади ва уюшма йиғилишига раҳбарлик қилади.

  • Методик уюшма раиси ва унинг аъзолари уюшма фаолиятиарини жамоатчилик асосида юритадилар.

- Методик уюшма фаолиятига боғлиқ барча ташкилий ишлар ва ҳужжатларни юритиш туман (шаҳар) таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳининг мактабгача таълим йўналиши методисти зиммасига юклатилади.

  • Уюшма фаолияти туман (шаҳар) таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳининг ҳузуридаги Методик кенгаш томонидан мувофиқлаштириб борилади.

  • Методика уюшмаси йиғилиши ҳар икки ойда бир марта ўтказилиши ва йиғилиш маълум бир масалани муҳокама қилиши ёки ўқув семинари ташкил қилиши мумкин.

  • Методика уюшмаси йиғилишларида муҳокама этилган масалалар мажлис баённомасида акс эттирилиши ва қабул қилинган қарор юзасидан тегишли кўчирма тақдим этилиши зарур.

Йиғилиш баёнлари дафтари, уюшма иш режаси ва ҳисоботи туман (шаҳар) методика кабинетида уч йил сақланади.
Методика уюшмаси ҳужжатлари:

  • йиллик иш режаси;

  • йиғилиш баённомалари;

  • ҳисоботлар;

Методика кенгашига тақдим этилган ва муҳокамадан ўтган ишларнинг чоп этилган ва электрон нусхаси.
Методика кенгашига мактабгача таълим бошқарув органларидан йўлланган ҳужжатлар нусхаси.
Мудиралар учун семинар мавзусини қуйидагича танлаш мумкин:
-мудиранинг услубий-тарбиявий ишларга раҳбарлиги;
-ўйин фаолиятига раҳбарлиги.
-мусиқа раҳбарларига мактабгача ёшдаги тарбияланувчиларни қўшиқ санъатига қизиқтириш, ёшига мос қўшиқларни куйлашга ўргатиш каби мавзуларда семинарлар ташкил этилиши мумкин.
Семинарларнинг асосий мақсади:
- алоҳида методика бўйича тарбиячиларнинг билимларини чуқурлаштириш ва тарбия бўйича долзарб масалаларни муҳокама этиб, уларнинг ҳал қилиш усул ва услубларини белгилашдир.
Семинар ўқув машғулотлар режаси бир йилга мўлжалланган бўлиб, вилоят ва республика миқёсида 5-12 кунга ишдан ажралган, шаҳар ва туман семинари эса ҳар ойда 1-2 марта ишдан ажралмаган ҳолда ташкил этилади.
Семинарлар мавзулари режаси ва дастури
- мактабгача таълим муассасаларида иш сифатини яхшилаш мақсадида тегишли илмий текшириш институтлари томонидан ишлаб чиқилади
- мактабгача таълим муассасасида семинар машғулотлари мавзулари мудира, катта тарбиячи ва тарбиячилар билан биргаликда танланади ва Педагогик кенгашда тасдиқланади ҳамда муассасанинг йиллик режасига киритилади.
- методист-тарбиячиларнинг фаол иштирокида семинар машғулотларининг аниқ режаси ишлаб чиқилади.

  • - семинар машғулотлари муассаса фаолиятига тааллуқли долзарб масалалар муҳокамасига бағишланиши, режада бир хил мавзуларнинг кўтарилишига йўл қўймаслик зарур.

  • - машғулот соф назарий тус олмаслиги, муҳокама этилаётган мавзу (масала) амалиёт билан узвий боғлиқ ҳолда баён этилиши керак.

  • Семинар мавзулари тахминан қуйидагича бўлиши мумкин:

  • ясли ва боғча ёшдаги болалар психофизиологик хусусиятлари (семинарни педиатр шифокор ёки психолог олиб боради);

  • турли фаолият турларида болаларга индивидуал ёндашиш усуллари;

  • мактабгача таълим ёшидаги болаларни ватанпарварлик ва байналмилалчилик руҳида тарбиялаш омиллари;

  • тарбиячининг болалар билан муносабатларининг ўзига хос жиҳатлари ва ҳоказо.

Педагогик кенгашга қуйидаги масалалар:

  • болалар билан олиб бориладиган таълим-тарбиявий ишлар даражасини ошириш, уларни ҳал қилиш йўлларини излаш;

  • муассаса иш амалиётга педагогика фанининг ютуқлари ва илғор педагоглар тажрибасини жорий қилиш;

  • тарбиячиларнинг педагогик маҳоратини ошириш, уларнинг ижодий фаоллигини ривожлантириш киритилади.

Педагогик кенгаш:

  • Мактабгача таълим вазирлиги, мактабгача таълим бўйича буйруқ, йўл-йўриқ, низом ва бошқа меъёрий ҳужжатлари;

  • мактабгача таълим муассасасининг йиллик иш режасини;

  • болалар соғлигини мустаҳкамлаш тадбирларини;

  • ҳар бир ёш гуруҳлари бўйича «Илк қадам» дастурининг сифатли бажарилиши жараёнини; иш амалиётига жорий қилиш мақсадида тарбиячиларнинг илғор тажрибаларини; мактабгача ёшдаги болаларга таълим ва тарбия беришнинг долзарб масалаларини;

  • тарбиячиларнинг назарий ва методик тайёргарликларини ошириш масалаларини ва мактабгача таълим муассасаси фаолиятининг бошқа масалаларини муҳокама қилади.

Педагогик кенгаш жамоа педагоглари фикрини ифодаловчи, болалар билан олиб бориладиган таълим-тарбиявий масалаларни коллегиал кўриб чиқадиган доимий ишловчи орган, методик маҳорат мактаби ва илғор тажриба минбаридир.

  • Мактабгача таълим муассасаси мудири Педагогик кенгаш раиси ҳисобланади.

  • Педагогик кенгаш таркибига: методист, тарбиячилар, мусиқа раҳбари, мактабгача таълим муассасасига хизмат кўрсатувчи шифокор, катта ҳамшираси, касаба уюшма, отаоналар қўмитасининг раиси ҳамда васийлик кенгаш раислари киради.

  • Педагогик кенгаш йиғилишига жамоат ташкилотларининг вакиллари, мактаблар ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларининг ота-оналари таклиф этилиши мумкин.

Педагогик кенгашнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:
- таълим муассасаси педагогик жамоа фаолиятини йўналтириш, тарбияланувчиларнинг эгаллаши лозим бўлган билим, малака ва кўникмаларини ривожиантириш, "Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари”нинг бажарилишини таъминлаш;
- таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш самарадорлигини оширишда мақбул лозим-шароитлар яратишга доир қарорлар қабул қилиш;
- педагог ходимларнинг нуфузи ва методик салоҳиятини ошириш, уларнинг ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожиантириш бўйича мақсадли ишларни ташкил этиш;
- педагог ходимларнинг нуфузи ва методик салоҳиятини ошириш, уларнинг ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожиантириш бўйича мақсадли ишларни ташкил этиш;
- педагогик жамоанинг маълум йўналишлардаги фаолиятини таҳлил қилиш ва якуний хулоса бериш;
- илғор педагогларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, оммалаштириш, ёш педагогларга методик ёрдам кўрсатиш ишларини амалга ошириш йўлларини белгилаш;
- "Устоз-шогирд" анъаналари, узлуксиз малака ошириш борасида олинган ҳисоботлар юзасидан хулосалар тайёрлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
- тарбияланувчиларга умуминсоний ва миллий қадриятларга асосланган маънавий-ахлоқий ҳисларни сингдириш, бола шахсини шакллантиришда таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни татбиқ этиш;
- таълим олувчиларни маънавий юксак, умуминсоний ва миллий руҳда, ўз ватани, халқини ардоқловчи шахс сифатида тарбиялаш юзасидан таклифлар бериш.
Download 26,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish