1-мавзу. Методика уюшмасининг ишини ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш. (2соат) Режа Методика уюшмасининг ишини ташкил этишнинг моҳияти ва асосий вазифалари
Методика уюшмасининг ишини ташкил қилиш ва унга раҳбарлик қилиш
Асосий таянч тушунчалар: методик бирлашма, тарбияси, мудира, услубчи, педагогик фаолият, касб маҳорати, компетентлик.
Методик бирлашмалар - мактабгача таълим муассасалари фаолиятига оид энг долзарб масалалар муҳокама этиладиган ва ҳал қилинадиган услубий тузилмалардир.
Методик бирлашмаларнинг асосий вазифаси - педагог ва тарбиячиларнинг ижодий фаоллигини ошириш ва янгиликка интилишларини қўллаб-қувватлаш, ўз ишига танқидий муносабатда бўлиш ва холисона баҳо бериш кўникмасини шакллантириш, зиммасидаги вазифаларга юксак масъулият ҳиссини қарор топтириш, касб маҳорати ва малакасини узлуксиз ошириб боришга йўналтиришдан иборат.
Методик бирлашмалар бутун ўқув йили давомида (сентябрдан майгача) фаолият олиб боради. У турли тоифадаги педагог-тарбиячилар, мусиқа раҳбарлари, мудиралар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг касб маҳорати ва малакасини ошириш мақсадида ташкил этилади.
Бирлашманинг ишлаш муддати, фаолият доираси ва ваколатлари Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
Одатда, унинг йиғилишлари 2 ойда бир марта ўтказилади. Методик бирлашма таркибини шакллантиришда педагогларнинг иш стажи, касб маҳорати ва малакаси эътиборга олинади.
Методик бирлашма таркиби:
Мудиралар учун ташкил этилган методик бирлашма таркибига киритиладиган педагоглар (йирик туманлар учун) олий маълумотли, беш йил ва ундан зиёд иш стажига эга бўлиши зарур.
Ўрта ва махсус маълумотга эга ва иш стажи кам бўлган мудиралар ва методистлар учун ҳам методик бирлашмалар шундай тартибда ташкил этилади.
Тарбиячилар учун методик бирлашмалар ташкил этишда эса уларнинг жорий йилда қайси ёшдаги болалар гуруҳида ишлагани эътиборга олинади.
Мактабгача таълим бўйича тайёрланган барча услубий ишланма ва қўиланмалар, амалий таклиф-тавсиялар:
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига тақдим этилади. Улар вазирлик томонидан кўриб чиқилиб, тасдиқлангандан сўнг мактабгача таълим муассасаларига тарқатилади.
Методик кабинет ўз олдидаги вазифаларни ҳал этишда материалнинг мазмун-моҳиятига, белгиланган талабларга жавоб бериши, ўтказилаётган тадбирларда, хусусан, семинарларда янги услубий ишланмалар, адабиётлар муҳокамасига алоҳида эътибор бериши лозим.
Услубий-педагогик йиғилишлар:
Услубий-педагогик йиғилишлар асосан илк ёш гуруҳлари тарбиячилари учун ўтказилади. Уларда, асосан, болаларнинг жисмоний-физиологик, руҳий ва ақий ривожланиши масалалари муҳокама қилинади. Бундай йиғилишлар 1 ёшдан 2 ёшгача гуруҳларда ҳар ойда, 2 ёшдан 3 ёшгача гуруҳларда ҳар чоракда 1 марта ўтказилади. Йиғилишларда мудира, методист ва тарбиячилардан ташқари, шифокор, катта ҳамшира ҳам иштирок этади. Методик бирлашма фаолияти методист томонидан назорат этилади.
Методика уюшмаларининг мақсади: - мактабгача таълим муассасаларининг ҳар бир йўналиш бўйича турли ёш даврларига тегишли таълим фаолиятини мувофиқлаштириш;
- замонавий таълим-тарбия беришнинг инноватсион ғоя ва янги педагогик технологияларни ўрганиш ва энг тарғиб қилиш, илғор тажриба ва ижодий ташаббусларни амалиётга татбиқ этиш;
- таълим муассасалари педагог ва тарбиячиларининг касб маҳорати ва малакасини ошириш мақсадида маҳорат мактаблари, амалий машғулотлар, янги педагогик, услубий адабиётлар, таълимга оид ва дидактик ўйин воситалари кўргазмаси, семинар-тренингларни мунтазам равишда ташкил этиш орқали услубий ёрдам кўрсатишдан иборат.