Мн-57 гурух талабаси Ёқубов Жавлонбекнинг бажарган мустақил иши
Меҳнат сарфи меъёрлари (нормалари) нима? Уларнинг турлари, мазмуни. Меъёрларни аниқлашнинг аналитик ва статистик услублари.
Режа:
Меҳнат сарфи меъёри нима
Меъёрларни аниқлаш усуллари
Меҳнатни меъёрлаштиришнинг Аналитик ва Статистик усуллари
Меҳнатни нормалаш услуби деганда, иш вақти сарфининг миқдорини тадқиқ қилиш, лойиҳалаш ва аниқлаш услубиятини белгилаб берувчи услубий асослар, шунингдек, меҳнат жараёнларини нормалаш мақсадида норматив маълумотларни ишлаб чиқиш тушунилади.
Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарининг иш тажрибасида меҳнатни нормалашнинг икки хил услуби, яъни аналитик ва жамлаш усулби қўлланилади.
Меҳнатни нормалашнинг асосий услуби – бу, аналитик услуб бўлиб, унинг моҳияти шундан иборатки, асосланган меҳнат нормалари ҳар бир оператсияга ёки хизмат кўрсатиш турига, таркибий қисмлари бўйича (асосий ва Ёрдамчи оператив вақт, иш жойига хизмат кўрсатиш вақти, тайёргарлик – якунловчи вақт ва ҳ.к.) вақт сарфлари белгиланади.
Меҳнат сарфи меъёри деб, муайян ташкилий техник шароитларда берилган вазифани сифатли бажаришга ишчи томонидан сарфланадиган меҳнат миқдорига айтилади.
Олинган бирлик бўйича меҳнат сарфи меъёрлари 3 турга бўлинади:
Вақт меъёри – бу муайян иш жойида мавжуд техника ва технологияни самарали ишлатиш орқали муайян малакадаги ва касбдаги ишчи ёки ишчилар гуруҳи томонидан берилган вазифани бир бирлигини бажариш учун сарфланадиган вақтдир (минут, соат, смена, ой).
Ишлаб чиқариш меъёри (норма вқработки) – бу муайян иш жойини мавжуд техника ва технологияни самарали ишлатиш орқали, муайян малака ёки касбдаги ишчи ёки ишчилар гуруҳи томонидан бажарилиши керак бўлган иш ҳажми ёки маҳсулот миқдоридир. Умумий ҳолда ишлаб чиқариш меъёри қуйидаги формула асосида аниқланади:
Н=Тсм/Тб , (кг, дона, , ва бошқалар)
бу ерда: Тсм – иш кунининг ёки сменанинг узунлиги,минут.
Тб – бир бирлик меҳнатни тайёрлаш учун сарфланган вақт.
Ишчи кучини сарфлаш меъёри – бу муайёян иш жойида мавжуд техника ва технологияни самарали ишлатиш орқали ўрнатилган вақт ичида берилган вазифани сифатли бажариш учун зарур бўладиган ишчилар сонидир. Умумий ҳолда ушбу меъёрни қуйидагича аниқлаш мумкин:
К=Қ/Ҳ , (киши)
бу ерда: Қ – корхона ёки цехда бир кунда бажарилиши керак бўлган иш ҳажми.
Технологик белги бўйича меъёрлар 3 турга бўлинади:
Ягона меъёрлар – бу шундай меъёрларки, улар технологик жараённинг қаерда бажарилишидан қатъий назар ягона технологик ва ишлаб чиқариш жараёнлари учун ишлаб чиқарилади.
Маҳаллий меъёрлар – бу бажарилаётган ишнинг маҳаллий шароитларидан келиб чиққан ҳолда тузиладиган меъёрлар.
Кенг тарқалган меъёрлар – булар нормал ишлаб чиқариш жараёнида кўпгина корхона ва ташкилотларнинг меҳнатида қўлланилади.
Амал қилиш муддати бўйича меҳнат сарфи меъёрлари 3 турга бўлинади:
Доимий меъёрлар – бу мунтазам равишда такрорланиб келадиган барқарор ишлаб чиқариш жараёнлари учун тузиладиган меъёрлардир.
Даврий меъёрлар – бу иш қилишнинг мавсуми (сезони) етиб келганда тузиладиган меъёрлардир.
Бир марталик меъёрлар – бу меъёрлар фақат бир марта бажариладиган ишларга тузилади.
Аниқлаш усули бўйича меҳнат сарфи меъёрлари 2 турга бўлинади:
Техник асосланган меъёрлар – бу муайян ташкилий – техник шароитларда ишлаб чиқаришга фан-техника ва илғор тажрибани жорий қилиш асосида ишлаб чиқариладиган меъёрлар.
Тажриба-статистик меъёрлар – бу уста меъёрлаш бўйича иқтисодчи ёки инженернинг ўтмишидаги тажрибаси меҳнат сарфи миқдорлари инобатга олиб тузиладиган меъёрлардир.
Меҳнатни меъёрлаштириш усуллари
Меҳнатни меъёрлаштиришнинг 2 усули мавжуд:
Аналитик
Статистик
Меҳнат сарфи меъёринг аналитик усулида барча меъёрлар кузатишлар ўтказиш натижасида ва махсус ҳисоб-китоб формалари асосида олинган маълумотлар бўйича лойиҳаланади.
1. Аналитик усул 2 турга бўлинади:
а) Аналитик-тадқиқот усули – бунда меъёрларни лойиҳалаштириш учун маълумотлар, иш вақтининг фотографияси, хронометраж, фотохронометраж кузатишлари асосида олинади.
б) Аналитик-ҳисоб усули – бунда барча маълумотлар муайян ишлаб чиқариш шароитларидан келиб чиққан ҳолда махсус ҳисоб-китоб формулалари ва меъёрлаш бўйича ҳисоб жадваллари асосида олинади.
2. Статистик усулда меҳнат сарфи меъёрлари асосан ўша корхонадаги мавжуд бўлган статистик маълумотлар асосида тузилади.
Аналитик ва статистик усуллари; аналитик-тадкиқот ва аналитик-ҳисоб усуллари. Иш вактининг фотографияси: моҳияти, турлари, максадлари, босқичлари. Хронометраж: моҳияти, мақсадлари ва боскичлари. Ишлаб чиқариш жараёнининг фотографияси (фотохронометраж), ўз-ўзини фотографияси, фотоучёт, киносъёмкали усулда кузатиш, уларнинг моҳияти, максадлари, хусусиятлари, афзаллик ва камчиликлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |