Режа: Меҳнат ресурслари тушунчаси ва статистиканинг асосий вазифалари



Download 38,38 Kb.
bet1/3
Sana25.05.2023
Hajmi38,38 Kb.
#943888
  1   2   3
Bog'liq
100366 3


15-Мавзу: Меҳнат ресурслари статистикаси
Режа:

  1. Меҳнат ресурслари тушунчаси ва статистиканинг асосий вазифалари.

  2. Ишловчилар сони ва таркибини статистик ўрганиш.

  3. Меҳнат ресурслари динамикасини статистик ўрганиш.

  4. Иш вақти сарфини статистик ўрганиш.

Ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқарувчи кучлар алохида ўрин тутади. Улар ишлаб чиқариш воситалари ёрдамида мехнат предметларига ишлов берадилар, янги техника, янги технологияни яратадилар.


Ишлаб чиқаришда мехнатнинг хал қилувчи ахамияти, мехнат ресурсларини хар тарафлама статистик ўрганишни мухим вазифа қилиб қўяди.
Меҳнат ресурсларини статистик ўрганиш икки бўлимдан, яъни ишчи кучини хамда иш вақтини статистик ўрганишдан иборатдир.
Ишчи кучини статистик ўрганиш ўз олдига қуйидаги вазифаларни қўяди:
- ишловчиларнинг сони ва таркибини ўрганиш;
- ишловчилар сони ўзгаришларини ўрганиш;
- корхонанинг мехнат ресурслари билан таъминланганлик даражасини ўрганиш;
- меҳнатни ташкил этилишини ва ишловчилардан фойдаланиш даражасини ўрганиш;
- меҳнат интизомини ўрганиш.
Иш вақти статистикаси эса қуйидаги вазифаларни қўяди:
- хақиқатда сарфланган иш вақтининг ва ихтиёрдаги иш вақтининг умумий хажмини аниқлаш;
- иш вақтидан фойдаланиш даражасини ўрганиш.
2. Меҳнат ресурсларини ўрганиш уларнинг умумий сонини ва таркибини тавсифлашдан бошланади.
Корхонанинг рўйхатида бўлган барча ишловчилар корхонанинг ходимлари дейилади. Корхонанинг ходимлари икки гурухга бўлинади: саноат ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлар ва саноат ишлаб чиқаришидан ташқари ишлар билан банд бўлган ходимлар.
Саноат ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлар ўзлари бажарадиган вазифаларининг мохиятига кўра қуйидаги функционал гурухларга бўлинади: ишчилар, хизматчилар, шогирдлар, мухандис-техник ходимлар, кичик хизматчи ходимлар, ўт ўчирувчилар ва қоровуллар. Ушбу функционал гурухлар орасида ишчилар гурухи ўз навбатида асосий, ёрдамчи ва ёндош гурух ишчиларига бўлинади.
Меҳнат ресурслари статистикасининг мухим вазифаларидан бири ишловчилар сони кўрсаткичини аниқлашдир.
Қўйилган мақсадга мувофиқ холда, ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони, ишга келганлар ва хақиқатда ишлаганларнинг ўртача сони кўрсаткичларини аниқлаш мумкин. Бу кўрсаткичлар ишчилар функционал гурухи учун аниқланади. Қолган функционал гурухлар учун фақатгина ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони кўрсаткичигина аниқланади.
Корхона рўйхатидаги ходимларнинг ойлик ўртача сонини аниқлаш учун ойнинг хар бир куни бўйича рўйхатдаги ходимлар сони қўшилиб, шу ойнинг календари бўйича кунлар сонига бўлинади. Дам олиш ва байрам кунларидаги ходимлар сони бир кун олдинги кўрсаткич даражасида қабул қилинади.

бу ерда: Т- ходимлар сони

  1. ишланган ва ишланмаган кунлар сони

Агарда рўйхатдаги ходимларнинг ойлик ўртача сони кўрсаткичлари маълум бўлмай, уларнинг ойлар бошидаги сон кўрсаткичларигина маълум бўлган тақдирда, уларнинг бир неча ойлар учун ўртача сон кўрсаткичлари ўртача хронологик формула орқали аниқланади.

Ишчилар гурухи учун ишга келганларнинг ўртача сони ва хақиқатда ишлаганларнинг ўртача сони кўрсаткичлари хам аниқланади.
Ишга келганларнинг ўртача сони хамма кунларда ишга келганларнинг умумий сонини корхонанинг иш кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади.
Хақиқатда ишлаганларнинг ўртача сони хамма кунларда хақиқатда ишлаганларнинг умумий сонини корхонанинг иш кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади.
3. Корхона ходимларининг сони доим хам ўзгаришсиз туравермайди. Баъзи ходимларнинг ишдан бўшатилиши ва бошқаларининг ишга қабул қилиниши сабабли уларнинг сони ўзгариб туради.
Ходимлар сони ўзгариши статистикада ишчи кучининг ички айланиши ва ташқи айланиши кўрсаткичлари орқали тавсифланади.
Ишчи кучининг ички айланиши деб, ходимларнинг бир функционал гурухдан иккинчисига ўтишлари сабабли ходимлар сонининг ўзгаришига айтилади. Масалан, ишчиларнинг мухандис-техник ходимлар сафига, ўқувчиларнинг ишчилар сафига қўшилиши.

Download 38,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish