Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаганларидек: «Олий таълим стандартлари хорижий тажриба асосида такомиллаштирилади, таълим йўналишлари ва ўқитиладиган фанлар қайта кўриб чиқилади. Мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони 2 баробар қисқартирилади.
Олий таълимда ўқув жараёнини кредит-модуль тизимига ўтказиш талаб этилади. Жорий йилдан педагогик таълимнинг 6 та йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил қилиб белгиланади.
Бу ишларни бошқа йўналишларда ҳам давом эттирамиз. Мамлакатимиз учун илм-фан соҳасидаги устувор йўналишларни аниқ белгилаб олишимиз керак. Ҳеч бир давлат илм-фаннинг барча соҳаларини бир йўла тараққий эттира олмайди. Шунинг учун биз ҳам ҳар йили илм-фаннинг бир нечта устувор йўналишини ривожлантириш тарафдоримиз».
Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитларларни яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида 2017 йил 7 февралда “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди.
ПФ-4947 сонли Президет Фармони
Мазкур Фармонга кўра мамлакатимизда 2017-2021 йилларда “...иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш кўзда тутилган”
“Махсус фанларни ўқитиш методикаси» фани - бўлажак мутахассисларни касб таълими соҳасидаги билимларини ривожлан-тиришнинг ижтимоий-педагогик муаммолари, касбий-педагогик фаолиятнинг ташкилий асослари, касбий таълим мазмунини назарий ва амалий томонларини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.
Фаннинг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда махсус фанлар бўйича режалаштирилган ўқув машғулотларини ўтказишнинг йўл ва воситалари билан таништириш ва улардан ўқув жараёнида самарали фойдаланиш маҳоратини шакллантиришдир.
биринчидан, замонавий таълимни ташкил этишга қўйиладиган муҳим талабларни ўрганиш;
иккинчидан, махсус фанларни ўқитишда таълим мақсадларини белгилашни;
учинчидан, махсус фанларнинг ўқитиш методикасини ишлаб чиқиш йўлларини;
тўртинчидан, махсус фанларни ўқитишнинг ташкилий шаклларини;
олтинчидан, махсус фанларни ўқитишда педагогик, инновацион ва ахборот технологияларидан фойдаланишни;
еттинчидан, махсус фанларни ўқитишда асосий ўқув-меъёрий ҳужжатлар билан ишлай олишни,
саккизинчидан, дарс ўтиш жараёнида маъруза ва семинар (амалий) машғулотларни лойиҳалаштириш ва режалаштиришни ўрганади.
Шунингдек, “Махсус фанларни ўқитиш методикаси” фани фундаментал фанлардан бири бўлиб, бошқа педагогик ҳамда иқтисодий фанларни чуқур ўрганишда асос бўлиб хизмат қилади.